Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


ТУХУМ ЙЎЛЛАРИ (БАЧАДОН НАЙИ)



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet361/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
ТУХУМ ЙЎЛЛАРИ (БАЧАДОН НАЙИ) 
Тухум йўллари сут эмизувчиларда Мюллер найларидан тараққий 
этади. Дастлабки даврда у цилиндрик эпителий ва мезенхима ҳужайралари 
билан ўралган найдан иборат бўлади. Эпителийдан шиллиқ парда, 
мезенхимадан эса мушак ва сероз қаватлар ҳосил бўлади. 
Тухум йўллари 12 см узунликдаги, диаметри 1 см келадиган зич 
мушакли найлардан иборат.Тухум йўли деворида уч қават фарқланади: 
шиллиқ 
(tunica mucosa), 
мушак
(tunica muskularis) ва 
сероз пардалар 
(tunica 
serosa). 
Шиллиқ парда
икки хил ҳужайралардан иборат бир қаватли 
цилиндрсимон эпителий билан қопланган. Ҳужайраларнинг аксарияти 
киприкчалар тутиб, улар бачадон томон тебранади. Киприкли ҳужайралар 
орасида, шиллиқ характердаги секретор доначалар тутувчи кўп сонли без 
ҳужайралари жойлашади. Эпителий остида шиллиқ парданинг хусусий 
қавати ѐтади. У сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан 
иборат бўлиб, бунда одатдаги ҳужайра элементларидан ташқари децидуал 
ҳужайралар ҳам учрайди. 
Тухум йўлининг шиллиқ пардаси дистал бўлимида яхши ривожланган 
бурмалар ҳосил қилади, бачадон томон борган сари улар камаяди. Бурмалар 


765 
бўйлама йўналган бўлиб, буларда иккиламчи бурмалар ҳам бор. Мазкур 
бурмалар тухум йўлини кўндаланг кесимда мураккаб лабиринт кўринишини 
таъминлайди. Хусусий қаватда безлар мавжуд эмас. Бачадон найларининг 
шиллиқ пардасида ҳам бачадон шиллиқ пардасинннг менструал цикл 
даврларига мутаносиб ўзгаришлар юз беради. 
Шиллиқ парда остида 
мушак парда
ѐтади. Мушак парда икки қават 
жойлашган силлиқ мушак толаларидан иборат бўлиб, булардан ичкиси 
циркуляр ѐки спирал ва ташқиси бўйлама йўналган. Ампуляр қисмга 
келганда, алоҳида мушак ҳужайралар тўплами ҳам учрайди. Бачадонга 
яқинлашган сари мушак тутамларининг йўғонлашуви кузатилади. 
Сероз парда
сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан 
тузилган бўлиб, сиртдан мезотелий билан қопланган. 
Бачадон найининг девори нерв толаларига бой бўлиб, унинг кўп нерв 
чигаллари мушак пардада ѐтади. Ампуляр қисм шиллиқ пардасида воронка 
атрофида жойлашган шокила-попукларнинг ичига кириб турувчи айлана 
веноз томирлар ѐтади. 
Тухум йўлларида ҳужайралар етилади ва сперматозоид билан 
учрашади, яъни уруғланиш - оталаниш рўй беради. Овуляция даврида 
шокилаларнинг айлана веналари қонга тўлиб кетади, шунинг натижасида 
попуклар таранглашади ва воронка тухумдонни қоплайди, қорин бўшлиғига 
тушган тухум ҳужайраси шокилаларга тушади ва тухум йўлининг бўшлиғига 
ўтади. Тухум йўлида тухум ҳужайрасининг ҳаракатига асосан мушак 
қаватининг перисталтик қисқариши ҳамда ҳилпилловчи эпителий 
киприкчаларининг ҳаракати ѐрдам беради. 
Тиббий аҳамияти
.Баъзан эмбрионнинг бачадон шиллиқ қаватига 
бирикиш (имплантация) жараѐни бузилиб, тухум найи деворига бирикиб 
қолиши ҳам мумкин (эктопик ҳомиладорлик). Бу ҳолатда тухум йўли 
шиллиқ қаватининг хусусий пластинкаси, бачадон эндометрийсига 
ўхшаш жуда кўп миқдорда децидуал ҳужайралар тутади. Юқорида қайд 


766 
этилганидек, тухум йўлининг диаметри 1 см атрофида бўлиб, бу ерда 
ривожланиб катталашаѐтган ҳомиланинг ўлчами ва тухум йўли 
диаметрининг номутаносиблиги туфайли у ѐрилади, бирданига кўп 
миқдорда қон йўқотилади, мабодо онага шошилинч тарзда тез тиббий 
ѐрдам кўрсатилмаса оқибат ўлим билан тугаши мумкин. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish