7 ФАЗА. Сўзлашувни бошланиши
FMM абонент учун нархни аниқлаш усулини, импульслар сони, частотасини ва бошқаларни аниқлайди. FMM бу чақириқ учун таксация ячейкасини ажратади (битта ёки бир неча).Натижани LCACO га узатади (2).
LCACO иши тугади ва бу блок дастур таъминоти бўшатилиши мумкин. Ишдан кетишдан олдин барқарор фаза маълумотларини ASM SIG (A) ва ASM SIG (В) га узатади (3), (4).
ASM SIG (А) яна таксация ячейкаси идентификатори олади, чунки ASM SIG “Абонент жавоби” сигнали бўйича нархни аниқлашни ишга тушириши керак ва “гўшакнини қўйди” сигнали бўйича уни тўхтатиши керак.
Жавобни топиш гўшакнинг кўтарилганини топиш билан бир хил. Аппаратура операция тизимга - OS хабар беради ва OS ASM DH ни ишга туширади (1). DH чақириқ токини узади. Кейин ASM SIG (В) жавоб ҳақида ахборот узатилади (2).DH га абонентни улаш ҳақида хабар узатилади (3). Жавоб таймери ўчирилади. ASM SIG (А) га “нархни аниқлашни бошлаш ҳақида ”хабар юборилади (4) (5).Бунда DH қуйидаги ишни бажаради: чақириқ токини узади, “ОХК дан ўқиш” КПВ сигнали тугатилади ва кластер йўли билан UСР дуплекс улаш ўтказилади. Шу дақиқадан бошлаб абонент сўзлашиш ҳолатида бўлади.
8 ФАЗА. Сўзлашувни якунлаш. Уланган коммутация қурилмаларини узиш
Агар чақираётган абонент гўшагини қўйса, автоном узиш содир бўлади.
DН абонент гўшакни қўйганлигини аниқлангандан кейин (1) сигналлаш дастур блокига бу аппаратура хабарни узатади (2). Сигналлаш блоки абонент линиясининг ўзгарган ҳолатини тахлил қилади ва «узиш» сигналини ASM SIG (В) узатади (3).Нархни аниқлаш тўхтатилади (4).
Уланган трактни бузишга сўров DН га узатилади (5).
DН (А) кластер йўли ва UСР ни бўшатишни бажаради. Бу операция тизимси OS ни чақириш йўли билан бажарилади.
OS абонент линия қурилмасига буйруқ юборади. Бу буйруқ асосида кластер йўл бўшатиш ва истеьмол кучланишини узиш бажарилади. Бундан ташқари абонент ҳолати «бўш» га узгартирилади. Фойдаланувчининг йўли UСР ни бўшатиш вокеасини OS иккита DН га (6),(6) узатади. Бир вақтда ASM SIG (А) ASM SIG (В) дан тасдиқлаш сигналини олади (7). COL дан дастур таъминоти абонентга тонал сигнал бериш керакли ёки йўқ ҳақидаги ахборотни олади.
Бунда иккита вариант бўлиши мумкин:
- сигналсиз бўшатиш;
- сигнал билан бўшатиш.
Биринчи ҳолда ASM SIG (В) DН га узиш сигналини узатади (8).DН абонентни гўшакни қўймаган (тинч ҳолга қайтмаган) ҳолатга ўтказади калстер йўл узилган ва линияга озиқ берилмаяпти. Чақирилаётган абонент (В) гўшагини қўйса, бу воқеа DН га узатилади ва абонент “буш” ҳолатга ўтказилади.
Иккинчи ҳолда ASM SIG (В) таймерни ишга туширади ва DН га тонал сигнални улаш ва тинч ҳолатга қайтишини белгилашга сўров беради (8).
Агар абонент ўрнатилган вақт ичида гушаги куйса, таймер тўхтатилади ва DН тонал сигналини ўчиради, абонентни “ бўш” ҳолатга ўтказади.
Агар ажратилган вақт тугаса, ASM SIG бошқа тонал сигнал кераклигини маълумотлари базасида текширади.Агар керак бўлмаса, сигналсиз узиш алгоритми бажарилади.
Чақирилаётган (В) абонент биринчи бўлиб гўшагинини қўйса, ASM (В) ASM (А) га билдиради. Нархни аниқлаш дастур блокига хабар қилинади. Бу блок буюртма берувчининг талаби бўйича ишини давом эттириши ёки вақтинчалик тўхтатиши мумкин. Бундан ташқари, қайта жавоб таймери ишга туширилади. Бу чақирилаётган абонентга қайта гўшакни кўтаришга имкон беради. Учта вариант бўлиши мумкин:
а) чақираётган (А) абонент гўшакни қўйди. Бу А абонент биринчи гўшакни қўйгандаги харакатларнинг худди ўзи ҳисобланади. Фақат бу ҳолда В абонент “бўш” ҳолатга ўтказилади.
б) қайта жавобга ажратилган вақт тамом бўлди. ASM SIG (В) бу хабарни олади. Кейин абонент “бўш” ҳолатга ўтказилади ва ҳамма улашлар ва кластер йўли узилади. Чиқиш ASM га нархни аниқлашни тўхтатиш хабари узатилади ва А абонентнинг гўшаги қўйилмагунча тинч ҳолатга қайтмади деб белгилайди.
в) В абонент гўшагинини кўтаради. Аппарат хабари “қайта жавобга” айлантирилади ва “қайта жавоб” таймери тўхтатилади. Чиқиш ASM га бу хабар етказилади. У нархни аниқловчига хабар юборади. Нархни аниқлаш ўзгартирилиши мумкин ёки қолиши мумкин. Бу олдинги нархни аниқлашга боғлиқ бўлади. Сўзлашувни давом эттириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |