Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


АГРАНУЛОЦИТЛАР (ДОНАСИЗ ЛЕЙКОЦИТЛАР)



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

АГРАНУЛОЦИТЛАР (ДОНАСИЗ ЛЕЙКОЦИТЛАР)
Агранулоцитлар ѐки донасиз лейкоцитлар ўз цитоплазмаларида махсус 
доначалар сақламайдиган оқ қон таначаларидир. Аммо «агранулоцитлар» 
термини кўп жиҳатдан шартли бўлиб, ҳужайраларнинг тузилишини тўла 
ифодаламайди. Тузилиши ва функцияси жиҳатидан агранулоцитлар 
лимфоцитларга 
ва 
моноцитларга 
бўлинади. 
Лимфоцитлар.
Улар вояга етган организмда лейкоцитлар умумий 
сонининг 20-35% ини ташкил қилади. Организмда ўрта ҳисобда 1,5 кг 
атрофида лимфоцитлар бўлиб, шундан фақатгина 5 г га яқинигина периферик 
қонда, 70 г суяк кўмигида, қолганлари эса тўқима ва органларда 
тақсимланган бўлади. Лимфоцитлар йирик (диаметри 10-15 мкм), 
ўрта(диаметри 7-9 мкм) ва майда лимфоцитларга (диаметри 4,5-6 мкм) 
ажратилади. Нормал шароитларда қонда фақат 10% га яқин йирик 
лимфоцитлар бўлиб, қолган 90% ини эса ўрта ва майда лимфоцитлар ташкил 
қилади. Лимфоцитларнинг умумий тузилиш принципи жуда оддий, улар 


144 
кўпинча марказда жойлашган йирик, юмалоқ ва ловиясимон шаклга эга 
бўлган ядро сақлайди. 
Электрон микроскоп остида ядро структурасининг йирик, ўрта ва 
майда лимфоцитларда ҳар хил эканлиги кўринади. Майда лимфоцитларда 
ядро юмалоқ ѐки биргина ботиқликка эга бўлиб, хроматин зичлашган ва ядро 
бўйлаб баробар тақсимлангандир. рта ва йирик лимфоцитлар очроқ ядрога 
эга бўлиб, хроматин майда доначалар шаклида асосан ядро қобиғи остида 
тўпланган. Бу лимфоцитлар ядросида кўпинча бир ѐки бир неча ядрочаларни 
учратиш мумкин. Лимфоцитлар цитоплазмаси ингичка, баъзида эса кенг 
ҳошия шаклида ядро атрофида жойлашиб. Романовский усули билан 
бўялганда тўқ кўкиш рангдан (ўта базофил) оч ҳаворанг тусгача (суст 
базофил) бўялиши мумкин. 
Расм. 4.4. Агранулоцитларнинг ѐки донасиз лейкоцитларнинг 
ултрамикроскопик тузилиши (схема). А-лимфоцит; Б- моноцит; 1- ядро; 2-


145 
рибосомалар; 3 -микроворсинкалар: 4 – лизосомалар; 5-Голжи комплекси; 6-
митохондриялар; 7- пиноцитоз пуфакчалар. 
Электрон микроскоп ѐрдамида майда ва ўрта лимфоцитлар 
цитоплазмасида кўп сонли эркин рибосомаларни ва бир неча 
митохондрияларни кўриш мумкин. Эндоплазматик тўр ва Голжи комплекси 
суст тараққий этган бўлади. Баъзида ядронинг ботиқ зонасида ҳужайра 
маркази ва майда пуфакчалар учрайди ( расм 4.4). Растрловчи электрон 
микроскоп остида лимфоцитларнинг юзасида турли миқдорда ва катталикда 
бўлган микроворсинкалар кўринади (расм 4.5). Микроворсинкалар асосан Б 
лимфоцитларда кўп бўлиб, Т лимфоцитларнинг юзаси эса нисбатан силлиқ 
бўлади. Йирик лимфоцитлар цитоплазмаси нисбатан кўпроқ ва текис 
тақсимланган митохондриялар бўлиши, баъзи бир ҳолларда эса электрон зич 
доначалар сақлаши билан характерланади. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, 
лимфоцитлар гарчанд донасиз лейкоцитлар қаторига кирсада, уларнинг 
маълум бир миқдорида цитоплазмада зич доначалар ва параллел йўналган 
найчалар системаси топилган. Бу лимфоцитлар асосан йирик бўлиб, «йирик 
донадор 
лимфоцитлар» 
номи 
билан 
юритилади. 
Улар 
умумий 
лимфоцитларнинг тахминан 10% га яқинини ташкил этиб, цитотоксик таъсир 
кўрсатади, ѐт ҳужайралар ѐки микроорганизмларни ҳалок этишда муҳим 
аҳамият касб этади. Шунинг учун уларни 
―табиий киллерлар‖ 
(ингл. natural 
killer) ѐки NK-ҳужайралар деб аталади.
Лимфоцитлар 
таркибида 
кўп 
миқдорда 
нуклеопротеидлар, 
катепсинлар, гликоген, гистидин, ферментлардан нуклеазалар, амилаза, 
кислотали фосфатаза, цитохромоксидаза ва бошқалар бўлади. Лимфоцитлар 
иммунитет жараѐнининг энг асосий ҳужайраларидир.
Иммунологик ва функционал нуқтаи назардан лимфоцитларнинг 
асосий икки тури - 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish