10-қадам. Префикснинг охирги рақамини қабул қилгандан сўнг, уларнинг ҳаммаси блоклар билан Asm_SIG га юборилади.
11-қадам. ASM_SIG бу маълумотни LCACO га узатади.
12-қадам. LCACO префиксни тахлил қилиш учун PATED га мурожаат қилиш учун қарор қилади.
PATED нинг фаоллашиши тўғрисида хабар юборилиши билан префикс рақамларини қабул қилиш фазаси тугайди, лекин ҳамма рақамларни қабул қилиш тугамаган.
4 - ФАЗА. Префикс тахлил
PATED га юборилган хабар қуйидагига эга:
Қабул килинган рақамлар; Чақирув тури; Нумерация режаси индикатори; Адрес тавсифи, манба коди; Кун-кеча вақти.
Мақсад чақириқ белгиланган нуқтасини ва топшириқни аниқлаш белгиланган нуқтага ўрнатиш учун бу топшириқ бажарилиши зарур. Рақамни тахлил қилиш “дарахт” туридаги структура ишлатилади. Дарахтнинг ҳар бир элементи 16 киришга эга. D1 биринчи рақам биринчи элемент ичидаги индекси сифатида ишлатилади. Кейинги элементга кўрсаткич бу ерда топилади. Бу алгоритм бўйича харакат ҳар гал кейинги рақамни ишлатиб, то префикс тахлили тугаганини кўрсатувчи индекатори топилмагунча давом этади. Бунда сикилган префикс (СРХ) идентификация қилинади ёки рад жавоби берилади (CAUSE). Натижа топшириқ элементини аниқлашга узатилади.
Бу топшириқ керакли улаш ўрнатиш учун бажарилади. Префикс тахлилидаги ҳамма 4 та чиқиши бу блок учун кириш хисобланади. Бу блок учун энг керакли ахборот:
- чақириқ кираётганми ёки чиқаётганми?
- нумерация очиқ ёки ёпиқ системалими, терилаётган рақамлар нечта?
- бу чақириқ имтиёзлими ёки йўқ?
- агар чиқиш алоқаси бўлса, нечта рақам қабул қилингандан кейин УЛ банд қилинади ва бошқалар.
Агар махаллий чақириқ бўлса, қўшимча ахборот тури, чақирилаётган абоненти DNET ҳисобланади. Агар чиқиш алоқаси машрут коди, селекция бошланиш нуқтаси ҳисобланади.
ISDN абоненти битта хабар ичида ҳамма рақамларни узатишни таъминлайди, шунинг учун PATED га дархол ҳамма рақамлар узатилади ва қўшимча рақамларни сўрашга хожат қолмайди.
Кўрилаётган мисол учун PATED га қуйидаги ахборотларга эга хабар юборилади:
- абонентдан олинган D1, D2, D3 рақамлар;
- чақириқ тури TOC. OLCOS (чиқиш алоқаси бўйича хизмат кўрсатиш синфи маълумотлари) дан СРС – чақирилаётган томон категорияси номи билан олинади;
- NPI – нумерация режасининг индикатори. Чиқиш аналог абоненти учун LCACO (чақириқни бошқариш) Е164 кўрсатади;
- NATA DDR - адрес характери. Бу аналог абоненти учун “аниқмас”;
- Манба коди “абонент” – LCOCO ўрнатган индикатор; OLCOS дан “абонент гурухи” олинади;
- Сутка вақти (ТОD), канал сигналлар портидан олинади (1- ва 2- каналлар).
PATED дан тушаётган натижа, қўшимча рақамларни сўраш (8.9-расм.).
8.9-расм. Префикс таҳлил, териш охири ва қабул қилгични бўшатиш
PATED LCACO га сўров узатади (1). У ASM SIG га сўров узатади (2) SIG ASM SCM дан яна битта рақам сўрайди (3,4) кейин SCm SIG ASM SIG га рақамни узатади (5) ва кейин LCACO га узатади (6). LCACO қайта PATED га мурожаат қилади.
PATED энди махаллий чақириқлигини аниқлайди. Бу холда маълумотлар базасидан DNET ни олади ва натижа билан LCACO узатилади (1).
МУ СУСТ
Тахлил натижасида топшириқ ва чақирувнинг белгиланган нуқтаси аниқланади, у бериш нуқтасига уланишни ўрнатишини бажариш учун керак бўлади. Рақамларни тахлил қилиш учун “дарахт” туридаги тузилиш ишлатилади, унинг хар бир элементи 16 та киришга эга. D1 биринчи элементнинг ичида индекс сифатида қўлланилади ва бу ерда кейинги элементни кўрсатувчи кўрсаткич жойлашган. D2 – янги элементнинг ичида префикс тахлили тугаш индексатори аниқланмагунча индекс сифатида қўлланилади. Тахлил натижаси сиқиштирилган префикс (СРХ) ёки рад жавоби (CAUSE) бўлиши мумкин.
Натижа топшириқ элементларини аниқлаш блокига узатилади.
Бу топшириқ керакли улашни ўрнатиш учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |