Т- ва Б-лимфоцитлар
фарқланади. Морфологик жиҳатдан
Т- ва Б-лимфоцитлар бир хил тузилишга эга бўлиб, фақат плазмолемма
юзасида жойлашган гликопротеид рецепторлари билан фарқланади.
146
Булардан ташқари, қонда юқорида кўрсатилган табиий киллер (0 ѐки NK-
ҳужайралар) лимфоцитлар ҳам бор. Т-лимфоцитлар айрисимон безда
(тимусда) ривожланади. Уларнинг номи ҳам шу аъзонинг бош ҳарфидан
келиб чиқади. Тимусга келган лимфоцитларнинг бошланғич ҳужайралари
тимик гормонлар таъсирида Т-лимфоцитларга айланади. Тимусда Т-
лимфоцитларнинг антигенга боғлиқ бўлмаган дифференциалланиши ва
селекцияси (танлаб олиниши) кузатилади. Т-лимфоцитлар қон орқали
периферик органларга (талоқ, лимфа тугуни, муртаклар ва бошқалар) боради
ва шу аъзоларнинг маълум қисмида (Т-зонасида) жойлашади. Талоқда Т-зона
периартериал қисмни, лимфа тугунида эса паракортикал қисмни таркибига
киради. Б-лимфоцитларнинг номи қушларда бўладиган Фабриций халтаси
(BursaFabricius) билан боғлиқ. Илк бор шу халтада (бурсада) топилган
лимфоцитлар Б-лимфоцитлар деб аталиб, бурса уларнинг марказий
такомилланиш органи ҳисобланади. Одамда ва бошқа сут эмизувчиларда Б-
лимфоцитларнинг марказий аъзоси бўлиб қизил суяк кўмиги ҳисобланади.
Шунингдек, шиллиқ қаватлар боғлиқ бўлган лимфоид тўқималар (танглай,
тил, ютқин муртаклари, ингичка ичакдаги пейер пилакчалари, аппендикс,
бронхлар ва сийдик йўлларининг лимфатик фолликулалари ва бошқалар) ҳам
Т- ва Б-лимфоцитларнинг кейинги такомилланиши ва фаолиятида муҳим
ўрин тутади.
147
Расм 4.5. Периферик қондаги микроворсинкалар тутувчи лимфоцит.
Растрловчи (сканловчи) электрон микроскопда
кўриниши.
1-
микроворсинкалар.
Шундай қилиб, одамда Т-системанинг асосий аъзоси бўлиб тимус
хизмат қилса, Б-системанинг марказий аъзоси қизил суяк кўмигидир. Унда
ҳосил бўлган Б-лимфоцитлар талоқ, лимфа ва бошқа лимфоид тузилмаларга
бориб, у ерда маълум бир қисмларда етук Б-лимфоцитларга шаклланади. Бу
қисмлар Б-лимфоцитлар зонаси ѐки Б-зона деб номланади. Б-лимфоцитлар
организм бирор антиген билан учрашганда фаоллашиб кўпая бошлайди.
Дастлаб Б-бластлар ҳосил бўлиб (йирик, ѐш ҳужайра), улардан эса
антителолар синтез қиладиган плазматик ҳужайралар ҳосил бўлади. Т-
лимфоцитлар ҳужайравий иммунитет жараѐнларида иштирок этса, Б-
лимфоцитлар
гуморал
иммунитет
реакцияларини
таъминлайди.
Лимфоцитлар ва бошқа иммун (иммунокомпетент) ҳужайраларнинг турлари
уларнинг қобиғида махсус рецептор молекулалари бўлиши билан бир
биридан ажралиб туради. Бу молекулалар бир хил ҳужайра ѐки уларнинг
туркумлари учун специфик бўлиб,
дифференциалланиш кластерлари
(ингл.
clasters of differentiation, қисқача CD) деб аталади. CD молекулалари
моноклонал антителолар ѐрдамида иммуногистохимия ѐки цитометрия
усулларини қўллаб аниқланади. Шу усуллар билан аниқланган CD
молекулалари
CD маркерлари
(белгиловчилари) деб юритилади. CD
маркерлар халқаро системага мувофиқ равишда рақамлар билан
ифодаланади, масалан, CD1, CD2, CD3, CD4, CD8, CD12, CD20, CD27 ва
ҳоказо. Баъзи CD маркерлар ҳужайраларнинг бутун ҳаѐти давомида
аниқланади, баъзилари эса дифференциалланишнинг маълум босқичларида
ѐки ҳужайра фаоллашганида намоѐн бўлади. Қон Т-лимфоцитлари CD
маркерларига қараб 2 турга бўлинади. Ёрдамчи (Т-ҳелперлар) Т-
лимфоцитлар CD4, цитотоксик (Т-киллерлар) ва бошқарувчи (Т-
148
супрессорлар) CD8 маркерларни намойиш қилади. Б-лимфоцитларни
аниқловчилари бўлиб Б-ҳужайраларнинг иммуноглобулин рецепторлари ва
CD19, CD20, CD22 маркерлар хизмат қилади. NK-лимфоцитларда CD2, CD7
ва CD16 маркерлар аниқланади.
Шундай қилиб, қон лимфоцитлари функционал жиҳатдан турли хил
бўлиб, уларнинг таркибига В-лимфоцитлар, Т-ҳелперлар ва цитотоксик Т-
лимфоцитлар (CD4 + ва CD8 +), ҳамда табиий киллерлар (NK) киради.
Лимфоцитлар организмнинг иммун-ҳимоя вазифасини (иммунитетни)
таъминлаб берувчи асосий ҳужайралардир. Улар бошқа ҳужайралар
(гранулоцитлар, макрофаглар, интердигитловчи ва дендритик ҳужайралар ва
бошқалар) билан уюшган ҳолда организмга тушган микроорганизмлар,
паразитлар, ѐт ҳужайралар ва ўсма ҳужайраларга қарши курашида муҳим рол
ўйнайди. Лимфоцитларнинг маълум шароитларда турли моддалар (масалан,
бактериал антигенлар) таъсирида кам дифференциалланган лимфобласт
ҳужайраларга айланиши уларнинг муҳим хусусиятларидан биридир. Бласт
ҳужайралар бўлиниш ва дифференциалланиш қобилиятига эга бўлиб,
натижада, улар ҳисобига активлашган лимфоцитлар (иммуноцитлар) клони
ҳосил бўлади.
Лимфоцитларнинг яшаш муддати турлича бўлиб, улар орасида қисқа
муддат (бир неча кун ва ҳафталаб) яшовчи Б-лимфоцитлар 5 - 15 % ни
ташкил этади. Узоқ муддат (бир неча йилгача) яшовчи лимфоцитлар кўпроқ
(80% гача) бўлиб, асосан, Т-лимфоцитлардан иборатдир. Лимфоцитлар
миқдорининг абсолют кўпайиб кетиши (
лимфоцитоз
) турли касалликларда
кузатилиши мумкин. Янги туғилган чақалоқларда лимфоцитлар умумий
лейкоцитлар миқдорининг 50-60% ни ташкил этади.
Лимфоцитлар сонининг камайиб кетиши (
лимфоцитопения
) нур
касаллигида, вирусли инфекцияларда (масалан ОИДС) ва турли хил
интоксикацияларда учрайди.
149
Do'stlaringiz bilan baham: |