Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

2–расм. Аёллар либоси
Сочнинг ўртасидан бир неча фарқ очилиб, тугун шаклида турмакланган. 
Соч турмакларидаги баланд тугунлар пешона ёки энсага йиғилган. Ҳар бир 
соч турмагида икки–уч боғ бўлган. Чаккалардан соч юқорига таралган, 
пешонага бир тутам пат тушиб турган. Аёллар чакка сочларини узун 
тушириб, уларга тақинчоқлар ҳам илиб юрган. Кибор хонимлар парик ҳам 
кийишган. 
Тақинчоқлар ва пардоз ашёлари. 
Хитойда қадимдан пардоз ва 
парваришга алоҳида эътибор берилган. Аёллар сочларига ҳар хил малҳам ва 
мой суртганлар, лок ва мум билан ялтиратганлар. Соч турмаклари гул баргли 
новда ва майда ғунчалар билан безатилган. Келинлар сочи инжу толалари, 
рангли ипак иплар, майда гуллар шодаси қўшиб ўрилган. Маньчжур аёллари 
байрам пойабзалларини хитойлик аёллардан фарқли равишда оёққа тасма 
билан боғламаганлар. Уларнинг пойабзали тўртбурчаксимон, пастга қараб 
кенгайган, ўртача пошнали кўринишида бўлган. 


193 
Маньчжурлар 
ҳукмронлиги 
даври 
либослари. 
Маньчжур 
истилосидан кейин хитой либослари кўзга ташланарли даражада ўзгарди. 
1759 йил Хитойда эркаклар ва аёллар кийимларининг шаклини белгиловчи 
қонун эълон қилинади. Мазкур қонун император, сарой аъёнлари, зодагонлар
биринчидан тўққизинчи даражагача бўлган аксарият амалдорлар, шунингдек 
фуқаролар либосларини ўз ичига олади. Ушбу қонунга кўра либосларнинг 
бешта асосий тури аниқланади:
1. 
Чаофу 
– сарой либоси; қурбонлик қилиш маъракаси ҳамда саройда 
ўтказиладиган бошқа тантанали маросимларда кийилган. 
2. 
Цзифу 
– байрам либоси, яъни тор, расмий доира учун мўлжалланган. 
3.
Чанфу 
– кундалик либос. 
4.
Синфу
– сафар ёки йўл либоси. 
5.
Юии 
– ёмғирли кунда кийиладиган либос. 
Маньчжурлар хитойликлар ташқи қиёфасини шу даражада ўзгартириб 
юборишга эришгандиларки, улардан олдинги босқинчилардан ҳеч бири бу 
ишни уддалай олмаган эди. Маньчжурлар Хитойда ўзларининг
ҳукмронлигини ўрнатиш ҳамда ўз расм –таомилларини жорий қилишга 
интиладилар. Аксарият эркаклар соч олд қисмини қириб, орқа томонида 
қолган қисмини узун қилиб ўриб юришга мажбур қилинади. Бундай шаклда 
соч қўйиш 
бян, 
деб аталган. Маньчжурлар хитой бош кийимларидан кескин 
фарқ қиладиган ўзларининг бош кийимларини амалга киритади ва хизматчи 
амалдорларни эса, маньчжурларга хос либосларни кийишга мажбурлайди. 
Фақат аёлларгина ўзларининг миллий соч турмаги ва либосларининг бир 
неча унсурларини сақлаб қолишга муваффақ бўладилар, холос. Шундай 
бўлса - да, пойтахтда хизмат қилувчи хизматчиларнинг аёллари расмий 
тадбирларда маньчжурлар аёлларига ўхшаб кийинишга мажбур бўлганлар. 
Хитой аёллари учун миллий либос кишилик либоси сифатида сақлаб 
қолинади. Босқинчилар зулмидан озод бўлгачгина, хитой эркаклари соч 
ўримини қирқиб ташлайдилар. Ажабланарлиси шундаки, аёллар орасида 


194 
маньчжурларнинг узун халатини кийиш урфга айланади. Бундай халатлар 
ципао,
деб номланади. 
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, азал–азалдан хитой либоси тарихи, 
мамлакатнинг шимоли ва ғарбида (маълум бир қисми) кўчманчи халқлар 
истиқомат қилганлари сабабли либослар борасида бўлиб ўтган мунозаралар 
аслида шакллар ўртасидаги кураш тарихига айланганлиги билан алоҳида 
аҳамият касб этади. 
Маньчжурлар кофтаси – 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish