Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet354/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   350   351   352   353   354   355   356   357   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
ТУХУМДОН 
Тухумдон узунлиги ўртача 3 см, эни 1,5 см ва қалинлиги 1 смга тенг 
бўлган овалсимон шаклдаги жуфт аъзодир. Унинг юзаси бир қаватли ясси 
ѐки кубсимон фаолиятсиз куртак эпителийси билан қопланган, унинг остида 
зич бириктирувчи тўқимали оксил парда ѐтади ва шу туфайли тухумдон 
оқимтир рангда кўринади.
 
Тараққиѐти
. Аѐллар репродуктив системасининг тараққиѐтида 2 
давр фарқ қилинади: 1) индифферент ва 2) жинсий дифференцировка.
Жинсий дифференцировка даври эмбриогенезнинг 7-8 ҳафтасидан 
бошланади. Бу даврга келиб, мезонефрал найлар редукцияга учрайди. 
Бир вақтнинг ўзида парамезонефрал найларнинг юқори учларидан 
бачадон найи эпителийси, бир-бири билан бирлашган пастки учларидан 
эса – бачадон эпителийси ва безлари ҳамда кейинчалик эктодермал 
эпителий 
билан 
алмашинувчи 
қиннинг 
бирламчи 
эпителийси 
ривожланади. Бачадон найи ва бачадоннинг бириктирувчи ҳамда силлиқ 
мушак тўқималари - мезенхимадан, сероз пардалари мезотелийси эса - 
спланхнотомнинг висцерал варағидан ривожланади.
Ўсиб борувчи мезенхима жинсий тизимчаларнинг охирги учларини 
емиради. Жинсий тизимчалар бутун эмбрионал даврда ва қиз бола 


753 
туғилгандан сўнг бир йил давомида, яъни тухумдон атрофида оқсил парда 
ҳосил бўлмагунга қадар бирламчи буйракка томон ўсиб киришда давом 
этади. Жинсий тизимчалар кейинчалик фолликуляр ҳужайраларга 
дифференциалланувчи целомик эпителий ва овогонийлар ҳосил қилувчи 
гоноцитлардан ташкил топади. Кейинги тараққиѐт давомида ўсиб борувчи 
мезенхима жинсий тизимчаларни ҳар бири овогоний ва фолликуляр 
эпителийдан иборат бўлган алоҳида оролчаларга ажратади. Ҳар бир бундай 
оролчадан эса ясси эпителий ҳужайралари билан ўралган овогонийдан 
иборат примордиал фолликул шаклланади. 
Эмбриогенезнинг 3-4 ойларида овогонийлар кичик ўсиш даврига ўтади 
ва 1-тартибли овоцитларга айланади. Эмбриогенезнинг охирига келиб,
300000-400000 та бўлажак жинсий ва фолликуляр ҳужайралардан иборат 
фолликулалар ҳосил бўлади. 95% фолликулалар лептотена давридаги 1-
тартибли овоцитларни, қолганлари овогонийларни тутади. Жуда кўпчилик 
1-тартибли овоцитлар атрезия номи билан маълум дегенератив жараѐн 
туфайли нобуд бўлади. Балоғат ѐшигача бўлган даврда тухумдонда 300 000 
дона овоцит бўлади. Атрезия аѐллар ҳаѐтидаги репродуктив даврнинг барча 
босқичларида давом этади ва 40-45 ѐшли аѐлларда атиги 8000 га яқин 
овоцитлар қолади халос. Одатда ҳар бир ҳайз даврида (ўртача 28 кун 
мабойнида) тухумдондан фақатгина битта овоцит ажралади, аѐлларнинг 
репродуктив ҳаѐт даври 30-40 йилни ташкил қилишини ҳисобга олсак, жами 
бўлиб улардан 450 дона овоцит ажралади, қолган барчаси атрезияга учрайди. 
Тухумдоннинг 
мағиз 
моддаси 
мезенхимадан 
ривожланади.
Тухумдоннинг эндокрин функцияси аѐл организми жинсий балоғатга 
етгандан бошлаб намоѐн бўлади. Фолликулаларнинг бирламчи кичик ўсиши 
гипофиз гормонларига боғлиқ бўлмайди.
 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   350   351   352   353   354   355   356   357   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish