Д. Т. Абдукаримов


Биринчи йилги бўғинларни синаш питомниги



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Биринчи йилги бўғинларни синаш питомниги.
Бу донли экинлар 
уруғчилиги схемасининг биринчи босқичи бўлиб, бунда дастлабки элита 
ўсимликларининг бўғинлари (насли) бўйича баҳолаш ўтказилади ва иккинчи 
йилги бўғинларни синаш питомнигида экиш учун энг яхши линиялар (оилалар) 
танлаб олинади. 
Бу питомникда дала ва лаборатория шароитида брак қилингандан қолган 
якка танлаш натижасида олинган энг яхши ўсимликларнинг уруғликлари 
экилади. Экиладиган авлодлар сони элита ишлаб чиқариш бўйича бўлган талаб 
(режа) ва экиннинг кўпайиш коэффициетига боғлиқ, лекин 300 дан кам 
бўлмаслиги лозим. 
Энг яхши ўсимликнинг (алоҳида) уруғи, уларнинг миқдорига қараб бир 
ѐки бир неча; узунлиги 1-5 м бўлган кассетали ѐки қўл сеялка ѐрдамида 
экилади. Такқослаш ва баҳолаш учун 20-30 авлоддан сўнг-стандарт, 
яъни охирги тайѐрланган суперэлита уруғликлари экилади. 
Ҳар бир авлод ўзининг навбатдаги номери ѐзилган қозиқча билан 
белгиланади. Қатор орасидаги ва қатордаги ўсимлик орасидаги 
масофа экиннинг ва навнинг биологик хусусиятларига ва ўстириладиган 
ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига боғлиқ. 
Вегетация даври давомида фенологик кузатишлар, морфологик 
белгилари бўйича типиклиги, касалликларга, ѐтиб қолишга чидамлилиги 
ва бошқалар аниқлаб борилади. Хўжалик биологик белгилари бўйича 
стандартдан паст кўрсаткичли ва нотипик оилалар брак қилинади. 
Энг яхши линиялар йиғиб олиниб алоҳида янчилади ва иккинчи 
йилги бўғинларни синаш питомнигида экиш учун қолдирилади. Бу 
питомникда брак қилинадиган линиялар одатда 20-25 фоизни ташкил 
қилади. 
Иккинчи йилги бўғинларни синаш питомниги-
биринчи йилги 
бўғинларни синаш питомнигидан танлаб олиниб кўпайтирилган 
линияларни охирги ва узил-кесил баҳолаш ўтказадиган уруғчилик 
схемасининг иккинчи босқичидир. Экиладиган линияларнинг миқдори 
100 тадан кам бўлмаслиги керак. 


224 
1 нчи йил танлаш питомнигида ѐки 
суперэлита, 
элита 
кўпайтириш 
питомнигида 
энг 
яхши 
типик 
ўсимликларни танлаш 
Энг яхши ўсимликларнинг
уруғини бирлиштириш 
22-расм. Донли экинларнинг элита уруғлигини оммавий танлаш 
усулида етиштириш схемаси 
Экиш махсус кичиқ трактор сеялкалари ѐрдамида ўтказилади. 
Делянкаларнинг узунлиги 5-20 м, стандарт нави 20 та линиядан кейин 
жойлаштирилади. Кузатиш, ўлчаш, брак қилиш ишлари биринчи 
питомникдагидек. Энг яхши авлодларнинг уруғликлари бирлаштирилиб 1 
нчи йилги кўпайтириш питомнигида экилади. 
Линияларни юқори даражадаги бир текислигини ҳисобга олган 
ҳолда ѐмон авлодлар брак қилингандан сўнг ҳосил бирлаштирилган ҳолда 
комбайн ѐрдамида йиғиб олинади. 
Биринчи ва иккинчи йилги синаш питомникларини селекцион 
экинлар учун шу муассасада қабул қилинган технология қўлланилади. 
Биринчи-иккинчи йил 
кўпайтириш питомниги 
Суперэлита 
Элита 
Уруғликни кўпайтириш, нав ва тур 
ўртоғи, негатив танлаш


225 
Уруғликнинг бундан кейинги ишлари уруғликни юқори навдорлиги 
(нав тозалиги) ва ҳосилдорлик сифатларини сақлаган ҳолда жадал 
(тез) кўпайтиришдан иборат. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish