Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies


ИРАТ да тўғри ва тескари йўлларнинг ўзаро боғлиқлиги



Download 7,57 Mb.
bet67/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

10. ИРАТ да тўғри ва тескари йўлларнинг ўзаро боғлиқлиги

Рақамли тизимларда сўзлашув трактлари одатда тўртсимлик бўлади. Бу трактларга уланган кучайтиргичларнинг бир томонлама ишлайдиган қурилмалар бўлганлиги билан тушунтирилади. Шунинг учун ИРАТ нинг КМ си орқали уланиш ўрнатилганда икки жуфт йўл зарур бўлади: чақирувчи абонентдан чақирилувчи абонентга тўғри йўл ва чақирилаётган абонентдан чақирувчи абонентга тескари йўл. Тўғри ва тескари йўлларга ажратиш учун вақт (10.1-расм) ва фазовий (10.2-расм) тамойилларидан фойдаланиш мумкин.


Тўғри йўлни коммутациялаш i-вақт оралиғида тескариси эса j – оралиғида битта умумий зичлаштирилган занжирдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Тўғри ва тескари йўлларни коммутациялаш битта i- вақт оралиғида амалга оширилади. Бироқ иккала йўл учун турли умумий занжирлар ишлатилади: тўғри йўл учун – УЗ 1 тескариси учун УЗ 2.


Тўғри ва тескари йўлларни вақт бўйича ажратиш усули амалиётда кенг тарқалмади, чунки бу усулда КМ нинг сиғими ярмига қисқаради.


Бу сўзлашув сигналларини узатиш ва қабул қилиш учун битта эмас иккита вақт оралиғида ажратиш зарурлиги билан тушунтирилади. Кўпроқ тўғри ва тескари йўлларга фазовий ажратиш ИРАТ нинг КМ сида ишлатилади.
ИРАТ нинг КМ сида тўғри ва тескари йўлларини коммутациялаш соддалаштириш учун жуфт ўзаро алоқа тамойили ишлатилади. Бу тамойил тўғри ва тескари йўлларга узатиладиган каналли оралиқлар ўртасида маълум ўзаро алоқа ўрнатилишига асосланган. Жуфт ўзаро алоқа тамойилини амалга оширишни тўғри ва тескари йўлларини вақт бўйича ажратиш мисолида кўриб чиқамиз (10.3-расм).

Вақт бўйича ажратишда 2 та каналли оралиқни ишлатиш мумкин, улар масалан, даврнинг ярмига (n/2 τ) бўлинган бўлиши мумкин. Бу мақсад учун УЗ да ушлаб қолиш схемаси уланган бўлиши керак, у i вақт оралиғини (n/2 τ) вақтга ушлаб қолади. Демак, ушлаб қолиш схемаси мавжуд бўлса УЗ да ҳар бир абонентнинг сўзлашув сигналларини узатиш ва қабул қилиш учун битта канални оралиқ ажратиш мумкин.


10.4-расмда жуфт ўзаро алоқа тамойили тўғри ва тескари йўлларни фазовий ажратиш мисолида кўрсатилган.

Чақираётган А абонентнинг сўзлашув сигнали i вақт оралиғида УЗ 1га тўшади, унга СҚ1 силжувчи қурилма уланган. СҚ1 ёрдамида чақирувчи абонентнинг сигнали j вақт оралиғида коммутацияланади ва шу оралиқда чақирилаётган Б абонентга узатилади. Чақирилаётган Б абонентдан сўзлашув сигнали j вақт оралиғида УЗ 2 га тўшади ва СҚ2 ёрдамида i вақт оралиғида коммутацияланади ҳамда шу оралиқда чақирувчи абонентга узатилади.


Расмдан кўриниб турибдики, СҚ1 ва СҚ2 ларнинг мавжудлиги туфайли бир вақтнинг ўзида i ва j вақт оралиқларида УЗ 1 ва УЗ 2 вентилларини бошқариш мумкин.
Тўғри ва тескари йўлларни ташкил этиш учун ёки бўлинмаган (битталик) ёки бўлинган (иккиталик) КМ нинг тузилмасидан фойдаланиш мумкин. Биринчи ҳолда КМ орқали узатиш иккита йўналишда иккинчисида эса битта йўналишда амалга оширилиши зарур.
10.5-расмда ажратилмаган тузилмали Ф-В-Ф туридаги КМ да тўғри ва тескари йўллар ўрнатилиши, 10.6-расмда эса ажратилган тузилмали кўрсатилган.


Иккинчи ҳолда 10.5-расмдаги ускунанинг юқори қисми фақат тўғри йўлларни коммутациялаш учун, қуйи қисми эса фақат тескари йўлларни коммутациялаш учун хизмат қилади. Бошқача қилиб айтганда, бир хил тузилмали КМ ишлатилади, лекин узатиш йўналишлари турли бўлади.


10.6 а), б)-расмларда ажратилган ва ажратилмаган тузилмали В-Ф-В туридаги тўғри ва тескари йўлларнинг КМ да коммутацияланиши кўрсатилган.


10.6 расм (а,б)

10.6-расмдан кўриниб турибдики, В-Ф-В туридаги КМ да коммутацияланадиган линиянинг вақт ҳолатини вақт коммутациясининг биринчи ва учиничи звеноларида икки каррали ўзгартирилиши юз беради. Фазовий коммутациянинг иккинчи звеносида j-коммутацияланадиган линиянинг вақт ҳолати ўзгармайди, фақат унинг фазода кўчириши амалга оширилади.


Ажратилмаган (бўлинмаган) тузилмалар КМ тузилмасининг умумий синфига таълуқли (мансуб, тегишли) бўлиб ажратилганга нисбатан каттароқ, коммутациялаш имконига эга. КМ нинг у ёки бу тузилмасини танлашда энг аввало тузилманинг симметриясига эътибор берилади. Бу нуқтаи назардан ажратилмаган тузилмаларга мойиллик (предпочтение) берилади.
Катта сиғимдаги рақамли коммутация схемалар коммутация жараёнини ҳам фазода ҳам вақт ичида амалга оширишни талаб қилади.
10.7-расмда кўрсатилган коммутация схеманинг оддий тузилмасини кўриб чиқамиз.





10.7-расм. В-Ф коммутация схемаси.

Схема фақат икки звенодан иборат: вақт ва фазо коммутацияси звенолари.


Вақт коммутацияси звеносининг асосий функцияси бу талаб қилинган чиқувчи каналга мос келувчи вақт оралиғининг пайти келгунга қадар кирувчи каналларга мос келувчи вақт оралиқлари давомида келувчи ахборотни ушлаб қолишни таъминлашдир. Бу пайтда ахборотни ушлаб қолиш мос чиқувчи трактга фазовий коммутация звеноси орқали ўтади.
Ушбу мисолда 1-тракт бўйича 3- вақт оралиғи давомида келаётган ахборотни ушлаб қолиш токи 17 вақт оралиғи келмагунга қадар давом этади. Тескари уланишда N- тракт бўйича 17 вақт оралиғи давомида келаётган ахборот навбатдаги даврнинг 3-вақт оралиғи келмагунга қадар ушлаб қолинади.
Шуни таъкидлаш лозимки, вақт коммутациясининг звеноси ахборотни битта вақт оралиғидан тўла давргача бўлган диапозонда ушлаб қолиши мумкин.
Фазовий коммутация звеносини унга мос равишда бошқарувчи хотира бшқаради, у даврнинг ҳар бир вақт оралиғи давомида вақт яратилиши лозим бўлган коммутацияси звеносининг конфигурациясини (шаклини) аниқлаш учун зарур бўлган ахборотдан иборат. Зарур бошқарувчи ахборот вақт бўйича ажратилган анологли коммутация схемаларидаги бошқарувчи ахборот ўқилганга ўхшаб даврик тарзда ўқилади.
Амалиётда бошқарувчи хотира мурожаат манзилини даврик тарзда генерациялайдиган ҳисоблагичлардан келадиган ихтиёрий танловли бошқарув билан ҲҚ сида тузилган бўлиши мумкин.

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish