Император сарйи IV-V аа.
Император сарйи VI а.
Император сарйи X-XI аа.
44
Шаҳарликлар ва ҳарбийлар
Амалдорлар, император ва ҳарбийлар
Руҳонийлар, император аёл
45
Назорат учун савол ва амалий топшириқлар
1.
Византия санъатининг характерили хусусиятларини таърифлаб
беринг.
2.
Византия либосининг ўрта асрлар Европа либосига таъсири ҳақида
сўзланг.
3.
Византия давридаги эркаклар либосига таъриф беринг..
4.
Византия кийимларида пайдо бўлган янги шакллар ҳақида сўзланг
5.
Византиялик аёл либосини таърифлаб беринг.
6.
Аёллар кийимларида қандай безаклар қўлланилган?
ИККИНЧИ БОБ
ЎРТА АСРЛАРДА ҒАРБИЙ ЕВРОПА ЛИБОСИ
Эрамизнинг V асрига келиб, қадимги Римнинг инқирозга учраши
натижасида қулдорлик тузуми емирила бошлади. Ҳозирги Европанинг
ерларида бирор бир бақувват давлат бирлашмаси йўқ эди. Зеро улар
қанчалик тезликда пайдо бўлса, шунчалик кўп вақт ўтмай, йўқолиб кетарди.
IX асрга келибгина, дастлабки узоқ вақт турган давлат – франклар давлати
вужудга келди.
Ўрта аср давлатлари янги иқтисодий муносабатлар, яъни феодализм
муносабатларига ўта бошлади. Бунга кўра жамият ер-сув эгалари феодаллар
ва уларга қарам деҳқонларга бўлинди. Феодализмнинг шаклланиши асосан X
асрга келиб тугади.
Бу даврда жамиятда черковнинг роли оша бошлади. Дин жамиятнинг
маънавий маданий тараққиётига болта уриб, унинг ривожига маълум бир
маънода тормозлади. Маданият тараққиётида черковлар асосий ўрин тутади.
Уларда нафақат қишлоқ хўжалиги ва хунармандчилик, шунингдек,
миниатюра, китоблардан нусха кўчириш, заргарлик ва шу каби бошқа
санъат турлари ривожланган эди.
Феодал жамияти икки катта даврга – Илк Ўрта асрлар (IХ-ХII) ва кечки
(ХIII-XV) асрларга бўлинади.
46
Ўрта асрлар жамиятининг муҳим элементларидан бири табақалашган
иерархия эди. Унинг энг юқорисида энг катта феодал подшоҳ турарди. Ундан
пастда герцоглар, графлар, рицарлар турарди. Уларнинг ҳар бири ўзидан
юқори патрон – сюзернига бўйсунган. Кеч Ўрта асрлар табақаларидаги
фарқлар либосларда аниқ кўзга ташланади.
Илк ўрта асарларда яшаш тарзи жуда оддий бўлган. Қишлоқ хўжалиги
ҳунармандчиликдан ҳали ажрамаган эди. Барча зарурий ашёлар феодал
хўжаликларида ишлаб чиқариларди. ХI асрларга келиб салб юришлар сабаб
ўрта асрлар жамияти иқтисодий ҳаётида катта ўзгаришлар бошланди. Янги
савдо йўллари очилди. Савдо билан боғлиқ нарсаларни ишлаб чиқарадиган
ҳунармандчилик
турлари
ривожланди.
Савдо
йўллари
кесишган
чоррахаларда унча катта бўлмаган, бироқ анча замонавийлашган шахарлар
пайдо бўла бошлади. Шундай қилиб, эрта Ўрта асрларда французларнинг
Арль шаҳри Рим амфитеатри харобаларида жойлашган бўлса, бугунги
кундаги Париж шаҳри кичкинагина Сита оролида жойлашган Париж
богоматери черковида жойлашганди. Ҳунармандлар шаҳарларнинг алоҳида
кварталларида яшаб, цехларга бирлашиб ишласалар, савдогарлар
гильдиларга бирлашиб шуғулланишган.
Ўрта асрлар маданияти, хусусан либосларини ўрганишда уларни турли
вилоятларга бўлиш қабул қилинмаган. Бунга сабаб, биринчидан бу даврда
Европада бақувват, узоқ йиллар ҳукм сурган қатъий давлат тузилишининг
ўзини йўқ бўлган бўлса, иккинчидан бу даврда Европа маданияти
тараққиётида, христиан черкови талаблари асосида яшашга маҳкум бўлган
қатъий маданият мавжуд эди.
Илк ўрта асарлар меъморлигида, тасвирий ва амалий безак санъатидаги
роман услуби либосларда ҳам ўз аксини топган. Роман услуби икки маданият
– Рим, антик ва маҳаллий босқинчилик маданияти қоришмасида
шаклланди.Унга оғир вазнлилик, шаклларнинг катталиги, ярим доира
аркалар, оғир деворлар, ойналар ва эшикларнинг
47
катта бўлмаган ўймалари хосдир. Асосий қурилиш материали бўлиб
маҳаллий кулранг тош хизмат қилган. Роман услуби интерьерлари
меъморликнинг маъюс, ғамгин характерига мос эди. Тўқ рангларнинг
устунлиги, шиплар, ёғоч панеллар, тери билан қопланган, рангли терракота
плитали поллар, иситиш ва ёритиш учун хизмат қилган камин, деворга
металл халқалар билан маҳкамланган ёниб турадиган факеллар - буларнинг
бари ғамгин ва маъюс тассурот уйғотади.
Роман мебеллари оғир ва оддий бўлган. Улар йўнилган ёғочдан
тайёрланган. Уларнинг тури кўп бўлмаган. Хона мебеллари скамейкалар,
кресла, бош юқорисида навеси бор краватлар, баъзан ўймакорлик ила
безакланган ва бўялган сандиқлар, столлардан иборат бўлган.
Бу даврга келиб, дастлабки даврда ҳарбий иш билан шуғулланган
рицарлар табақаси шакллана бошлади. Бурч, ор-номус сингари аҳлоқий
меъёрлар таомилга кира бошлади. Қандан юриш, ўтириш, ўзини стол
атрофида тутиш сингари этикет қоидалари шакллана бошлади. Жумладан,
меҳмонга борганда икки қўлда овқат танаввул қилиш, оғиз тўла ҳолатда
ичиш ва гапириш, кубокдаги ичимликни ичиб бўлмасдан туриб тўлдириш
учун ёнида ўтирган кишига узатиб юбориш номақбул саналган. Шунингдек,
оёқни чалиштириб ўтириш, кескин ҳаракатлар қилиш, қаттиқ кулиш
одобсизлик ҳисобланган.
Илк Ўрта асрларда жамиятнинг турли қатламларида ўзига хос қарашлар
шаклланаётган бўлса-да, шаҳарликлар, ҳунармандларнинг ҳали этик
қарашлари, дидлари мустақиллик касб этмаганди.
Салб юришларидан сўнг, нафақат савдо сотиқ, ҳунармандчилик
ривожланди, шунингдек шаҳарлар ўсди, шу билан бирга анча юксалган
шаҳар маданияти шакллана бошлади. Юксалаётган маданиятни ўзида акс
эттираётган адабиёт пайдо бўла бошлади. Дастлабки университетлар очила
бошлади. Шаҳарларнинг марказларида черковлар, шаҳар бошқаруви
марказлари – ратушлар пайдо бўла бошлади.
48
Меъморлик ва амалий санъатда готик услуби шакллана бошлади. Роман
услуби асосида пайдо бўлган бўлса-да, бу услуб ундан тубдан фарқ қиларди.
Готик услубида яратилган меъморлик иншоотлари, мебел, либослар
силуэтида енгил, нафис шакллар етакчилик қилади. Готик услубдаги
иншоотлар конструкцияси юпқа девор ва витражлар билан тўлиб тошган
мураккаб аркалар ва таянчлар – столбалар, бино скелетини ташкил этган.
Мебеллар эрта Ўрта асрлардагидан бирмунча нафислашиб, анча
чўзилган шакллар ола бошлади. Уларни ингичка ўйма нақшлар билан безай
бошлашди. Мебеллар сони кўп эмас: сандиқлар, кресло, Х шаклдаги йиғма
стуллар, краватлар, оёқлар ўрнига икки ёнига доска қўйилган столлар.
Дастлабки шкаф турлари, яъни ён томонга қўйиладиган сандиқлар (“на
попа”), идиш-товоқлар учун шкафлар пайдо бўла бошлади.
Готик услубдаги интерьерлар услуби роман стилидагидан анча ёрқин
бўлиб, асосан катта деразалардан тушадиган ёруғлик билан хона ёритилган.
Рўзғорда асосан шарқдан келтирилган қимматбаҳо буюмлар, яъни тукли
гиламлар, қимматбаҳо идиш-товоқлар ва б.лардан фойдаланилган
Барча тарихий даврлар сингари Ўрта асарлар ҳам турмуш тарзи ва
бадиий услуб ва дидлар тараққиётида келиб чиқиб инсон гўзаллигин
идеалини яратди. Бироқ бу даврда эстетик гўзаллик тушунчаси бирмунча
қарама-қарши бўлиб, узоқ йиллар давомида инсондаги барча меёрларни
чеклаб турган черков билан кураш асосида олиб борилди.
Ўрта асрлар мумтоз намунаси сифатида Франция эътироф этилади.
Парижни эса унинг гули дея аташ мумкин.
Қадимги шарқда пайдо бўлган қадалмайдиган кийимларнинг содда
бичими, европа кийимларида Х-XI асрларгача яшаб келди. Аёллар ва
эркаклар гўзаллиги ҳақида кейинчалик пайдо бўлган тушунчалар аёл ва
эркак кийимининг шаклий жаҳатдан фарқланишини талаб қилди. Европа
либосидаги бу муҳим ўзгариш (реформа) ўрта асрларда бирданига пайдо
бўлиб, шаклланмади. Бунинг учун оз эмас, кўп эмас 400 йил (ХII-ХV аа.)
49
керак бўлди. Унинг ривожини қуйидаги характерли даврларга бўлиб
ўрганиш мақсадга мувофиқ:
1 давр. XII аср —XIV асрнинг биринчи ярми. Бу даврда эркаклар ва
аёллар либослари узун бўлиб, улар қоматга ёпишиб турган. Қоматга
либоснинг ёпишиб туришини бичиш усулида амалга оширилган (1-расм).
Қоматга либоснинг ёпишиб туриши учун кийимда 3 тачок., яъни икки ён ва
бита орқа чок орқали амалга ошрилган. Кийимнинг юқори қисми айнан
манна шу чоклар ёрдамида танага мослаштирилади. Кийимнинг паст қисми
эса учбурчак шаклдаги клинлар ёрдамида этак қисми томон кенгайтирилади.
Бел чизиғи бшйлаб ён томондан овал шаклида йириқлар қолдирилиб, улар
шнурлар ёрдамида бириктирилади (1 расм).
1-расм
Эндиликда белбоғлардан белни тортиб туриш учун эмас балки белни
таъкидлаб кўрсатиш учун ва декоратив безак сифатида фойдаланилган.
Либослар фақатгина накладной бўлган. Фақатгина плашлар драпировка
қилинган (ўралган).
2 давр. XIV асрнинг иккинчи ярми — ХV асрнинг биринчи чораги
(готика даври). Бу давр калта эркаклар кийимининг пайдо бўлиши ва узун
аёллар кийимининг янада бойиши билан характерланади. Бу даврда
тугмалари қадалмайдиган кийимларнинг турли хиллари кенг тарқалди.
Либосларни ташқи формалари ва конструктив ечимига таъсир қилган
либосларни
конструкциялашни
жадал
ривожланишига
бу
даврда
меъморликнинг ривожланиши ва гуллаб яшнаши ҳам ўз таъсирини ўтказмай
50
қўймади. Авваламбор металлдан қилинган рицар либоси реконструкция
қилинди. Унинг оғирлиги ва ноқулайлиги ҳарбийларни харакатини чеклаб
қўяр, жангда анча аноқулайликларни юзага келтирар, шунингдек кўп
холларда касалликка ҳам сабаб бўлар эди. Яхлит метал совут алоҳида
бўлакларга бўлинди – совут, ҳаракатланадиган жойларидан илгаклар, ошиқ-
мошиқлар (шарнир) билан уланди. Шу усулда тананинг баъзи қисмлари: елка
қисми, кўкрак қисми енглар учун текис деталлар формаси топилди.
Матоларда мана шу алоҳида қисмлар ёки бичим деталларини
жойлаштиришда унинг эластиклиги ҳам (матодаги бўй ва энига ўтган
ипларнинг тортилиши) эътиборга олина бошлади. Кенгликни бериш учун
витачкалар қилина бошлади. Енг ва унинг ўмизи овал шаклида бичила
бошлади. Енг ўмизга бутунлай тикилмай, балки унинг баъзи ўринлари шнур
ёки тесмалар ёрдамида бириктирила бошлади. Либослар бел чизиғи бўйлаб
ажратилиб, бичиладиган бўлди.
Готика даври либосларида санъатнинг бошқа турларида бўлган каби
иккита бир-бирига қарама-қарши тенденция, яъни христиан динининг талаби
бўлмиш танани ёпиш, уни формаларини кўрсатмаслик, шунингдек тор
бичимдаги либос билан инсон гўзал қоматининг табиий формаларини
кўрсатиш мавжуд эди.
Готика услуби кийимларни бичиш ва моделлаштириш, модани
шакллантиришда гуллаб-яшнаган даври бўлди. Айнан мана шу даврга келиб,
кийимларда умумий бадиий услублар доирасида либослар шакли тезликда
алмашди.
3 давр. XV асрнинг иккинчи ярми – франк-бургунд модасининг даври
бўлди. Бу давр асосан феодаллар либосларининг ижтимоий табақасини ёрқин
намоён этганлиги билан характерланади. Бу даврда ергача узайтирилган,
осилиб турган енгли, харакатланишни чеклайдиган тор, қоматни кўрсатиб
турувчи тор либослар, узун тумшуқли пойафзаллар, ажойиб, хашамдор бош
кийимлар урфга кирди,
Do'stlaringiz bilan baham: |