Овуляция
. Овуляция - етилган фолликулнинг ѐрилиши ва 2-
тартибли овоцитнинг қорин бўшлиғига тушиши жараѐнидир. Мазкур
жараѐн лютеинловчи гормон (лютропин)таъсирида бошқарилади,
овуляция вақтида мазкур гормоннинг гипофиздан ажралиши кескин
кучаяди. Овуляция жараѐни ҳайз кўриш даврининг тахминан ўрталарида
ѐки ўртача 28 кунлик хайз циклининг 14-кунида кузатилади.Одатда одам
тухумдонидан ҳар бир ҳайз кўриш даврида фақатгина битта овоцит ажралиб
чиқади, аммо баъзан овуляцияда умуман овоцит ажралмаслиги ҳам мумкин
(ановулятор давр). Баъзи ҳолларда тухумдондан бир вақтнинг ўзида икки ѐки
ундан кўп сонда овоцитлар ажралиб қолиши мумкин, мабодо уларнинг
барчаси уруғланса мос равишда икки ѐки ундан кўп сондаги ҳомилалар ҳосил
бўлади.
Овуляциядан аввал тухумдонда кучли гиперемия кузатилади,
фолликуляр суюқликнинг ажралишини кучайиши ҳисобига фолликул
ҳажми катталашади,фолликул ичи босими ортади. Босимнинг ошиши
фолликул
деворининг
сегментядроли
гранулоцитлар
билан
инфильтрацияланиши ва юмшашига олиб келади. Гиалурон кислотанинг
парчаланишини таъминловчи гиалуронидаза ферментининг фаоллиги
ошади, бу эса етилган фолликул девори ва тухумдоннинг оқсил
пардасини янада юмшаши ва заифлашишига олиб келади. Нерв толалари
ва охирларида катехоламинларнинг концентрацияси энг юқори бўлади.
Фолликуличи босимининг ошиши натижасида тека интернада жойлашган
нерв охирларининг қўзғалишига жавобан овуляция жараѐнининг содир
бўлишида муҳим роль ўйновчи окситоцин гормонининг секрецияси
кучаяди. Қайд этилган омиллар таъсирида фолликул девори ва
тухумдоннинг оқсил пардаси ѐрилиб, нурли тож билан ўралган ва
762
мейознинг иккинчи бўлиниши метафазасида бўлган 2-тартибли овоцит
қорин бўшлиғига ва ундан бачадон найига тушади, бу ерда овоцит
уруғланиши мумкин. Бачадон найида сперматозоид билан уруғлангандан
сўнг мейознинг иккинчи бўлиниши одир бўлади. Мабодо овуляциядан
кейин дастлабки 24 соат давомида уруғланиш рўй бермаса, тухум ҳужайра
нобуд бўлади.
Сариқ тана (
corpus luteum).
Овуляциядан сўнг ѐрилган фолликул ўрнида
лютропин ва пролактин гормонлари таъсирида сариқ тана ҳосил бўлади. Сариқ
тана ҳосил бўлиши 4 даврни ўз ичига олади: 1) пролиферация ва
васкуляризация; 2) безли метаморфоз; 3) гуллаш; 4) акс тараққиѐт.
Пролиферация ва васкуляризация даври
. Бу даврда ѐрилган фолликул
деворидаги томирлардан қон оқиб, қон қуйқаси ҳосил бўлади ва тезда
бириктирувчи тўқимали чадиқ билан алмашинади. Фолликуляр ҳужайралар
тез бўлиниб, кўпаяди (пролиферация) ва улар орасига қон томирлари ўсиб
киради (васкуляризация).
Безли метаморфоз даври.
Бу даврда мазкур фолликуляр
ҳужайраларнинг ўлчамлари катталашади ва улар сариқ рангли лютеин
пигментини синтезловчи лютеоцитларга айланади.
Гуллаш даври.
Мазкур босқич лютеоцитларнинг интенсив равишда
прогестерон гормонини ишлаб чиқариши билан тавсифланади. Агар
овуляцияга учраган тухум ҳужайра уруғланса – ҳомиладорлик сариқ
танаси(corpus luteum graviditationis), агар уруғланмаса – ҳайз сариқ танаси
(corpus luteum menstruationis) ҳосил бўлади. Ҳайз сариқ танаси 12-14 сутка,
ҳомиладорлик сариқ танаси эса бир неча ой ҳаѐт кечиради, ҳайз сариқ
танасининг диаметри 1,5-2 см, ҳомиладорлик сариқ танаси диаметри эса 5-6
см ни ташкил этади. Сариқ тана гормони ҳиобига ҳомиладорлик сақланади.
Акс тараққиѐт даври (инволюция). Гуллаш давридан сўнг лютеоцитлар
атрофияга учрайди, сариқ тана ўрнида оқ танага айланувчи бириктирувчи
тўқимали чандиқ ҳосил бўлади. Оқ тана вақт ўтиши билан сўрилиб кетади.
763
Do'stlaringiz bilan baham: |