Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet356/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Тиббий аҳамияти
.
Ўсувчи бирламчи фолликулалар тухумдоннинг 
поликистоз синдроми (ТПКС)да иштирок этиши мумкин, у тухумдоннинг 
кўп кисталар хосил бўлиши билан катталашуви ва овуляциянинг амалга 
ошмаслиги (фолликуланинг етилмаслиги туфайли) билан тавсифланади. 
Иккиламчи фолликулалар (folliculus secundarius) таркибидаги 1-
тартибли овоцитнинг ўсишдан тўхташи билан тавсифланади. Мазкур овоцит 
атрофида бир неча қаватдан иборат донадор қават (stratum granulosum 
folliculi)ни ҳосил қилувчи фолликуляр ҳужайралар жойлашади. Фолликуляр 
ҳужайралар аѐллар жинсий гормони – эстроген тутувчи фолликуляр 
суюқликни ишлаб чиқаради. Суюқлик тўпланиб фолликул бўшлиғини ҳосил 
қилади (cavum folliculi). Фолликул бўшлиғи суюқлик билан тўлиб бориши 
давомида унинг ўлчамлари катталашади. Бунда 1-тартибли овоцитга тегиб 
турувчи фолликуляр ҳужайраларнинг бир қисми фолликулнинг бир қутбига 
сурилади ва тухум тутувчи тепаликни ҳосил қилади (cumulus oophorus). 
Фолликул бўшлиғи томонидан овоцит юзаси тожни эслатиб турувчи 2-3 
қават фолликуляр эпителий билан қопланган, шунинг учун мазкур парда 
нурли тож - corona radiata деб аталади. Нурли тож ҳужайралари ялтироқ 
пардадан ўтиб, овоцит цитоплазмасига ботиб кирувчи ўсимталарга эга. Улар 
орқали овоцитга фолликуляр ҳужайралардан озуқа моддалари ва бошқарувчи 
омиллар етказилади. Нурли тож 1-тартибли овоцитни ўраб турувчи учинчи 
пардадир.
Донадор қаватнинг фолликуляр ҳужайралари тўсиқ, трофик, 
фолликуляр суюқлик ва эстрогенларни ҳосил қилиш функциясини бажаради.
Фолликулни кейинги ўсиши фолликуляр эпителий ҳужайраларининг 
давом этувчи пролиферацияси ва ташқи томондан уни ўраб турувчи 


757 
қобиқ – тека
(theca folliculi)
ни ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Фолликуляр 
тека иккиламчи фолликул атрофидаги бириктирувчи тўқимадан ҳосил 
бўлади. Тека ташқи (theca externa)ва ички (theca interna) қаватлардан 
иборат. Theca externa зич толали бириктирувчи тўқимадан иборат. Theca 
interna сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан ташкил 
топган бўлиб, унда кўплаб қон томирлари, қон томирларининг атрофида 
эса эркаклар жинсий гормони – тестостерон ишлаб чиқарувчи 
интерстициал ҳужайралар жойлашган. Мазкур ҳужайраларда ишланган 
тестостерон базал мембрана орқали фолликулнинг донадор қаватига 
ўтади ва фолликуляр ҳужайралар цитоплазмасида ароматлашиб, 
эстрогенлар га айланади.
Иккиламчи фолликул ўлчами донадор қават ҳужайраларининг 
пролиферацияси ва фолликул бўшлиғининг катталашиши ҳисобига тез ўсади. 
Максимал ривожланиш даражасига эришган фолликул учламчи 
фолликул ѐки уни илк бор баѐн этган муаллиф (R. De Graaf) номи билан 
Грааф пуфакчаси ѐки етилган фолликул деб аталади.Етилган фолликул 
таркибидаги 1-тартибли овоцит 3 та парда билан ўралган: 1) оволемма; 2) 
ялтироқ парда; 3) нурли тож. Етилган фолликул таркибидаги овоцит 
мейознинг биринчи бўлинишини якунлаб, иккинчи бўлинишга ўтади, 
бироқ метафаза даврида бўлинишдан тўхтайди. 
Ўсишнинг давом этиши натижасида фолликул диаметри 2-3 см га 
етади ва тухумдоннинг оқсил пардасидан бўртиб туради, бу даврда уни 
ультратовуш текширувлар орқали аниқлаш мумкин бўлади. Охир оқибат, 
фолликул текаси ва тухумдоннинг оқсил пардаси ѐрилиб, овоцит қорин 
бўшлиғига тушади. Бу жараѐн овуляция деб юритилади. Овуляция айнан 
овоцитнинг бўлинишини метафаза даврида амалга ошади. Мейознинг 
тўлиқ якунланиши тухум ҳужайра сперматозоид билан уруғлангандан 
кейингина амалга ошади.


758 
Овуляциядан сўнг ѐрилган учламчи фолликул ўрнида сариқ тана 
ривожланади. Сариқ тана инволюциясидан сўнг унинг ўрнида оқ тана 
ҳосил бўлади
.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish