Цитруслилар оқ Қаноти – зарарли ҳашорат



Download 136,5 Kb.
bet8/11
Sana23.02.2022
Hajmi136,5 Kb.
#135672
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
макола 2015

Хурматли хамюртлар! Мўл-кўл сифатли хосил етиштириш учун юқорида кўрсатиб ўтилган карантин бегона ўтларга ўз вақтида қарши курашиб, уларнинг йиғиб йўқотиш чораларини кўриш зарур.
Вилоят Ўсимликлар
карантин худудий инспекцияси
инспекторлари: А.Қучқаров
Р.Холмирзаев
Колорадо қўнғизи

Қўнғиз ўз номини 1859 йилда, Колорадо штати картошка экин майдонларини яксон қилганидан сўнг олган, бироқ унинг асл макони Колорадо эмас, балки Мексиканинг шимоли-шарқидаги Сонор зоогеографик кичик вилояти ҳисобланади. Кўрилган барча эҳтиёткорлик чораларига қарамай, зарар кунанда Шимолий Америка бўйича тез тарқалиб кетди, 1876-77 йил лар да эса, кемалардаги юклар билан биргаликда Атлантика океанини кесиб ўтди ва илк бор Европада, Лейпциг теварак-атрофида пайдо бўлди. Шундан сўнг, Колорадо қўнғизи яна бир неча бор Европага олиб келинган, бироқ унинг ўчоғлари муваффақиятли йўқ қилинган, 1918 йилда, Биринчи жаҳон уруши даврида эса, қўнғиз Бордо (Франция) ҳудудида ўрнашиб олишга эришди. Бу ердан қўнғиз Европа мамлакатлари бўйича ўзининг ғолибона юришини амалга оширди, биргина Буюк Британияни “забт” қила олмаган, қўнғиз ҳозирга қадар туманли ўлкада “нодир меҳмон”. Қўнғиз ёз ойларида устувор шамоллар йўналиши бўйлаб шарққа силжиган ҳолда, 1940 йилларда собиқ Иттифоқ чегараларига етиб келди. Унинг собиқ Иттифоқ ҳудудидаги илк ўчоқлари 1949 йилда Украинанинг Львов областида аниқланган.


1953 йилда у бир вақтнинг ўзида Калининград, Волинск, Брест ва Гродненск областларида пайдо бўлди. Ўзбекистонда Колорадо қўнғизи биринчи бор 1976 йилда Тошкент вилояти (Бўстонлиқ тумани)да қайд этилган. Ҳозирда Колорадо қўнғизи Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятларида ва Тошкент шаҳрида тарқалган.
Морфологияси- Қўнғизнинг узунлиги 8-12 мм ва кенглиги 6-7 мм бўлган айтарли даражада йирик. Унинг танаси ясси, қаттиқ бўртган, ялтироқ, сариқ-тўқ сариқ рангга эга. Олд орқаси қора доғли. Ҳар бир қанот устида 5 тадан қора чизиқчалар бор. Пардали қанотлари яхши ривожланган бўлиб, улар ёрдамида Колорадо қўнғизлари узоқ масофага учиб бора олади. Колорадо қуртлари 15-16 мм гача узунликда, боши қора ва тана ёнлари бўйича икки қатор қора нуқталари бўлади. Унинг танаси ранги, аввалига, тўқ-қўнғир бўлиб, вақт ўтиши билан оч-сариқ ёки пушти рангга айланади. Қуртлар гемолимфаларини асосий бўяйдиган модда каротин пигменти ҳисобланади. Қуртлар картошка баргларини ейиш пайтида, улар каротиндан бошқа барча пигментларни ҳазм қилади, натижада каротин тўқималарда тўпланиб, қуртларни “сабзи” рангга бўяйди. Фақат катта ёшдаги қўнғизлар (имаго), одатда, тупроққа 20-50 см кўмилиб олиб қишлайди. Баҳорда улар юзага чиқади ва янги униб чиққан экин (кўкатлар) билан озиқланади ва жуфтлаша бошлайди. Бунда, агар урғочилари қишки уйқуга кетгунга (диапаузага) қадар кузда жуфтлашишга улгурган бўлсалар, баҳорда улар дарров тухум қўйишни бошлашлари мумкин. Шундай қилиб, фақат биргина уруғланган урғочи янги ўчоғ асосчиси бўлиши мумкин. Қиш мавсумидан ўтиб олган урғочилар баҳордан то кузга қадар баргларнинг пастки юзасига узунчоқ шаклдаги оч-тўқ сариқ тухумлар қўяди. Бир кун мобайнида урғочи 5 тадан 80 тагача; бутун ёз давомида эса у 1000 тагача тухум қўйиши мумкин, гарчи ўртача серпуштлиги сезиларли паст – 350 та (бошқа маълумотлар бўйича – 700 тагача). Колорадо қўнғизининг авлод миқдори ёз ойлари давомида об-ҳавога боғлиқ бўлади: Европанинг шимолида қўнғизлар битта авлодни, жанубида – 2-3 та авлодни ҳосил қилади. Ҳароратга боғлиқ ҳолда, қуртлар 5-17 кундан сўнг тухумдан чиқади. Уларда туллаш билан бўлинган тўрт ёш ажратиб кўрсатилади. Биринчи ёшдаги қуртлар барг этини пастдан кемирадилар, иккинчи ёшдан эса – фақат ўртадаги қалин томирларнигина қолдирган ҳолда, бутун этни яксон қиладилар. 1- ва 2-ёшдаги қуртлар новдалар юқорисида “доғлар” бўлиб қолади; 3- ва 4-ёшда кўпинча қўшни ўсимликка ўтган ҳолда тарқалиб кетади. Қуртлар жуда жадал озиқланади ва 2-3 ҳафтадан кейиноқ ғумбакка айланиш (пилла ўраш) учун тупроққа кўмилиб олади. Бунда, қуртлар кириб борадиган чуқурлик, одатда, 10 см дан ошмайди. Ғумбак ер остида 10-20 кундан кейин ҳосил бўлади, тупроқнинг ҳароратига боғлиқ ҳолда, катта қурт ёхуд юзага ўрмалаб чиқади, ёхуд кейинги баҳоргача диапауза ҳолатида қолади. Катта қўнғиз ёғ захираларини тўплаган ҳолда, 6-20 кун мобайнида озиқланади. Қулай об-ҳаво шароитларида улар тухумдан чиққан жойидан, бир ердан иккинчи ерга соатига 8 км гача тезликда учиб ўтган ҳолда, ўнлаб километр масофа бўйлаб жойлашишлари мумкин. Колорадо қўнғизларининг яшаш давомийлиги ўртача бир йилни ташкил қилади, бироқ қўнғизларнинг бир қисми 2 ёки 3 йил яшайди.
Вилоят ўсимликлар карантини
Давлат инспекциси туманлараро
инспектори Ф.Назаров

Зарпечак-хавфли бегона ўт!


Зарпечак -0,8 мм гача диаметрли ипсимон, сариқ, ғишт рангли, баъзан сариқ-яшил поя. Попуксимон тўпгулларда 4-9 тадан тўпланган гуллари калта (1,5-2 мм) гулбандларда жойлашган. Гулдони яримшарсимон, пардали, чеккалари бир-бирини тўсиб турувчи асоси кенглигидаги тўмтоқ тўғри бўлакларга эга кесмали. Гултожиси яшилсимон-оқ, қўнғироқ гулли. Гултожлар бўлаклари ўткир, ташқарига кескин эгилган. Сезиларли нотекис икки устунчали уруғчиси, улар ўртасидаги чуқурча тор. Уруғдон, сўнгра кўсакча – шарсимон, очганда бўлакларга бўлиниб кетади. Уруғлари сариқ-жигарранг, бўртма бурунчали, ташқи томондан думалоқланган, ички томондан – икки қиррали дўнглашган. Уруғлар асосида ёруғ, донадор кўринишдаги ажинли майдончада кўндаланг оқ чандиқча жойлашган. Унинг узунлиги 11-14 мм. Уруғлик материалида ҳам кўсаклар, ҳам уруғлар учрайди. Уруғлар ўлчами: узунлиги 0,9-2 мм; кенглиги 0,8-1,5 мм; қалинлиги 0,6-1,3 мм. Биологик ўзига хосликлари: июнь-август ойларида гуллайди. Иссиқликка мойил ўсимлик. Уруғлари, одатда, тупроқ яхши исиганда униб чиқади. Унинг поялари асосий қисми тупроқ юзасидан камида 10 см баландликда шикастланган ўсимликнинг ўрта ва юқори қисмларида жойлашади. Бир уруғдан ривожланган зарпоя тупроқда 5 йил ва ундан ортиқ муддат сақланадиган 20 мингдан ортиқ уруғлар беради. Зарпечак ўсимтаси таянч пояга етгач ўз ўлжасига чирмашиб олади. Илдиз шу заҳотиёқ қуриб қолади, поя эса бурама чизиқ бўйича ўса бошлайди. Унда икки турдаги бурама мавжуд. Биринчи бурамада поя жадал баландлашади. Иккинчи бурамада, деярли горизонтал айланма бўйича ўсади, пояда кўплаб сўрғичлар ҳосил бўлади. Улар доира шаклига эга бўлиб, унинг марказида ўсимта ҳосил бўлади, улар, ўз ўрнида, ўлжа-ўсимлик танаси ичкарисига жойлашиб олади. Мазкур ўсимталар зарпечак илдизлари ўрнини босади. Улар орқали “текинхўр” (паразит) ҳам сув олади, ҳам минерал моддалар билан озиқланади. Зарпечаклар ўз боқувчиси билан бир вақтнинг ўзида гуллайди. Гуллари майда, калта бошоқ ёки попукка тўпланган. Чангланишдан бор-йўғи 2-3 ҳафта ўтгач, зарпечак уруғлари униб чиқади. Бир ўсимликда улар сони жуда кўп: 3 тадан 30 минг дона уруққа қадар. Улар шарсимон кўсакда униб чиқади, баъзилари ерга тўкилади ва шу заҳотиёқ ўсиб чиқади. Бошқалари ўзлари паразит бўлиб яшаётган маданий экинларнинг уруғлари билан бирга тарқалади. Учинчи тоифа уруғлар ҳайвонлар ёрдамида, уларнинг ошқозон ва ичакларидан ўтган ҳолда шикаст етказмай тарқалади. Мазкур турдаги зарпечакнинг зараркунандалиги кўпгина маданий экинларни, айниқса, итузумдошлар оиласига мансуб экинларни шикастлайди. Шунингдек, хашаки нўхат, беда, каноп, Ҳиндистон канопи, пахта, тамаки, қандлавлаги, сабзи экинларида ҳам учрайди. Маданий экинлардан ташқари, кўп миқдорли (200 турга яқин) ёввойи ўсимликларда ҳам паразит бўлиб яшаши мумкин.


Ўсимликлар карантини бўйича


Наманган тумани давлат инспектори Т.Қўзиханов

Download 136,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish