Conference Paper


Бухоро‒Урал газопроводи қурилиши



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   342
Bog'liq
Kitob

Бухоро‒Урал газопроводи қурилиши
Терешка, Ока каби дарёлар, 298 та бошқа табиий ва сунъий тўсиқларни енгиб 
ўтишга тўғри келди. Бошқарма газ трубаларини ётқизиш билан бир қаторда 17 
компрессор (Янгиариқ. Хива, Қўнғирот, Бейнов, Мақат, Александров‒Гай, Саратов) ва 
22 газ бўлиш станцияларини ҳам қурди. 
Газ трубалари ёрдамида Саримой қишлоғи яқинидаги “Дулдул отлаган” деган 
дарада Амударёга 365 метрлик осма кўприк қурилди. Кўприк ўз даврининг илғор 
техника ютуғи сифатида юқори баҳоланган ва асосан газопровод техникаларига хизмат 
кўрсатган бўлсада, ҳудудда транспорт инфратизимаси учун муҳим аҳамиятга эга эди. 
Бундан ташқари, СССР шароитида илк бор газни 6000 квт. реактив самолетларга 
ўхшаган трубинно-нагнетатель аппаратлари билан ҳайдаш бошланди. Қорақум ва 
Устюртнинг ўта оғир шароитларида газ қурувчиларга темир йўлчиларнинг мадади 
асқотди. Мураккаб шароитга қарамасдан газопроводни ётқизаётган қурувчилар юқори 
натижаларга эришдилар. 1967 йилнинг 15 июлида Саратов вилоятининг Елшанка деган 
жойида Ўрта Осиё “яшил ёнилғиси”нинг кириб келишига бағишланган кўп кишилик 
намойиш бўлиб ўтди. Қурувчиларни ғалаба билан СССР нефть ва газ саноати 
министри Алексей Кириллович Кортунов самимий табриклади. Шу жойдан ер ости 
омбори қурилди ва “Саратов-Москва” газопроводи бошланарди. Ўрта Осиё газининг 
Петровск шаҳрига келтирилиши эса, газопроводга “Горький‒Черепоец” 
Сазақлидаги осма газ кўприги 
йўналиши трубаларини боғлашга имкон яратди. 1967 йил 4 августда СССР Газ саноати 
министрининг 369-сонли буйруғи билан атрофдаги барча ҳудудий ташкилотлар “Ўрта 
Осиё‒Марказ” трансконтинеталь газ магистрали бирлашмасига бўйсундирилди.
1967 йил 6 октябрда Ўрта Осиё гази Москва шаҳри ва вилоятига кириб келди. Шу 
муносабат билан КПСС МК ва СССР Министрлар Совети қурувчиларни “Ўрта 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
49 
Осиё‒Марказ” магистрал газопроводи қурилиши якунлангани билан табрикладилар. 
Қўнғиротдан Воскресенск шаҳригача 2062 км. масофага чўзиган мазкур газ линияси 19 
та ишлаб чиқариш бошқармаси, йилига 10,5 млрд. кубм. газни ҳайдовчи 63 та 
компрессор станциясини бирлаштирганди.
1969 йил 22 сентябрда СССР Газ саноати министрлигининг буйруғига асосан 
Саратов шаҳрида “Ўрта Осиё‒Марказ” (САЦ) магистрал газопроводлар бошқармаси 
ташкил этилди. 1970 йил 1 октябрда мазкур газопроводнинг 2-чи қатор трубалари ишга 
туширилди. 1972 йилда “Ўрта Осиё‒Марказ” магистрал газ бошқармаси қурилаётган 
газопроводлар “Саратовтрансгаз” ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантирилди. 
Бирлашма Қозоғистоннинг Бейнов шаҳридан Петровск шаҳрига бўлган масофадаги 
магистрал трубопровод ва газокомпрессор станцияларига хизмат қиларди.
1975 йилда “Ўрта Осиё‒Марказ” газопроводининг 3600 км. учинчи, 1976 йилда 
3700 км. ‒ тўртинчи линиялари ишга туширилди. Қурилишда асосан 75 атмосфера 
босимга чидам берадиган 1220 ва 1420 мм. диаметрли трубалар ишлатилди. 1985 йилга 
келиб, “Ўрта Осиё‒Марказ” магистрал газопроводи дунёда энг катта ва 80 млрд. кубм. 
газ ўтказиш қувватига эга тармоққа айланди. 2004 йилда “Узнефтгазмонтаж” АЖ 
заҳматкашлари меҳнатлари эвазига 1220 мм. трубаларда 66 км. “Нукус‒Газли” 
орасида ишга туширилди. 2005-2006 йилларда “Бухоро‒Урал” магистрал 
газопроводининг 472-550 километрларидаги 78 км. трубалари 1220 мм. труба билан 
янгиланди. 2006 йилда 48 км. “Газли‒Когон” газопроводи ётқизилди. 2006-2007 
йилларда 103 км. “Газли‒Саримой” газопроводи қурилди. 2008-2009 йилларда 
“Газли‒Нукус” газопроводининг 250 км. 1220 мм. трубалар билан алмаштирилди. Шу 
вақт оралиғида Амударёда тик бурғалаш йўли билан 2 та 850 метрлик дюкер 
ўтказгичлари қурилди. “Ўрта Осиё‒Марказ” магистрал газопроводининг 2-
йўналишида 1220 мм. трубалар 78 км., 4-йўналида 133,8 км. 1420 мм. диаметрли 
трубалар ётқизилди.
Мустақилик даврига келиб воха транспорт коммуникация тизимида катта 
ўзгаришлар бўлди десак муболаға бўлмайди. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish