Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар талабларининг ижросини амалга оширилиши
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар талабларининг ижросини амалга оширилиши. Назорат тадбири даврида, спорт мактабида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли “Спорт мактаблар фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан устамаларни тўғри белгиланиши ҳамда тренер ва мутахассис ходимлар томонидан ўқув йилига белгиланган ўқув машғулотлар жараёнларини тўлиқ бажарилиши юзасидан текширишдан ўтказилганда, хато-камчиликлар аниқланмади.
■ Мурувват ёрдами сифатида ва хомийлар томонидан берилган товар-моддий бойликларни ўз вақтида ва тўлиқ кирим қилиниши. Мурувват ёрдами сифатида ва хомийлик ҳисобига берилган моддий бойликларни ўз вақтида тўғри ва тўлиқ кирим қилиниши текширилганда, назорат тадбири ўз ичига олган 2019 йил 1 июл кунидан 2021 йил 1 ноябрь кунига қадар бўлган даврда спорт мактабига ташкилот ва корхоналар томонидан мурувват ёрдами сифатида ва хомийлик тариқасида товар-моддий бойликлар берилмаганлиги аниқланди.
■ Товар-моддий бойликларни етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини ва шартнома шартларига риоя этилиши. Назорат тадбири даврида, ҳисобхонада 159 (178) хисоб “Турли ташкилот ва корхоналар билан ўзаро ҳисоб китоблар ҳисоби”ни юритилиши ҳамда назорат тадбири даврига ҳақдорлик ва қарздорлик ҳолатлари таҳлил қилинганда, 2019 йил 1 июл холатига таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналардан дебитор ёки кредитор қарздорлик мавжуд бўлмагани холда, 2020 йил 1 январь ҳолатига Мохира-Фарм МЧЖдан 286500 сўм миқдорда дебитор ҳақдорликни;
2021 йил 1 январь ҳолатига Булокбоши тумани Электр тармоклари корхонасидан 998000 сўм миқдорда кредитор қарздорликни;
2021 йил 1 ноябрь холатига Молия вазирлиги укув марказидан 960000 сўм ва Андижон вилоят статистика бошкармасидан 343000 сўм жами 1303000 сўм дебитор ҳақдорликни ва O'ZBEKTELEKOMдан 20000 сўм миқдорда кредитор қарздорликни ташкил этганлиги аниқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил
12 майдаги ПФ-1154 сонли “Халқ ҳўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг маъсулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони бўйича спорт мактабининг тўлов муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмаслиги аниқланди.
(Далолатномага, 159-хисоб “Турли ташкилот ва корхоналар билан хисоб китоблар хисоби”ни юритилиши бўйича маълумот жадвал илова қилинади) ■