Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
376
Использованная литература:
1.
Захарова И.Г. Информационные технологии в образовании. - М.; Академия. 2008 –
С.192.
2.
Мусинов С., Абдукаримов А., Абдукаримова Х.Р. Теоретические и
практические
особенности развития профессиональной компетентности будущего специалиста. Т.,
«Фан ва технологиялар» 2014, –С.226.
3.
Психологический словарь – М.: 1983
МУТАХАССИСНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДИДАКТИК ТИЗИМИ
Муслимов Ш.Н.
Низомий номидаги ТДПУ таянч докторанти
Олий касбий таълим амалиёти кўрсатишича, ўқитишнинг моҳияти талабаларнинг
эҳтиёжлари ва қобилиятларини ривожлантириш эмас, илгаригидек ўқув фанлари
бўйича асосан билимларни ахборот-вербал тарзда етказиш, кўникма ва
малакаларни
шакллантиришдан иборат бўлиб қолмоқда. Бундай номигагина, юзаки ўзлаштирилган
маълумотлар талабага амалий ҳаракатларни бажаришга етарли имкон бермайди.
Оқибатда талабаларда ҳаддан зиёд ахборотнинг беҳуда жамғарилаётганлиги,
таълимнинг ўзининг бефойдалиги ва унинг ҳақиқатдан узоқлиги каби фикрлар пайдо
бўлади. Талаба реал ҳаётдан узоқлашиб қолгандек, унинг олдига фақат илгаридан
тўпланиб келган ахборотларнигина ўзлаштириш мақсади қўйилгандек бўлиб қолади.
Бундай мақсад инсоннинг фаоллигини чеклаб қўяди, оқибатда унинг учун ҳам шахсий
жиҳатдан, ҳам ижтимоий жиҳатдан англанган маъноси йўқолади.
Педагогикага оид замонавий адабиётларда педагогик жараён қуйидаги ўзаро
боғлиқ бўлган компонентлар тизимидан иборат деб таъкидланади: 1) фаолиятнинг
мақсадлари; 2) таълим берувчи; 3) таълим олувчи; 4) фаолият мазмуни; 5)
фаолият
шакллари; 6) фаолият воситалари ва усуллари; 7) фаолият натижаси.
Таълимнинг мақсадида жамият тараққиётининг асосий ғояларига мос келадиган
мутахассиснинг тайёргарлигига қўйиладиган ижтимоий талаблар мажмуаси акс этади.
Таълим муассасаси, у билан бирга педагог, мавҳум
шаклда ифодаланган,
умумлаштирилган мақсадли йўлланмалар (ижтимоий буюртма) олади. Таълим
жараёнини ташкил этиш пайтида мақсадлар ойдинлаштирилади, аниқ-равшан
шакллантирилади. Мақсадларни аниқлаштиришнинг ўзига хос мантиқий занжири
қурилади: жамиятнинг умумий талаблари – таълим тизимининг вазифалари – муайян
таълим муассасасининг мақсадлари – мутахассисни тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари
мажмуасининг умумий мақсадлари – соҳага оид фаннинг (дастурнинг)
умумий
мақсадлари – боблар ва мавзуларнинг мақсадлари – машғулотнинг мақсадлари.
Бошқача қилиб айтганда, тизимнинг ҳар бир тармоғи, таълим тизимининг ҳар бир
элементи нисбатан хусусий мақсадни амалга ошира туриб, умумий мақсадни амалга
ошириш учун хизмат қилади. Таълим тизимининг ягона мақсади унинг тармоқлари ва
элементлари мақсадлари тузилмасининг ёйилмаси кўринишида акс эттирилади ва
унинг энг юқори чўққиси асосий пировард мақсадни ифодалайди. Анъанавий
таълим
тизими шароитларида мақсаднинг таълим мазмунига йўналтирилганлиги мақсад ва
мазмуннинг ўзаро мос бўлишига олиб келади: мақсад – фаннинг асосларини
ўзлаштириш; мазмун – билим ва кўникмаларда ифодаланган ана шу асосларнинг ўзи.
Замонавий талабларга жавоб берадиган таълим тизимида эса, мақсад – инсоннинг
шахсий имкониятларини ўстириш, илгаридан маълум бўлмаган предметларга оид ва
ижтимоий вазиятларда ўзининг компетентлилигини намоён қила олиш қобилиятларини
ривожлантиришдан
иборат,
бунда
мазмун
–
шу
мақсадга
эришишни
таъминловчиларнинг барчасидир.
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
377
Педагогик технология дидактик ёки методик тизимнинг таркибий қисми
ҳисобланади. Масалан, методик тизим нимани ўқитиш, нима учун ўқитиш, қандай
ўқитиш каби масалаларни ҳал этишга қаратилган бўлса, ўқитиш технологияси, энг
аввало, қандай қилиб самарали ўқитиш мумкин деган саволга жавоб беради. Шундай
қилиб, ҳар қандай ўқитиш технологиясининг асосий бўғини пировард натижани аниқ
белгилаш ва унга эришиш аниқлигини назорат қилишдан иборат.
Умуман олганда,
шунчаки жараён (саноатда ёки бошқа соҳаларда) технология бўлавермайди, қачонки у
олдиндан режалаштирилган, якуний натижа бўлган маҳсулотнинг хусусиятлари ва унга
эришиш воситалари олдиндан аниқлаб олинган, ушбу жараённи амалга ошириш учун
барча шарт-шароитлар мақсадли равишда шакллантирилган ва ниҳоят бу жараён “ишга
туширилган” бўлсагина технология мақомига эга бўлади.
Таълим технологиялари тарафдорлари томонидан таълимни ўқитувчининг ўзи
маъсулиятни шахсан ўз бўйнига олган ҳолда, кафолатланган натижага эга бўлган
технологик жараён даражасига олиб чиқувчи дидактик ёндошувлар ва дидактик
воситалар жадал равишда ишлаб чиқилмоқда.
Демак, шахснинг тўлақонли ривожланиши учун узлуксиз таълимнинг турли
босқичларида зарур шарт-шароитларни юзага келтирадиган,
пировардида таълим
натижаси сифатида таълим олувчиларнинг шахсий ва касбий компетентлигини
шакллантиришни таъминлайдиган бундай таълим тизимларини ишлаб чиқишга
фақатгина таълим жараёнининг педагогик асосларини, унинг барча элементларини
тубдан янгилаш орқали эришиш мумкин.
Умуман олганда янги типдаги таълим тизимида ўқув маълумотлари кўринишида
ифодаланган илгариги тажрибаларни ўзлаштиришга қаратилган таълимдан бўлажак
касбий фаолиятда дуч келинадиган вазиятларга тайёр бўлишга қаратилган, умуман
олганда келажакка йўналтирилган таълимга ўтиш кўзда тутилади.
Таълим олувчи
фаолиятининг мақсади ахборот кўринишига эга бўлган ижтимоий тажрибанинг маълум
бир қисмини ўзлаштириш эмас, авваломбор билимлардан фойдаланган ҳолда бўлажак
касбий фаолиятини амалга ошира билиш ҳамда бутун умри давомида янги билимларни
эгаллаб бора олиш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат
бўлади. Бошқача қилиб айтганда, бундай таълим инсонга ўзўзини такомиллаштириш
механизмини “ўрнатиш”дан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: