Cover page obzor iqtisodiy-last 7B. cdr



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/257
Sana24.02.2022
Hajmi3,39 Mb.
#214310
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   257
Bog'liq
Иқтисодий судларда битим

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА 
СУД АМАЛИЁТИ
110
Бу ерда якка тартибдаги тадбиркор Алишер Суюнов Бадалович 
томонидан суғурта мукофоти ўз вақтида шартномада белгиланган 
муддатда “Суғурта” суғурта компанияси кассасига топширилмаган, 
суғурта мукофоти асоссиз ушлаб турилган вақтда суғурта ҳодисаси 
рўй берган .
Шу боис Ҳайъат ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни 
лозим топган .
3.15. суғурталовчи томонидан суғурта товони
жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига)
етказилган зарар миқдорида тўланади.
2015 йил 28 июнда ҳайдовчи Б .кариевнинг айби билан 
унинг бошқарувидаги “Дарбанд” хусусий корхонасига тегишли 
“DAMAS” русумли автотранспорт воситаси ва ҳайдовчи Р .Расулов 
бошқарувидаги “кензо” МЧЖга тегишли “CAPTIVA” русумли авто-
транспорт воситаси тўқнашиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси 
содир бўлган . 
“Ишонч” суғурта компанияси ва “кензо” МЧЖ ўртасида
2012 йил 21 январда тузилган суғурта шартномасига асосан 
“Ишонч” суғурта компанияси томонидан “кензо” МЧЖга содир 
бўлган суғурта ҳодисаси натижасида етказилган 550 000 сўм зарар 
тўлаб берилган .
Шу сабабли “Ишонч” суғурта компанияси судга даъво аризаси 
билан мурожаат қилиб, “кензо” МЧЖга суғурта товони сифатида 
тўлаб берилган 550 000 сўм зарарни “Дарбанд” хусусий корхонасидан 
ундиришни сўраган .
Биринчи инстанция судининг 2016 йил 6 февралдаги ҳал қилув 
қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган . “Дарбанд” 
хусусий корхонасидан “Ишонч” суғурта компанияси фойдасига 
550 000 сўм зарар ундирилган .
Аммо суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида 
барвақт хулосага келган .


3-боб. Кредит, гаров (ипотеКа), лизинг ва суғурта шартномалари
билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти
111
Чунки “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгар-
лигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни 23-моддасининг биринчи қисми ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 
24 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт 
воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий 
суғурта қилиш Қоидалари”нинг 55-бандига мувофиқ суғурта товони 
етказилган зарар миқдорида, лекин суғурта пулидан ошмаган 
миқдорда суғурталовчи томонидан бевосита жабрланувчига (унинг 
меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўланади .
Жиноят ишлари бўйича Оҳангаров туман судининг 2015 йил
26 октябрдаги қарори билан ҳайдовчи Б .кариев Ўзбекистон 
Респуб ликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 
133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб 
топилган ва “Дарбанд” хусусий корхонасидан “кензо” МЧЖ фойдасига 
йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги натижасида етказилган 
258 500 сўм зарар ундирилган .
Шу боис Ҳайъат ҳал қилув қарорининг 550 000 сўм ундириш 
қисмини 258 500 сўмга ўзгартириб, даъво талабининг қолган қисмини 
қаноатлантиришни рад этишни лозим топган .

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish