Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   342
Bog'liq
Kitob

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга 
қурамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017.
2.Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва педмаҳорат. Т.: Низомий номидаги 
ТДПУ, 2003 . 
3. И. О. Толипова, А. Т. Ғофуров. Биология таълими технологиялари. - Т.: 
Ўқитувчи, 2002. 
4. И.О.Толипова, А.Т. Ғофуров. Биология ўқитиш методикаси. Педагогика 
олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. - Т.:, Молия-иқтисод, 2007. 
5. И. О. Толипова, А. Т. Ғофуров. Биология ўқитиш методикаси. Ўқув-методик 
қўлланма. - Т.: .Билим. 2004. 
ОИЛАДА МИЛЛИЙ ТАРБИЯНИНГ БУГУНГИКУНДАГИ
АҲАМИЯТИ. 
1
Абдуллаева Б.П., 
2
Асрақулова М.Й. 
1
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар педагогика институти 
2
Фарғона вилояти Бешариқ тумани 44- умумий ўрта таълим мактаби
Ҳозирги асримизда инсоният ўз тараққиёти давомида янги глобаллашув даврига 
кириши кўплаб масалаларни даримизнинг энг долзарб масалалари даражасига олиб 
чиқди. Ҳусусан, инсониятнинг бугуни ва келажагига таҳдид солаётган ҳалокатли 
жараёнлар, давлатлвр ва кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг кенгайиши ва 
мураккаблашуви, дунё миқиёсида ахборот макони ва иқтисодиётда бутунлай бошқача 
вазиятнинг вужудга келиши, атроф муҳитга антропоген ва технологик таъсирнинг 
кучайиши, оммавий маданият намуналарининг кенг тарқалиши, мафкуравий ва диний 
экстримистик ҳуружларнинг ҳавфининг ортиб бориши, минтақавий можоралар ва
бошқаларни кўришимиз мумкин . Айни пайтда бундай ҳолатлар миллий 
муносабатларга, миллий қадриятлар ва миллий тарбияга ҳам таъсир этмоқда.
Ҳамма даврларда ҳам жамиятнинг тараққиёти, унинг эртанги келажаги энг аввало 
шу жамиятнинг пойдевори қан чалик мустаҳкамлигига, ҳар бир шахснинг, миллат ва 
халқнинг маънавий юксалиши эса асрлар оша шаклланиб, сайқал топиб келган 
маънавий аҳлоқий қадриятларга содиқлик, миллий ва маданий меросни эъзозлаш, 
муносабат, ўзликни англаш, комилликка интилиш, замонавий фан ва техника 
ютуқларини эгаллаш орқали таъминланади. Инсон маънавиятининг муҳим қисми бу 
миллий тарбия жараёни ҳисобланади. Оила, уруғ, қабила, элат, миллат шаклланиб 
борар экан, табиийки миллий тарбия ҳам асрлар давомида ривожланиб 
бораверади.Яқин етмиш йиллардан ортиқроқ вақт , аниқроғи собиқ советлар даврида
миллий тарбияга бошқача ёндашинилди, уни шовинизм, миллатчилик ва эскилик 
сарқити деб қаралди. Чунки бундай қарашлар советлар сиёсати моҳиятига мос келар 
эди. Қолаверса, халқнинг ўзининг миллийлигини англаш даражаси, миллий ғурури, 
маданияти ва ватанпарварлик даражаси сусайиб бориши совет мафкурасига қўл келар 
эди. Чунки, ҳар бир индивид ўзига хос миллий ва маданий анъаналар, меъёрлари 
бўлган жамиятда шаклланади. Анашу урф одат, меъёрлар, анъаналар руҳида 
социаллашуви уни мана шу маданий тарихий бирликнинг аъзосига айлантиради.
Халқимиз яратган халқ оғзаки ижоди намуналарига мурожаат қилсак, 
аждодларимиз қандай фазилатли фарзандларни орзу қилганликларини билишимиз 
мумкин. Яратилган афсоналар, эркак ва достонларда аввало Ватанга муҳаббат, 
инсонпарварлик, ғурурлилик, садоқатли дўстлик ,ўз бурчи ва ўз сўзини оқлаш, мардлик 
каби энг улуғ ва эзгу фазилатлар тараннум этилади. Аждодларимиз фарзанд 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
286 
тарбиясининг негизи сифатида аҳлоқий эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амални билишган. 
Аҳлоқий фазилатлар инсонларни эл билан бирга бўлишга, элу юрт ташвиши билан 
яшашга тайёр турувчи ватанпарвар кишини тарбиялашга қаратилганлиги учун ҳам 
замонлар оша яшаб келмоқда. Бизнинг халқимиз тарбия жараёнида инсоний хислатлар 
ҳаёт давомида шакллантирилишини яхши англаганлар. Турли даврларда уни янгича 
сифат жиҳатлари билан бойитганлар. Ўтган аждодларимизнинг тарбия борасидаги 
тўпланган бой меъросидаги миллий қадриятлар даражасигача кўтарилиб улгурилган 
жиҳатлар яъни , миллий тарбия тизимимиз биз бугунда тўқнаш келаётган аҳлоқий, 
маданий, жисмоний, экологик муаммоларни бартараф қилиш нуқтаи назаридан 
бебаҳодир. Эрамиздан аввалги I –мингйилликлардаёқ тарқалган зардўштийлик аҳлоқли 
кишиларни соғлом ва бақуват бўлиши билан бирга унинг маънавиятли бўлишлигига 
эътиборни қаратган. Аёлга ҳурмат, аёлларни эъзозлаш, она сифатида қадрлаш ғоялари
марказий ўринлардан бирини эгаллаган. Бундай ғоялар фарзандларга кундалик 
турмушда намунавий сиймолар орқали ижтимоий тарбияда сингдириб борилган. 
Марказий Осиёда ислом динининг тарқалиши билан нафақат диний , балки аҳлоқий
таълим соҳасида ҳам катта бурулиш ясалди. Исломни қабул қилган мамлакатлар 
халқлари сунийликнинг ҳанафия мазҳаби таркибида ўз миллий анъаналарини шаъриат 
аҳкомлари билан уйғунлаштирдилар. Араблар юртимизга ислом дини билан бирга 
тарбиянинг янги жиҳатини ислом дини тарбияси мазмунини ҳам олиб келдилар. Ислом 
динининг муқаддас китоби Қуръони карим ота она, фарзандлик бурчи ҳақидаги 
оятлари билан катта тарбиявий аҳамиятга эга. Илмий маълумотларга қараганда ислом 
дини Арабистон ярим оролига ёйилишидан аввал фарзандларнинг ота онага 
бемеҳрлигидан, беоқибатлигидан кўплар жабр чекканлар. Қуръони каримда ва ҳадису 
шарифлардаги ота ва она, фарзандларнинг ота она олдидаги қарзлари ҳақидаги 
ибратлар барча мусулмонларга фарзандларни оқибатли қилиб тарбиялашни фарз 
қилди. Қурондаги “ ҳар бир мусулмон ва муслиманинг илм олиши фарздир“ деган ояти 
асос бўлиб мадраса ва мактабларга дунёвий илмларни ўқитиш киритилди. Бунинг 
натижасида А.Фарғоний, Ал Хоразмий, Беруний ва бошқа кўплаб алломалар етишиб 
чиқиб улар қомусий билимларнинг юксак чўққиларини эгалладилар. Бу жараёнлар ўз 
навбатида Шарқ ренессиансини бошлаб берди.IX –XII асрдаги юксалиш тарихий 
тараққиётимизда алоҳида ўрин тутадики , бу юртимизда ўша даврдаёқ маънавий 
амалий ҳаракат вужудга келди.Давлатчилигимиз тарахий тараққиёт даврида XIV – XV 
асрлар ҳам алоҳида ўрин тутади. Айни шу даврда Амир Темур бобомизнинг ўз юртига 
фидойилиги сабаб Ўрта Осиё мўғиллар зулмидан озод бўлди мустақил давлат асослари 
яратилди. Юртдаги яратувчилик ва бунёдкорлик туфайли ўзига хос маънавий маданий 
ва маърифий юксалиш даври бошланди . Бундай жараёнда эса албатта тарбия етакчи 
жабҳада бўлганлиги шубҳасиз. Шарқ ренессиансининг иккинчи давридаги миллий 
тарбия натижаси бу Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур, Камолиддин Беҳзод каби 
улуғ зотлар етишиб чиқди.
XIX асрга келиб Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати даврида ҳам 
нафақат сиёсий, иқтисодий балки ижтимоий маънавий соҳада ҳам, ҳусусан миллий 
тарбияни бутунлай йўқ қилиб ташлашга уриниш, маънавий ҳаётга буюк давлатчилик 
ғояларини сингдиришга ҳаракат қилинган. Аммо юртимиздан анашу даврда етишиб 
чиққан маърифатпарвар жадидчиларимиз саъй ҳаракатлари туфайли худди шу даврда 
маърифий оқим намоёндалари миллий қадриятлар бардавомлиги ва миллат шуурурини 
уйғотишга чақирдилар. Кўплаб очилган янгича усулдаги жадид мактабларида миллий 
тарбия усулларини тиклашга ҳаракатлар бошланди, Туркистон ёшларига диний ва 
дунёвий илм олиш тарғиботи билан миллатни дунёнинг етакчи ривожланган 
миллатлари қаторига чиқариш мумкинлиги ҳақидаги қоялар сингдирилди. Шунинг 
учун ҳам 1911 йилдан ташкил этилган барча жадид мактаблари истилочилар томонидан 
ёпиб ташланди. Маърифатчи жадидчиларимиз 1917 йил Россияда монархияни қулаши 
жараёнига ҳайриҳоҳлик билан қараган эдилар, аммо давлат тўнтаришидан ҳокимиятга


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
287 
чиққан советлар уларнинг орзу умидларини сўндирди. Коммунистик тарбия ва 
мафкура миллий мафкура билан келиша олмас эди. XX асрнинг 60 –йилларида 
миллийлик масаласи бир муддат файласуфлар томонидан эътироф этилди , аммо шунда 
ҳам миллий адабиётларнинг миллий маданиятнинг ўзаро таъсири бир бирини 
бойитиши, байналминаллашув каби масалалар тартибида ҳал қилиндимиллий тарбия 
эса эътибордан четда қолаверди. Аслида эса миллий тарбиясиз байналминалликни ҳам 
сингдириб бўлмаслигини Саъдулла Отамуродов каби таниқли олимларимиз асослаб 
берганлар.
Ўзбекистонимиз мустақилликка эришгач халқимизни, аввало ўсиб келаётган 
ёшларни миллийлик руҳида тарбиялашга кенг имкониятлар яратиб берилди.
Миллий тарбия негизини аввало катталарга ҳурмат, кичикларга иззат 
кўрсатиш, саломлашиш одоби, барчага самиймий муносабатда бўлишлик, ота ва онани
қадрлаш, уларга меҳр ва мурувват кўрсатиш, дини ва миллатидан қатъий назар барча 
билан бирдек муносабатда бўлишлик, миллат ва дин ажратмаслик, саховатли ва 
қаноатли бўлиш, умуммиллийликни ҳамшаҳарлик ва маҳаллийчиликдан устун қўйиш, 
очиқ чеҳралик бўлиш, муҳтожларга ёрдам бериш, беморлар ҳолидан хабар олишлик, 
сабрли ва андишали бўлишлик ва бошқа эзгу жиҳатлар ташкил этади. 
Миллий тарбия Ўзбекистонимиз мустақиллигини мустаҳкамлашнинг, баркамол
ва комил инсонни тарбиялашнинг энг самарали омилидир. Аммо бунинг учун бир 
жабҳада амалга ошириладиган вазифа эмас балки, унинг самарасига эришиш учун 
маънавий, маърифий ва мафкуравий ишларни манзилли асосда босқичма-босқич 
ташкил этиш ва кучайтириб бориш лозим. Бундаги усуллар шу даражада бўлиши 
лозимки, миллий тарбия миллатчиликни келтириб чиқармасин, зиддиятни эмас, 
ҳамкорликни ва самимиятни тарбияласин. Миллий тарбия фақат мактабда , боғчада ёки 
олий ўқув юртида амалга ошириладиган жараён эмас, балки уни кенг даражада аввало 
хар бир оилада, маҳаллада, қавми қариндошлар орасида амалга ошириладиган жараён 
деб қарашимиз ва бу жараёнга барча жамият аъзолари маъсул бўлишлари мақсадга 
мувофиқдир.

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish