Ғалланинг поя бургаси.
Chaetocnema hortensis Geoffr ва Chaetocnema aridula Gyll.
Зарари. Бу зараркунанда арпа, буғдойга, айниқса буларнинг баҳорисига кўпроқ зарар етказади. Масалан, Бухоро вилоятида поя бургаси билан айрим участкалардаги арпанинг 12% часи шикастланганлиги В. В. Яхонтов томонидан аниқланган эди. Бу бурга билан қаттиқ шикастланган экин ҳосили 50—70 % камайиб кетади.
Тарқалиши. Поя бургаси Марказий Осиёдан ташқари Қозоғистонда, Fapбий Сибирда, Европанинг ҳамма қисмида, Кавказда ва Кичик Осиёда учрайди.
Таърифи. Бу икки тур бурга бир-бирига жуда ўхшайди. Буларнинг биринчиси (Ch. hortensis Geoffr.) 1,6—2,3 мм, иккинчиси (Ch. aridula Geyll) 2,5—2,8 мм катталикда бўлади. Бургаларнинг кейинги оёғи сакровчи бўлади, шунинг учун ҳам буларга «бурга» исми берилган. Танаси чўзиқ-овал шаклда; лекин иккинчи тур бурганинг бўйи чўзиқроқ. Бургаларнинг ранги қорамтир бронза тусда, сал ялтираб туради аммо биринчи тури баъзан сал яшилсимон товланади. Мўйлови, оёғи (ўрта ва кейинги оёқ болдирида ҳамда олдинги оёғининг болдири юқорисидан бошқаси) қизғиш-сариқ тусда. Боши ва орқасининг олдинги қисми нуқтасимон чуқурчалар билан қалин қопланган; аммо бу бургаларнинг биринчисида чуқурчалар бирмунча йирикроқ бурганинг иккинчисидаги нуқтачалар ораси майда ажинли. Чуқурчалар орасининг кенглиги ва чуқурчанинг кенглиги биринчи тур бургада бир хилда, иккинчи тур бургада эса оралиқ чуқурликдан икки марта кенг.
Бурга қанотустлигининг таг қисми орқасининг олдинги қисмидан кенгроқ; мана бу кенглик бурганинг биринчисида анча яққол, иккинчисида эса салгина билиниб туради. Бурганинг қанотустлиги узунасига жойлашган нуқтасимон эгатчалар билан қопланган.
Личинкаси поя бургаси ҳар икки турининг личинкаси бир-бирига ўхшайди. Личинканинг бўйи ғумбакка айланиш олдидан 5 мм га етади. Личинка танасининг туси оқ; боши кичик ва қорамтир, танасидан анча энсиз. Сегментнинг биринчиси ва сўнггиси усти томонида жуда кучли хитинлашган қўнғир тус қалқон жойлашган; шу билан бирга олдинги сегментдаги қалқон бўйига қараб ўтган энсиз йўл билан икки қисмга бўлинган, сўнгги сегментдаги қалқон эса яхлит бўлади. Мана бу иккита йирик ва қаттиқ хитинлашган қалқондан ташқари, танасининг ҳамма сегментида—усти, биқинлари ва остида кучли даражада хитинлашган кичик майдончалар бор. Личинканинг оёғи хира қўнғир тусда. Бутун танаси қисқа ва сийрак тукчалар билан қопланган, бу тукчалар хитинлашган пластинкага жойлашган.
Бурганинг тухуми биринчиси (ch. hortensis Geoffr) да сариқ тусда, тухумсимон-овал шаклда, иккинчиси (ch. aridula Gyll) оқ тусда ва чўзиқроқ шаклда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |