Маблағларни фақат харажатлар сметасида кўзда тутилган мақсадларга сарфланиши.
Назорат тадбири даврида, спорт мактабига бюджетдан ажратилган маблағларни харажатлар сметасида кўзда тутилган мақсадлар бўйича сарфланиши назорат тадбиридан ўтказилганда, ажратилган бюджет маблағлари Булоқбоши тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасида очилган шахсий ҳисоб варақлар орқали молия йилига тузилган харажатлар сметасида кўзда тутилган гуруҳлар бўйича харажат қилинганлиги аниқланди.
■ Иш ҳақи, мукофот, моддий ёрдам, пенсия ва нафақа тўловларни тўғри хисобланиб, ўз вақтида тўланиши.
Мактабда, назорат тадбири ўз ичига олган даврда, ишловчи педагог ва ишчи ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ҳисобланиши тахлил қилинганда, қуйидагилар аниқланди.
Жумладан, 2019 йил 1 июл кунидан 2020 йил 1 январь кунига қадар бўлган даврда жами 789486188 сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобланиб, шу даврда, даромад солиғига 90831263 сўм, 1 фоизлик КУКга 7750864 сўм, 1 фоизлик ЖБПТга 756934 сўм, коммунал тўловларга 24116000 сўм, истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилишга 1184000 сўм, ипотека кредит тўловларига 11458000 сўм, жарима тўловларига 1338000 сўм, ер ва мол-мулк солиғига 3451000 сўм, тўлов контракт шаклида ўқитиш харажатларига 14760000 сўм, ҳар хил хайрия жамғармаларига шанбаликлар учун 3370000 сўм, ахлат йиғиштириш харажатларига 820000 сўм, обуна харажатларига 2610000 сўм, бошқа ушланмаларга 6433282 сўм, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни нақд пул шаклида тўлашга 453025779 минг сўм ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни пластик карта шаклида тўлашга 168338000 сўм маблағлар ушланганлиги аниқланди.
2020 йил 1 январь кунидан 2021 йил 1 январь кунига қадар бўлган даврда жами 1817687842 сўм, шундан, даромад солиғига 212192685 сўм, 1 фоизли КУКга 17812644 сўм, 1 фоизли ЖБПТга 1768272 сўм, ер ва мол-мулк солиғига 4910000 сўм, ҳар хил хария жамғармаларига шанбаликлар учун 6955000 сўм, коммунал тўловларга 5525000 сўм, истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилишга 396000 сўм, ипотека кредит тўловларига 17252000 сўм, обуна харажатларига 4025000 сўм, тўлов контракт шаклида ўқитиш харажатларига 9650000 сўм, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни нақд пул шаклида тўлашга 569402688 сўм ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни пластик карта шаклида тўлашга 969566825 сўм маблағлар ушланганлиги аниқланди.
2021 йил 1 январь кунидан 2021 йил 1 ноябрь кунига қадар бўлган даврда 1961779758 сўм, шундан, даромад солиғига 231057333 сўм, 1 фоизлик КУКга 19199488 сўм, 1 фоизлик ЖБПТга 1925479 сўм, ер ва мол-мулк солиғига 6050000 сўм, тўлов контракт шаклида ўқитиш харажатларига 22851000 сўм, жарима тўловларига 4100000 сўм, ҳар хил хайрия жамғармалар учун шанбаликга 8190000 сўм, уй-жой кредит тўловига 15000000 сўм, обуна харажатларига 3475000 сўм, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни нақд пул шаклида тўлашга 301991000 сўм ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни пластик карта шаклида тўлашга 1346965937 сўм маблағлар ушланганлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |