Д. Т. Абдукаримов


Янги навларни кўпайтириш тизими



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Янги навларни кўпайтириш тизими. 
Янги юқори ҳосилли навларни 
кўпайтириш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш қисқа муддатда тезлик билан 
амалга оширилиши лозим. П.П.Лукьяненко донли экинлар уруғчилигида 
жаҳон амалиѐтида илк бор кузги буғдойнинг интенсив типидаги янги 
навларини ишлаб чиқариш шароитида юқори даражадаги илгари мисли 
кўрилмаган кўпайиш коэффициентли қилиб кўпайтириш мумкинлигини 
кўрсатиб ўтади. Кузги буғдойнинг Безостая 1 нави районлаштирилганидан 
икки йилдан кейин 500 минг гектар майдонни эгаллаган. Шундан бери 
Краснодар қишлоқ хўжалик ИТИ нинг селекцион маркази ўзининг кузги 
буғдой ва кузги арпа янги навларини тез суръатлар билан кўпайтириб 
келмоқда. Бу ерда навни Давлат нав синашига топшириш йилидаѐқ у 
ўлканинг 1 5 - 2 0 хўжалигидаги уруғчилик шахобчаларида кўпайтирилади. 
Иккинчи йили, ижобий натижаларга эришилган бўлса, уларнинг сони 40-50 
тагача етказилади.
Шу усул қўлланилиб нав районлаштирилишигача унинг уруғлик заҳираси 
етарлича бўлиб, навни ишлаб чиқаришга жорий қилиш муддати 5 - 7 йилга 
қисқаради. Хўжаликларда янги навларни яхши ўтмишдош экинларидан кейин 
экиш нормаси 100 - 120 кг қўлланилиб гектаридан 4 тонна ва ундан юқори 
ҳосил олинади. Уруғчилик хўжаликларидаги уруғчилик далаларида гектарига 
140-160 кг уруғ экилади, вахоланки ишлаб чиқаришда қабул қилинган экиш 
нормаси 240-260 кг. Бундан ташқари қатор ораси 60-70 см кенг қаторлаб ѐки 
ораси 45 см бўлган (двухстрочний) қўш қаторли қилиб экилади. Бу ҳолда 
гектарига 25 кг уруғлик экилади. 
Ҳатто бундай кам меъѐрда экилишига қарамай гектаридан 6 тоннагача 
ҳосил олинади. Яъни кўпайиш коэффициенти 200 гача ва ундан ҳам юқори 
бўлади. 


227 
Бу усул ривож топиб янги юқори ҳосилли навларни жадал кўпайтириш ва 
ишлаб чиқаришга жорий этиш ва ҳозирги замон тизимини яратишда 
фойдаланилган. У қуйидаги асосий тадбирлардан иборат. 
1.Янги 
навнинг 
уруғлигини 
оммавий 
ишлаб 
чиқаришини 
районлаштирилиши мўлжалланган ҳудуднинг таянч уруғчилик хўжаликларида 
ташкил қилиш. 
2.Янги навни селекцион маркази, тажриба хужалиги, махсус ва таянч 
хўжаликлар далаларида уни районлаштирилишидан бир неча йил илгари давлат 
ҳатто конкурс нав синаши тугаганигача кўпайтириш. 
3.Уруғликни кўпайтириш юқори коэффициентларини таъминловчи махсус 
уруғчилик усулларидан фойдаланиш юқори агрофон, кенг қаторли қилиб экиш, 
уруғлик экиш меъѐрларини камайтириш ва бошқалар. 
Бу усулни қўллашда селекцион муассасалари мавжуд бўлган ҳамма 
заҳираларидаги жумладан конкурс, экологик ва давлат нав синашида 
етиштирилган уруғликларидан фойдаланилади. Районлаштирилгандан кейин 
илмий тадқиқот муассасаларининг тажриба хўжаликлари, ҳамда нав синаш 
станциялари ва нав синаш шахобчаларида 2-3 йил давомида илмий-тадқиқот 
муассасасининг ва вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасининг вакилларидан 
ташкил топган комиссиянинг рухсати билан янги навнинг ҳар қандай 
репродукция экини оптимал агротехника, негатив танлаш, тур ва нав ўтоғи 
ўтказилиб, уруғлик яхши тозаланиб элита уруғлигига қўйиладиган стандарт 
талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга етказилгандан кейин 
расмийлаштирилади. 
Оригинал уруғликларини оддий қайта-қайта экиш билан бирга янги 
навни жорий этишининг дастлабки босқичида унинг морфологик, биологик 
хусусиятларини ва маҳсулдорлигини сақлаб қолган ҳолда тегишли усуллардан 
фойдаланиб бирламчи уруғчиликни қисқартирилган схема бўйича ўтказиш 
рухсат этилади. Янги навни уруғчилигини жадаллашган усулда кўпайтириш 
давлат нав синашининг биринчи йилидан бошланади (23- расм). Аммо айрим 
ишлаб, чиқариш бирлашмалари ва селекция марказларида бу иш эртароқ 
конкурс нав синаши босқичида ва ҳатто биринчи ѐки иккинчи йилдан 
бошланади. Бу усулда янги нав тезроқ 2-3 йилда кўпайтирилиб ишлаб 
чиқаришга жорий этилади. 
Янги навни ишлаб чиқаришга тезлик билан жорий этиш учун унинг 
уруғлигини жадаллашган усулда кўпайтиришни уни районлаштиришга ва давлат 
ва конкурс нав синаши билан бир вақтда ўтказишни ташкил этиш керак.
Бу иш туфайли янги нав районлаштирилиш билан катта майдонларни 
эгаллайди ва унинг ишлаб чиқаришга жорий этилиши тезлашади. Шу билан 
бирга кўпчилик селекцион марказларнинг тажрибалари шуни кўрсатадики янги 
навни тезлик билан ишлаб чиқаришга жорий этилишида унинг экологик 
пластиклиги, бошқа экиб келинаѐтган навларга нисбатан ҳосилдорлиги ва 
хўжалик биологик хусусиятлари (қурғоқчиликка, қишга, ѐтиб қолишга, 
касалликларга чидамлилиги) билан анча устун бўлиши ҳал қилувчи ролни 
ўйнайди. 


228 
23-расм. Жадаллашган усулда тез муддатда янги нав уруғлигини 
кўпайтирииш схемаси. 
Навни конкурс ва экологик синови 
Нав етиштириш муассасаси 
Нав яратган муассаса 
Илмий тадқиқот муассасалари, 
ўқув-тажриба хўжаликлари, 
кўпайтириш питомниклари, 
суперэлита, элита 
Ўқув –тажриба хўжаликлари, 
элита, 1-реподукция 
Ихтисослашган хўжаликлар ва 
йирик уруғчилик фермер 
хўжаликлари 2-3 - 
репродукция 
Ишлаб чиқариш фермер 
хўжаликлари 
1-
йил 
2-
йил
3-
йил
Давлат
нав с
ин
аши
Рай
он
лашт
ир
ил
га
н 
навн
и ж
ор
ий
этиш
Танлаш 
питомниги 
Суперэлита 
Элита 
Қи
сқа
рт
ир
ил
га
н сх
ема б
ўй
ича 
Нав яратган 
муассасасида 
янги 
районлаштирил
маган навни 
кўпайтириш 


229 
Канада, АҚШ, Мексика, Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатларда 
буғдойнинг калта пояли интенсив типидаги навлари жадаллашган усулда, ўта қисқа 
муддатда кўпайтирилиб ишлаб чиқаришга жорий этилади. 
Ҳосилдорликни оширишнинг асосий омилларидан бири-ишлаб 
чиқаришга янги навларни жорий этиш ва уруғликни яхшилаш ҳисобланади. 
Уруғчилик вазифаларига нав алмаштириш ва нав янгилашни ўтказиш киради, 
яъни эски, ҳосилдорлиги пастроқ бўлган навларни маҳсулдорлиги баландроқ 
навларга алмаштириш ва ўзининг хўжалик жиҳатдан қиммати пасайган 
уруғликни юқори навдорлик, экинбоплик ва ҳосилдорлик хусусиятли, касаллик 
ва зараркунандалардан соф бўлган уруғлик билан алмаштириш. 
Навдор уруғликни етиштиришнинг умумий принциплари навни 
ѐмонлашишига йўл қўймайдиган оптимал технология шароитида ўстириб, 
систематик тур ўтови ва нав ўтови ўтказилиб, касаллик ва зараркунандалар 
билан зарарланган ўсимликларни чиқариб ташлаш) асосида, энг яхши 
ўсимликларни танлашга асосланган. 
Юқори сифатли навдор уруғликни ўстириш қатор илмий ва амалиѐт 
ходимларининг меҳнати билан амалга оширилади ва умуман ижобий тизимни 
ташкил килади. Аммо бу тизимнинг битта заиф томони мавжуд – ўстириш 
жараѐнида уруғликнинг ҳосилдорлик сифатларини шаклланиши. 
Уруғликнинг сифат кўрсаткичлари – экинбоплик сифати, навдорлик 
сифати ва ҳосилдорлик сифати билан боғлиқ. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish