ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
А Ж Р И М
(бекор қилинган ҳал қилув қарори бўйича
унинг қайтарма ижросини ҳал этиш тўғрисида)
201
йил __ июнь к у н и ____________ -сонли иш ни_________ туман
маъмурий суди биносидасудья Ф.Эшимбетова
раислигида, аризачи
"Гулзор" фермер хўжалигининг жавобгар_________туман давлат солиқ
инспекцияси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга
хилоф деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси юзасидан 2018 йил 20
февралда қабул қилинган ҳал қилув қарорининг қайтарма ижросини ҳал
этиш тўғрисидаги_________туман ҳокимлигининг аризасини кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
"Гулзор" фермер хўжалиги судга шикоят аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар_________туман давлат солиқ
инспекцияси мансабдор
шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2018 йил 20 февралдаги ҳал қилув
қарори билан ариза қаноатлантирилган._________туман давлат солиқ
инспекцияси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга
хилоф деб топилган. _________ туман давлат солиқ инспекциясидан
"Гулзор" фермер хўжалиги фойдасига____ сўм давлат б ож и,_____ сўм
почта харажатлари ундирилган.
Ушбу ҳал қилув қарорига асосан 2018 йил 10
мартда ижро
варақаси берилган.
Кассация инстанцияси судининг 2018 йил 17 апрелдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
шикоят аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилинган.
Кассация инстанцияси судининг қарорида 2018 йил 20 февралдаги
ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала ҳал
қилинмаган.
Шу боис жавобгар 2018 йил 1 майда 85-сонли ариза билан судга
мурожаат қилиб, суднинг 2018 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарорининг
қайтарма ижросини ҳал этишни сўраган.
Суд жавобгарнингушбу аризасини иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан уни қаноатлантиришни
лозим
деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 284-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар ижро
этилган суд ҳужжати ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, билдирилган
талабни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул
қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки ариза (шикоят) кўрмасдан
қолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд
ҳужжати бўйича аризачининг фойдасига ундирилган ҳамма
нарса
жавобгарга қайтарилади.
Мазкур Кодекс 285-моддасининг иккинчи қисмига кўра эса агар
суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги қарорда
унинг қайтарма ижроси тўғрисида кўрсатма бўлмаса, жавобгар
биринчи инстанция судига тегишли ариза беришга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича,
биринчи инстанция судининг
2018 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан
аризачи фойдасига____ сўм давлат бож и,_____ сўм
почта харажатлари
ундируви амалга ошган. Бу аризага илова қилинган АТ "Турон"
банкининг 2018 йил 28 апрелдаги 101-сонли маълумотномаси билан ўз
тасдиғини топади.
Бундай ҳолатда,_____________ туман давлат солиқ инспекциясининг
аризаси қаноатлантирилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168-169,
284-285-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
_____________ туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноат-
лантирилсин
"Х"
фермер
хўжалигидан
_____________ туман
давлат солиқ
инспекциясига____ сўм
давлат б о ж и ,______сўм почта харажатлари
қайтарилсин ва бу ҳақда ижро варақаси берилсин.
Судья
Ф.Эшимбетова
4 0 5
ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: