Лавлаги систематикаси.
Лавлаги шўрадошлар Chenopodeaceaе Less
оиласига ва Beta L туркумига мансуб. Н.И.Буренин лавлаги туркумида 3
секцияга бирлашган 15 турни ажратади.
I секция – Corollinae Transсh
II секция – Beta Transсh
III секция – Patellares Transсh
Beta секциясига Beta vulgaris (илдиз мевали лавлаги 2n = 18 – 36 хромосом)
тури кириб, унинг икки кенжа тури 5 тур хиллар гуруҳига бўлинади:
лавлагининг тур ичидаги классификацияси қўйидагича:
Sect. Beta:
B. vulgaris . L subsp. vulgaris – Европа кенжа тури:
сonvar. vulgaris – хўраки лавлаги тур хиллар гуруҳи.
соnvar. crassa Alef – ҳашаки лавлаги тур хиллар гуруҳи
сonvar. saccharifeta Alef – қанд лавлаги тур хиллар гуруҳи.
Subsp asiatica Kroаssochk – Осиѐ кенжа тури икки тур хиллар гуруҳига
бўлинади:
сonvar. asiatica – Олд Осиѐ тур хиллар гуруҳи
сonvar. mediasiatica krааssochk – Ўрта Осиѐ тур хиллар гуруҳи.
Сorolinae секциясига мансуб турлар лавлаги туркумининг энг қадимий
турлари бўлиб Кичик Осиѐ, Кавказ, Грециянинг тоғлик туманларида ва Қора
денгиз қирғоқларида тарқалган.
Patellares секциясининг вакиллари Камар ороллари Кабо Верди
республикасида ва Шимолий Ғарбий Африка қиргоқларида ўсмоқда. Beta
секциясининг турлари асосан Ўрта ер денгизи қирғоқларидаги туманларда
Шимолий Африка ва Ғарбий Европада жойлашган. Қанд лавлагининг ватани
Олд Осиѐ, Туркия, Эрон ҳисобланади.
Лавлаги экини бизнинг эрамиздан 3 минг йил олдин маданийлаштирилган.
Илгари бу ўсимлик сабзавот ва доривор экинлар сифатида ўстирилган,
157
кейинчалик – эрамиздан 1 минг йил олдин илдизмевали бўлиб экилган. Илдиз
мевали лавлагини ҳашаки ва хўракига ажратиш ХIII асрда бўлган.
1774 йилда А.С.Маркграф лавлаги илдизида камиш қанди моддаси
борлигини аниқлади, бу эса лавлаги қанди ишлаб чиқариш саноатини
ривожланишига кучли туртки бўлди. XVIII асрнинг охирларида А.С.Маркграф
шогирди Ф.К. Ахарднинг фаолияти натижасида лавлаги экини селекцияси
соҳасида ишлар бошланади.
Лавлаги ўсимлиги асосида қанд лавлаги сифатида бу экин XVIII аср охири
ва XIX аср бошларида вужудга келган деб ҳисоблаш мумкин.
Лавлаги экини селекция ишининг дастлаб йилларида ўсимликнинг фақат
морфологик белгиларига қараб танлаш ўтказилган. Бундай бир томонлама
ишнинг натижасида илдиз меванинг таркибидаги қанд миқдори 4 % га ошган ва
энг яхши навларда бу кўрсаткич 12,1 – 13,6 % ни ташкил қилган. (Ёввойи
шаклларнинг илдиз меваси дагал, қанд миқдори 5 – 6 % атрофида бўлган).
XIX асрнинг ўртасида Франциялик йирик селекционер Луи Вильморен
селекция жараѐнига биринчи бўлиб якка танлаш усулини жорий этади. Якка
танлаш ўтказиш натижасида қанд лавлагининг илдиз мевасида қанд миқдори
кескин кўтарилади ва 1910 йилга келиб, унинг миқдори 17 – 18 % гача
етказилади. Қанд лавлаги экини асосан Европа мамлакатларида (50 % яқин)
тарқалиб жойлашган. АҚШда унинг майдонлари жаҳондаги бу экин
майдонининг 10 % га яқинини эгаллайди. Осиѐда (Туркия, Сўрия) қанд лавлаги
экини нисбатан кам тарқалган. Қанд лавлагининг энг кўп катта майдонлари
Украинада жойлашган. Мустақил ҳамдўстлик мамлакатларида экиладиган
лавлаги майдонларининг қарийиб 50 % Украинага тўғри келади. Ҳозирги
вақтда қанд лавлаги Польша, Голландия, Франция, Англия, Италия, Испания,
Венгрия, Бельгия, Швейцария, АҚШ, Украина, Россия, Грузия, Арманистон,
Қозоғистон, Қирғизистон, Болтиқ бўйи мамлакатларида ва Ўзбекистонда
экилади. Россияда Краснодар ўлкаси, Алтой, Ғарбий Сибирь ҳамда Узоқ Шарқ
лавлаги экиладиган ва қанд саноати ривожланган минтақалар ҳисобланади.
Ўзбекистон халқи бу экинни жуда яхши билади. Иккинчи жаҳон уруши
йилларида Ўзбекистонга Украина, Россия, Белоруссиядан бир канча завод
фабрикалар кўчирилиб ўз фаолиятини давом эттирган эди. Жумладан
Самарқанд вилоятига иккита қанд заводи – бири Булунғур туманига, иккинчиси
Нарпай туманига кўчирилиб, бу заводлар бир неча йил давомида қанд ишлаб
чиққан. Қанд ишлаб чиқариш учун кўп миқдорда хом ашѐ, яъни лавлаги керак
бўлганлиги сабабли вилоятнинг кўп хўжаликларида бу экинни катта
майдонларда экиб юқори ҳосил етиштиришга эришилган. Ўзбекистон
мутахассис ва деҳқонлари шу йиллар мобайнида қанд лавлаги экини билан
яхши танишиб, унинг суғориладиган шаротида юқори ҳосил етиштириш
технологиясини ўрганиб ишлаб чиқаришда кенг жорий этганлар.
Кейинчалик қанд заводлари ишини тўхтатгандан сўнг қанд лавлаги
экинининг майдонлари қисқарди ва ишлаб чиқарилиши камайди.
Охирги йилларда республика ҳукумати томонидан бу қимматли экинга яна
катта эътибор берилмоқда. 1998 йилда Хоразмда Туркия билан ҳамкорликда
қанд ишлаб чиқарадиган қўшма завод ишга туширилди. 1999 йилда Хоразм
158
вилоятида 12 минг гектар, Қорақалпоғистонда 7 минг гектар майдонга қанд
лавлаги экиш режалаштирилади. Қанд лавлаги экинидан катта майдонларда 25–
30 тонна, айрим илгор хўжаликларда эса 50–70 тонна ҳосил олиш мумкинлиги
амалда исботланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |