Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
382
бўлиб талаба шахсига йўналтирмоғи керак. Илғор педагогик технологиялар марказида
эса таълим жараёнининг раҳбари ҳамда шу жараённинг субьекти-ю обьекти бўлган
ўқитувчи ва талаба туради. Шундай экан бу икки шахснинг ҳамкорлиги ўзаро мулоқоти
бир-бирига кўрсатган таъсири энг замонавий ва миллий талаблар асосида ташкил
топиши лозим. Бунинг учун биринчи навбатда ўқитувчи таълим-тарбия жараёни олдига
қўйилган талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқариш принциплари ҳамда йўллари,
талабани ўқишга урганишга йўналтириш, талаба
шахсий фаолиятини ташкил этиш,
аудиторияда ишчан муҳитни вужудга келтириш, талаба фаолиятини аниқ ва тўғри
баҳолаш методлари билан қуролланган бўлиши лозим.
Узоқ йиллар мобайнида педагогик категориялар ҳажми жамият талаби
даражасида мақсадларни рўёбга чиқариш учун етарли бўлиб келган. Лекин педагогик
тушунчаларнинг таьриф ва тавсифларининг ноаниқлиги, таълим жараёнларини
тавсифловчи баьзи
категорияларнинг етишмаслиги, таълим мақсади, мазмуни, шакл,
услуб ва воситалари ўртасида ўзаро узвийликнинг мавжуд эмаслиги ҳамма вақт танқид
остига олиб келинган ва бундай мулоҳаза ҳозирга қадар сақланиб келмоқда. Ушбу фикр
бизнингча қуйидаги иккита муаммонинг мавжудлиги билан изоҳланади: биринчидан,
касбий педагогик маълумотга эга ўқитувчиларнинг касбий маҳорат даражасининг
пастлиги,
иккинчидан, махсус педагогик тайёргарлик ва саводхонликка эга бўлмаган
педагогларнинг сонининг салмоқли эканлиги.
Таълим натижалари ўрганувчининг педагогик жараёнлардан қандай салоҳият
билан ўтганлигига боғлиқ.
Замонавий ўқитиш технологиялари-мажмуавий интегратив тизимлар бўлиб, улар ўзида
таълим мақсадлари билан белгиланган касбий кўникма, малакалар ва шахс
хислатларини ўрганувчилар томонидан эгалланиши ҳамда билимларни ўзлаштиришга
йўналтирилган операция ва ҳаракатларнинг тартиблаштирилган тўпламини акс
эттиради. Бу ўринда таълим мақсадларининг белгиланиши (кимга ва нима учун?),
мазмунни танлаш ва ишлаб чиқишга татбиқ этиш (нима?), таълим жараёнларини
ташкил қилиш (қандай?), таълим методи ва воситаларини белгиланиш (нималар
ёрдамида?), шунингдек, ўқитувчилар малака даражаси (ким?) ҳамда эришилган
натижаларни баҳолаш методи (қандай йўл билан?) га асосланиши лозим. Келтирилган
мезонларнинг мажмуавий қўлланилиши ўқув жараёни моҳияти ва
унинг
технологиясини белгилаб беради.
Ўқитиш технологиясининг лойиҳалаш тузилишини педагогик вазифанинг
қўйилиши ва уни ҳал этиш асосида кўрамиз:
Педагогик вазифанинг
қўйилиши
Дидактик жараённи
ишлаб чиқиш
Педагогик вазифанинг белгиланишида қуйидагилар инобатга олинади:
- таълим мақсадларининг таҳлили ва шу асосида ўқув предмети мазмунини
аниқлаш;
- ўқув предмети мазмуни тузилмасини ишлаб чиқиш ва уни ўқув унсурлари тизим
кўринишида ифодалаш;
- ўқув унсурларининг ўзлаштирилиш даражаларини белгилаш;
- таълим олувчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш, бу кўрсаткич ўқув
предметининг мазмунини ифодаловчи ўқув материалини ўзлаштирганлик даражасидан
келиб чиқади;
- ўқув-моддий база ҳамда таълимнинг ташкилий шаклларига қўйиладиган
чегараларни белгилаш.
Педагогик вазифаларнинг ҳал этилишини таьминловчи ўқитиш технологиясини
лойиҳалашга қаратилган ўқитувчи фаолияти таълимнинг метод, шакл ва воситаларини
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
383
шакллантириш билан белгиланади. Бошқача қилиб
айтганда, педагог фаолияти учта
асосий хусусиятлар билан тавсифланади: бошқариш тури, ахборот алмашинув
жараёнининг тури, ахборот ўзатиш воситалари типлари ва билиш фаолиятини
бошқариш. Ўқитиш жараёнига фаолият нуқтаи назаридан ёндашиш
концепциясига
асосланиб, уни ташкиллаштиришнинг қуйидаги мантиқий кетма-кетлигини қуриш
мумкин. Дастлаб ўқув материали мазмунининг тавсифи, уни ўрганишдан кўзланган
мақсад (ўзлаштириш даражалари), шунингдек, педагогик вазифанинг қўйилиш
шартлари таҳлил этилади. Сўнгра, ўқитишнинг мос равишдаги методлари ҳамда
таълим олувчилар билиш фаолиятини бошқариш схемаси белгилаб олинади. Шу асосда
ўқитиш воситалари рўйхати тузилади. Ушбу усули билан ҳосил қилинган метод ва
таълим воситалари тизими ташкилий шакллар билан уйғунлаштирилади, яъни,
технология ишлаб чиқилади.
Умумлашган педагогик технологиялар маьлум психопедагогик асослардан иборат
«синтетик назария» сифатида қаралади (2-жадвал).
Тадбиқий педагогик технологиялар олдиндан
режалаштирилган натижага
эришишга йўналтирилган касбий тайёргарлик жараёнини лойиҳалаш муаммосини
методик жиҳатдан ҳал этишга қаратилади.
Бугунги кунда шахсий фаолиятли ёндошув, танқидий-ижодий фикрлаш,
муаммоларни ҳал эта олиш, қарор қабул қилиш ва жамоада ҳамкорлик қилишга оид
педагогик технологияларни ишлаб чиқишга эҳтиёж юзага келмоқда (2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: