Д а л о л а т н о м а 2021 йил 13 ноябрь Булоқбоши т



Download 208,5 Kb.
bet1/10
Sana07.04.2022
Hajmi208,5 Kb.
#533706
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
00 Далолатнома БУСМ

Булоқбоши туман Болалар ва Ўсмирлар спорт мактабида 2019 йил
1 июл кунидан 2021 йил 1 ноябрь кунига қадар бўлган даврда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни шаклланиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбири якуни бўйича




Д А Л О Л А Т Н О М А


2021 йил 13 ноябрь Булоқбоши т.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати Департаментининг 2021 йил 27 октябрь кунги 14-05-501-сонли топшириқ хатига асосан Андижон вилоятидаги Давлат молиявий назорати бошқармасининг 2021 йил 29 октябрьь кунги 364-ХС сонли буйруғи билан бошқарманинг бўлим бошлиғи ўринбосари Ж.Ўринбоев томонидан Булоқбоши туманидаги Болалар ва Ўсмирлар спорт мактабида 2019 йил 1 июл кунидан 2021 йил 1 ноябрь кунига қадар бўлган даврда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни шаклланиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан назорат тадбири ишлари ўтказилди.


Назорат тадбири ишлари, Булоқбоши туман Болалар ва Ўсмирлар спорт мактаби директори У.Газиев ҳабардорлигида ҳамда бош ҳисобчи М.Мирзахонов ва бошқа масъул шахслар иштирокида ўтказилди.
Назорат тадбири ишлари, 2021 йил 1 ноябрь куни бошланиб, 2021 йил 13 ноябрь куни якунланди.
Назоарт тардирида қуйидагилар аниқланди:
Булоқбоши туманидаги Болалар ва Ўсмирлар спорт мактаби (кейинги матнларда спорт мактаби деб юритилади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг худудий органлари ҳамда маҳаллий давлат хокимият органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий хужжатларга амал қилади ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тизимини таркибий қисми бўлиб, узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини ҳисобланади.
Спорт мактаби ўқувчи ёшларни жисмонй тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, спорт заҳираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этишга, шунингдек спорт турлари бўйича тренерлар ўртасида касбий тажрибани алмашишга йўналтирилган ва тиббий нуқсонлари ва чекланишлари бўлмаган болалар ва ўсмиларни спорт билан шуғуллантириш, мактабга кириш ва ўқиш учун тенг шароитлар яратиш, спорт ва жисмоний тайёргарликни амалга ошириш, республика ва минтақа терма жамоаларига номзодларни ва уларнинг энг яқин резервларини тайёрлаш, жисмоний ва спорт воситалари билан шуғулланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, танланган спорт тури бўйича уларнинг қобилиятларини ривожлантирувчи таълим муассаса ҳисобланади.
Спорт мактаби, Булоқбоши туман Юксалиш МФЙ, Навқирон кўчасида жойлашган.
Спорт мактаби, юридик шахс мақомига эга бўлиб, Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекциясида ўзининг 303876774-сонли (ИНН) индентификацион рақамига эга.
Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазна ижросини амалга ошириш учун Булоқбоши тумани бўйича Ғазначилик бошқармасида қуйидаги, 100022860032107083610245001-сонли бюджет маблағлари бўйича, 400228600321017950100135001-сонли ижтимоий тўловлар бўйича ва 4001228600321017950100135001-сонли бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси бўйича шахсий ҳисоб варақларига эга.
Спорт мактабида, бош кредит тақсимловчилар бўлиб барча банк, пуллик ва бирламчи бухгалтерия ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи билан спорт мактаби директори лавозимида 2016 йил 1 март кунидан назорат тадбири бошланган кунга қадар тўлиқ У.Газиев ҳамда иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқи билан бош ҳисобчи лавозимида 2017 йил 29 январь кунидан назорат тадбири бошланган кунга қадар тўлиқ М.Мирзахоновлар тўлиқ фаолият юритганлар.
(Далолатномага бош кредит тақсимловчиларнинг буйруқларидан кўчирмалар илова қилинади)
Спорт мактабида, дастлабки назорат тадбири ишлари, Андижон вилоят Давоат молиявий назоарти бошқармасининг 2019 йил 30 июлдаги 299-ХС сонли буйруғи билан бошқарманинг бўлим бошлиғи ўринбосари Ф.Хосилов томонидан 2016 йил 1 март кунидан 2019 йил 1 июл кунига қадар бўлган даврда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни шаклланиши ҳамда мақсадли сарфланиши юзасидан назорат тадбири ишлари ўтказилган.
Ўтказилган назорат тадбири якуни бўйича аниқланган хато-камчиликлар 2019 йил 26 августдаги расмийлаштирилган далолатнома билан бартараф этилган.
Бундан ташқари, спорт мактабида, Булоқбоши туман прокуратурасининг 2020 йил 8 февралдаги 10.1/10-20-сонли талабномасига асосан Андижон вилоят Давлат молиявий назорати бошқармасининг 2020 йил 11 февралдаги 49-ХС сонли буйруғи билан бошқарманинг бўлим бошлиғи ўринбосари Ф.Хосилов томонидан назорат тадбири ўтказилган.
Назорат тадбирида аниқланган хато-камчиликлар 2020 йил 29 феврал кунги расмийлаштирилган маълумотнома ва тўпланган хужжатлар билан қонуний чора кўришлик учун Булоқбоши туман прокуратурасига юборилган.
Назорат тадбирида, банкдан ва бошқа тушумлардан олинган нақд пулларни ғазнага тўлиқ кирим қилиниши ва мақсадли сарфланиши, харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағларни гуруҳлар бўйича йўналтирилиши тўлиқ, мураббий ва ишчи ходимларга иш ҳақи, устама, мукофот, моддий ёрдам ва бошқа ҳар хил тўловларни тўғри ҳисоблаб тўланиши, моддий қийматликларни сотиб олиниши, ташкилот ҳисобига тўлиқ кирим қилиниши ва тўғри харажатга чиқарилиши, бошқа ташкилотлар билан ўзаро молиявий алоқаларини тўғри юритилиши, бюджетдан ташқари маблағларни шаклланиши ва сарфланиши ҳамда бошқа саволлар юзасидан ҳужжатлар танлаб олиш йўли билан назорат тадбиридан ўтказилди.

Download 208,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish