Эҳтиёт бўлинг, келингул!
Кейинги пайтларда вилоятимизнинг туманлар ва шаҳарларида янги замонавий турар жой ва маьмурий, маиший бинолар қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Қад ростлаётган бинолар атрофларии ва йўл бўйларини ободонлаштириш мақсадида турли хил манзарали ва маданий гуллар экилмоқда.
Жумладан туманимиздаги хиёбон, йўл бўйлари, кўча қирғоқларига фуқаро ва тадбиркорлар томонидан карантин рўйхатига киритилган “Эуфорбия” халқ тилида ҳошияли сутлама (Келингул)нинг заҳарли хусусиятларини билмасдан, унинг чиройли бўлганлиги сабабли гул сифатида экиш ҳоллари учрамоқда. Ҳошияли сутламани халқ орасида “Келингул”, ”Ихрож сутли ўт” ҳам деб юритилади. У бир йиллик ўсимлик бўлиб ватани Шимолий Америка. Бўйи 80 см гача ўсади, барглари овал шаклда, оч-кўк рангда, гуллаш даврида баргининг чекка қисми қировга ўхшаб оқаради. Июнь-июль ойларидан бошлаб совуқ тушгунча гуллайди, фанда 1811 йилдан буён маьлум. Асосан уруғидан кўпайтирилади, меваси уч хонали кўсак шаклда. Уруғи хумсимон, сариқ рангда, 60 та уруғнинг ўртача оғирлиги 1 граммни ташкил этади.
“Молочай” у (сутлама-Enphorbia) нинг 2000 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, унинг хамма тури ҳам захарли хисобланади. Унинг икки тури,яьни аррасимон сутлама (Enphorbia dentate Minch) ва хошияли сутлама (Enphorbia marginata Pursh)-келингул Ўзбекистон Республикаси учун карантин ахамиятга эга бўлган бегона ўтлар рўйхатига киритилган. Келингулни ҳамма тури захарли хисобланиб, уларнинг таркибида оқ рангли сутсимон шираси инсон саломатлиги учун зарарли хисобланади. Чунки унинг гуллари аллергик таьсир этиш кучига эга, шу билан бир қаторда унинг сутсимон шираси ўта захарли бўлиб, одам ички организмига тушадиган бўлса, оғиз қизиб, тил шишади, бош айланиб меьдада оғриқ ва дармонсизлик кучаяди ҳамда сутсимон модда терига тушса ҳар хил яралар пайдо бўлади. Тезда тиббий ёрдам кўрсатилмаса инсон нобуд бўлиши хам мумкин.
Бундан ташқари бу ўсимлик айниқса чорва моллари ем хашак тайёрлашда ва қишлоқ хўжалик экинлари ўсишига, уларнинг хосилдорлигига катта зарар келтиради. Агар сутлама чорва озуқасига қўшилиб кетса чорва молларини ҳам захарлаши мумкин.
Шунинг учун вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг жойлардаги мутахассислар томонидан ҳошияли сутлама экилган майдонларни аниқлаб, уларни зудлик билан йўқотиш чоралари кўрилмоқда. ҳамда бу гулни экишни олдини олиш, ҳамда унинг зарари бўйича халқ ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Хурматли вилоятмиз фуқаролари! Ушбу “Келингул” ўсимлигини инсон ва ҳайвонот дунёсига хавфли зарарини хисобга олиб, шахар ва туманлардаги хиёбонларда, йўл қирғоқларида, томорқа ва ҳовлиларда учратсангиз дарҳол вилоят ўсимликлар карантини хизматини бундан огох этинг ва бу билан соғлик учун зарарли хисобланган “Келингул”ни йўқ қилишда, шунингдек вилоятимизнинг фитосанитар тозалигини таъминлашга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |