Гемограмма.
Гемограмма тушунчаси қон шаклли элементларининг
миқдорий нисбати, гемоглобин миқдори, эритроцитларнинг чўкиш реаксияси
(СОЭ), гематокрит кўрсаткичи ва бошқаларни ўз ичига олади. Бу
кўрсаткичлар тиббиѐт амалиѐтида кенг қўлланиб, уларни билиш ҳар бир
шифокор учун муҳим аҳамият кашф этади. Турли лейкоцитлар процент
миқдорининг нисбати лейкоцитар формула ѐки
Шиллинг формуласи
деб
аталади. Ҳозирги вақтда нормал лейкоцитлар формула кўрсаткичлари қилиб
қуйидагилар қабул қилинган.
Лейкоцитлар миқдори 1 мм
3
қонда 3,8-9,0 минг (3,8-9х10
9
/л) атрофида
бўлади, шулардан: нейтрофиллар-65-70% ни (сегментядролилари-60-65% ни,
таѐқча ядролилар-2-4% ни, ѐш нейтрофиллар ѐки метамиелоцитлар 0-0,5%
ни), эозинофиллар-2-5% ни, базофиллар-0,5-1% ни, лимфоцитлар-20- 35% ни,
моноцитлар-6-8% ни ташкил этади.
ГЕМОГРАММАНИНГ ЁШГА ҚАРАБ ЎЗГАРИШИ
Клиник практикада гемограмманииг ѐшга қараб ўзгаришини билиш
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Янги туғилган чақалоқда эритроцитлар сони 6-
7х10
12
/л бўлиб, 2 ҳафтадан сўнг 4,5-5,5х 10
12
/л гача камаяди. Эритроцитлар
миқдори яна тобора камайиб 3-6 ойлик чақалоқда минимал даражага (3,5-
4,0х10
12
/л) етади. Ёшболаларда эритроцитлар сони бирмунча камроқ бўлиб,
фақат балоғат ѐшидагина вояга етган катта одамникига яқинлашади.
Лейкоцитлар сони ҳам ѐшга қараб турлича бўлади. Янги туғилган
чақалоқларда улар жуда кўпайган (10-28х10
9
/л) бўлади. Иккинчи ҳафтага
келиб лейкоцитлар сони 9-15х10
9
/л гача камаяди. Организм ўсиши давомида
лейкоцитлар миқдори секин-аста камаяди ва балоғат ѐшида вояга етган
одамникидек бўлиб қолади. Янги туғилган болаларда нейтрофиллар ва
лимфоцитларнинг нисбати вояга етган одамларникидек бўлади. Аммо
лимфоцитлар сони тез ошади ва 4-5 суткада нейтрофиллар билан тенглашади
(биринчи физиологик кесишув). Лимфоцитлар миқдорининг ошуви давом
155
этади ва 1-2 яшар болаларда улар 60- 65% ни, нейтрофиллар эса 20-25% ни
ташкил этади. Сўнгра лимфоцитлар сони секин-аста камаяди ва 4 ѐшли
болаларда улар яна нейтрофиллар билан тенглашади (иккинчи физиологик
кесишув). Лимфоцитларнинг камайиши ва нейтрофилларнинг ошиши
балоғат ѐшигача давом этади.
ЛИМФА
Умуртқали ҳайвонлар организмида қон томирлар системасидан
ташқари лимфатик томирлар мавжуд. Бу нозик томирлар ичидан сарғимтир
рангда оқсил табиатига эга бўлган ва ўз таркибида шаклли элементларни
сақлаган суюқлик - лимфа оқади. Лимфа - лимфоплазмадан ва шаклли
элементлардан иборат. Химиявий тузилиши жиҳатидан лимфоплазма қон
плазмасига яқин, аммо лимфоплазма таркибида оқсиллар анча кам. Оқсил
фракцияларидан албумин лимфоплазмада глобулиндан бирмунча кўпдир.
Оқсиллардан ташқари лимфоплазмада ферментлар, нейтрал ѐғлар, оддий
карбон сув, эриган минерал тузлар ва микроэлементлар бўлади.
Шаклли элементлари асосан лимфоцитлар (95-98%), моноцитлардан
ташкил топган. Бундан ташқари, лейкоцитларнинг бошқа турлари, жуда оз
миқдорда эритроцитлар ҳам учрайди.
Лимфа тўқима ва органларнинг лимфатик капиллярларида ҳужайра
оралиқ суюқлик ҳисобига ҳосил бўлади ва лимфатик томирлар орқали лимфа
тугунига қуйилади. У ердан лимфа томирларига ўтиб ва ниҳоят венага
қуйилади. Шунинг учун 3 хил лимфа суюқлигини тафовут қилиш мумкин.
1. Периферик лимфа (лимфа тугунигача).
2. Оралиқ лимфа (лимфа тугунидан ўтгандан сўнг).
3. Марказий лимфа (кўкрак қафасида жойлашган йирик лимфатик
томирдаги лимфа).
Лимфа таркиби организм ҳолатига қараб ўзгариб туради. Периферик
лимфа томирлар бир учи берк найчани эслатади. Унинг ичидаги лимфа
156
суюқлиги лимфоплазмадан ташкил топган бўлиб, қон шаклли элементлари
кўринмайди. Лимфа суюқлиги лимфа тугунларидан ўтиш жараѐнида
лимфоцитларга бойийди. Марказий лимфа томирларидаги лимфа суюқлиги
қон шаклли элементларини кўп тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |