Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies



Download 7,57 Mb.
bet103/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

Замонавий технологияни ишлатиш

Мультиплексор ёки коммутацион схема вақт бўйича ажратилган рақамли сигналларни узатиш холида, рақамли ҳисоблаш машиналари қурилишда ишлатилган худди уша асосий схемалар мантиқий элементларда ва хотира элементлари негизида тузилади.


Коммутацион схеманинг асосий элементи - коммутация нуқтаси – «ВА» мантиқий элемент бўлиб, битта кириши ахборот сигналларни узатиш учун, бошқалари эса – бошқарув сигналларини узатиш учун мўлжалланган. Шундай қилиб, мантикий элементлар ва ЭХ да хотира элементлари сифатида ишлатиладиган рақамли интеграл схемаларни ишлаб чиқиш технологиясининг ривожланиши, бевосита рақамли узатиш тизимлари ва коммутация тизимларига ҳам таъсир кўрсатади. Замонавий технологиянинг афзалликлари электралоқа функцияларини амалга ошириш учун махсус ишлаб чиқилган катта интеграл схемалар (КИС) яратилган сайин янада якколроқ бўла бошлайди. Бундан ташқари рақамли компонентларни ясаш аналогли эквивалентга қараганда осон, аналогли рақамни амалга ошириш функционал афзалликка эга, битта модуль чегарасида ички улашлар минималлаштирилган, КВА асосида йўлдошли ва оптик алоқа кабеллари билан ишлаши мумкин.
Рақамли схемалари қўлланишнинг бошқа катта истиқболга эга бўлган соҳаси бу - сигналларга ишлов бериш (кучайтириш, коррекциялаш, аниқ частоталарни топиш, акс садони йўқ қилиш, модуляция ва фильтрлаш) соҳасидир.
Сигналларга рақамли ишлов бериш рақамли кўринишда кўрсатилган сигналларга ишлов бериш учун арифметик ва мантиқий рақамли схемаларни ишлатишни кўзда тутади.


Узатиш тизими ва коммутациясининг интеграцияси (интеграллашуви)

Узатиш тизимларида қўлланиладиган, гуруҳ ташкил этиш амалларини коммутация тизимларида бажариладиган коммутация амаллари билан осонгина интеграциялаши мумкин.


Бу икки тизим интеграциялашувининг асосий афзаллиги 1.1 – расмда кўрсатилган.



а) - интеграцияланмаган узатиш ва коммутация;


б)– каналларни ажратиш негизида интеграцияланган узатиш ва коммутация.

1.1 – расм. Коммутация ва узатиш интеграцияси


Бу ҳолда коммутация станциясида каналларни ажратувчи ускунани мавжуд бўлиши шарт эмас, ҳамда коммутациянинг биринчи каскадларини истисно этади. Агар вақт бўйича ажратилган рақамли алоқа линиялари рақамли коммутация тизимлари билан узатиш трактининг иккала четидан интеграцияланса, у ҳолда бирлаштириш ва ажратиш ускуналари истисно этилади.


Тўла интеграцияланган тармоқда сигналлар манбалари олдида нутқ сигналлари рақамли шаклга узгартирилади ва уни етказилиши керак бўлган пунктгача сақланиб қолади. Ундан ташқари, барча станциялараро боғловчи линиялар бўйича, коммутация тизимининг ҳамда барча ички станция боғловчи линиялари бўйича сигналларни узатиш фақат вақт бўйича ажратилган рақамли шаклда амалга оширилади.
Узатиш ва коммутация функцияларини интеграцияси нафақат ускуна ҳажмини камайтирмай, сезиларли даражада битта четки қурилмадан иккинчисига товушни узатиш сифатини оширишга йўл беради. Кўп каррали аналог – рақамли ва рақам – аналогли ўзгартиришларни истисно этиб, ҳамда хатолар коэффициенти қиймати кичик бўлган узатиш линияларидан фойдаланиб, нутқ узатишнинг юкори сифатини олиш мумкин, бу сифат фақат кодлаш жараёни билан белгиланади.
Хулосада бутунлай интеграллашган рақамли алоқа тармоғига ўтилганда қандай фойдалар олиш мумкинлигини кўрсатамиз:
1. Шаҳарлараро алоқада нутқни узатиш сифати ҳалакит берувчи сигналлар, сигнал даражаси ва сигнал бузилишлари нуқтаи назаридан маҳаллий алоқада товушни узатиш сифатига ўхшаш.
2. Барча рақамли каналларнинг тўрт симлилиги рақамли каналларнинг дуплексли тўрт симли боғланишини таъминлайди, ундан ташқари акс садо ҳолати йўқотилади.
Сигнал – шовқин нисбатининг кичик қийматларида ишлаш имкони. Сўзлашув танаффуслари вақтида рақамли тизимларда маълум кодли комбинациялар узатилади, бунда танаффуслар пайтида узатиладиган сигналларнинг қуввати, сўзли ахборот узатиш холидек бўлади. Сигналнинг регенерацияси узатиш муҳитида вужудга келадиган барча шовқинларни амалда бартараф этиши туфайли, бўш каналнинг шовқини узатиш линияси билан эмас, балки кодлаш жараёни билан белгиланади.



Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish