Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
442
топшириғининг мустақил бажарилишидан иборат бу жараён талабалар шахсини камол
топтириш тизимидаги зарур бўғиндир.
Талабаларнинг мустақил таълим олиш тизимида мустақил таълим мазмуни
унинг асосини ташкил этади. Мустақил таълим мазмунини мустақил таълим
материаллари, таълим берувчи ва таълим олувчи фаолияти ташкил этади.
Бунда
ўқитувчи ва талаба мулоқоти асосий рол ўйнайди. Мустақил таълим олишнинг асосий
воситаси - бу мустақил таълим материалларидир. Улар узвий боғланган тизим бўлиб,
дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва маъруза матнларидан фарқ қилади. Уларда
теран ва мазмундор услубий кўрсатмалар, таълим олувчининг билиш фаолиятини
бошқариш блоки, касбий тайёргарлиги жараёнида мустақил ўқиш мезонлари, унинг ўз-
ўзини мустақил ўқишга йўналтириб бориши, ўз-ўзини назорат қилиши, ўз-ўзини
намоён этиши ва шахсий билиш фаолияти жараёнида ўз - ўзини баҳолай олиши учун
психологик - педагогик тавсиялар мавжуд бўлади. Мустақил таълим материаллари
ўқув-услубий қўлланмалари, маъруза матнлари, компютер дастурлари, аудио ва видео-
материаллар, мавжуд анъанавий дарсликлардан фойдаланишга доир тавсиялар,
ахборотнинг бошқа манбалари кўринишида бўлади [1].
Мустақил таълим материаллари турли дидактик имкониятларга эга, яъни:
-
таълим олувчининг билим, ўқув ва малакалари даражасини оширади
(мустаҳкамлайди);
- ўрганилаётган жараёнлар билан боғлиқ асосий ғоялар, тушунчалар,
жараёнларни фаоллаштиради;
- ўрганилаётган материалларни узатади;
- таълим олувчининг билимлар сиғимини кенгайтиради;
-таълим олувчининг амалий кўникма ва малакаларини шакллантиради;
- ўқитувчининг таълим беришдаги фаолиятини ва таълим олувчи-нинг билиш
фаолиятини бошқаради;
- янги мустақил таълим материалларини яратишга ижодий ёндошиш-ни
рағбатлантиради.
Хусусан, «ўқитиш технологияси» ибораси ҳам, биринчи марта америкалик олим
Скиннер томонидан ишлатилган. У «ўқитиш технологияси – психология фани
ютуқларини педагогик амалиётда қўллашдан иборат» - деб таърифлаган [2].
Академик В.П.Беспалко фикрича, - “Педагогик технология–ўқитувчи маҳоратига
боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни
кафолатлай оладиган, ўқувчи
шахсини шакллантириш жараёнининг лойиҳасидир” [3] .
Талаба «Хом ашёни йигиришга тайёрлаш» фанидан мустақил таълимни ташкил
этишда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан
фойдаланиш тавсия этилади ва жорий назорат сифатида баҳоланади:
1) мавзулар бўйича конспект (реферат, тақдимот) тайёрлаш. Назарий
материални пухта ўзллаштиришга ёрдам берувчи бундай усул ўқув материалига
диққатни кўпроқ жалб этишга ёрдам беради. Талаба конспекти турли назорат
ишларига тайёргарлик ишларини осонлаштиради, вақтни тежайди;
2) ўқитиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимлари билан
ишлаш. Талабалар маъруза ва амалий машғулотлар
давомида олган билимларини
ўзлаштиришлари, турли назорат ишларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия
этилган электрон манбалар, инновацион дарс лойиҳаси намуналари, ўз-ўзини
назорат учун тест топшириқлари в.б.;
3) фан бўйича қўшимча адабиётлар билан ишлаш. Мустақил ўрганиш учун
берилган мавзулар бўйича талабалар тавсия этилган асосий адабиётлардан ташқари
қўшимча ўқув, илмий адабиётлардан фойдаланадилар. Бунда рус ва хорижий
тиллардаги адабиётлардан фойдаланиш рағбатлантирилади;
4) интернет тармоғидан фойдаланиш. Фан мавзуларини ўзлаштириш,
курс иши,
битирув малакавий ишларини ёзишда мавзу бўйича интернет манбаларини топиш,
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
443
улар билан ишлаш назорат турларининг барчасида қўшимча рейтинг баллари билан
рағбатлантирилади;
5) мавзуга оид масалалар, кейс-стадилар ва ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш
ва иштирок этиш;
6) амалиёт турларига асосан материал йиғиш, амалиётдаги мавжуд
муаммоларнинг ечимини топиш, ҳисоботлар тайёрлаш;
7) илмий семинар ва анжуманларга тезис ва мақолалар тайёрлаш ва
иштирок
этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: