Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet319/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Панет ҳужайралари
(ацидофил доначалар тутувчи экзокриноцитлар) 
крипталар тубида якка ѐки гуруҳ бўлиб жойлашади, ци-топлазмасининг апикал 
қисмида ацидофил секрет доначалари тутади. Гистокимѐвий усуллар билан 
текширилганда ушбу доначаларда оқсил, мукополисахаридлар, рух, 
ферментлардан 
кислотали 
фосфатаза, 
дегидрогеназа, 
дипептидаза, 
антибактериал хусусиятга эга бўлган лизоцим аниқланган. Панет 
ҳужайраларининг бундай хусусияти уларнинг ҳазм жараѐнида ва ичак 
бактериал флорасини бошқаришдаги ролини белгилайди. Ҳужайралар 
цилиндрсимон бўлиб, апикал юзасида калта, сийрак микроворсинкалар ва 
цитоплазмасида яхши ривожланган донадор эндоплазматик тўр ва Голжи 
мажмуаси тутади.
Ичак эпителийсининг регенерацияси крипталар тубида жойлашган 
ҳошиясиз ихтисослашмаган ҳужайраларга боғлиқ. Уларнинг бўлиниши ва 
ихтисослашиши крипта тубидан ворсинка юзасига қараб боради. Дастлаб 
крипта тубидаги ҳужайралар бўлинади (пролиферация), сўнг улар ворсинкага 
юзасига қараб силжийди (миграция) ва ниҳоят, бу ҳужайралар ворсинкалар 
юзасидан тушиб кетади (экструзия). Эпителий ҳужайраларининг тўлиқ 
регенерация вақти ўн икки бармоқ ичак учун 48 соат, оч ва ѐнбош ичаклар 
учун 72 соат, йўғон ичак учун 4 суткага эга.
Шиллиқ парда
эпителий, хусусий ва мушак қаватлардан иборат.
Ингичка ичак шиллиқ пардасининг 
хусусий қавати
ретикулин толаларга бой 
сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. Томирлар 
атрофидаги бириктирувчи тўқимада эластик толалар кўп бўлади. Бу ерда кўп 
миқдорда якка (солитар) ѐки гуруҳ бўлиб жойлашган лимфоид 
фолликулалар тўплами ѐтади. Ингичка ичакнинг дистал бўлимларида 
фолликуллар йирикроқ бўлиб, шиллиқ парданинг мушак пластинкасига ҳам 
кириб боради, улар қисман шиллиқ ости пардада ҳам жойлашиши мумкин.
Лимфоид фолликулларнинг гуруҳ бўлиб жойлашиши 
Пейер 
пилакчаларини
(бляшкалари) ҳосил қилади. Улар асосан ѐнбош ичакда 


683 
жойлашади. Пилакчаларнинг сони ва катталиги ѐшга қараб ўзгаради. Ўн икки 
бармоқ ичакда Пейер пилакчалари майда бўлиб, ѐнбош ичакка борган сари 
улар катталашиб, таркибидаги лимфоид фолликулларининг сони ортиб 
боради. Пейер пилакчаларида учта: фолликуляр, гумбаз ва парафолликуляр 
зоналар фарқланади. Гумбаз зона деб фолликулаларнинг юзасни қоплаб 
турувчи қисмига айтилади, гумбаз зона ичак бўшлиғига туртиб чиқиб туради. 
Гумбаз зонаси крипталар билан чегараланади. Ворсинкалар бўлмайди. 
Гумбаз эпителийсида жиякли, кам ихтисослашган жияксиз, «тукли» 
(нейроэпителиал) ва М-ҳужайралар, баъзан қадаҳсимон ва эндокрин 
ҳужайралар учрайди. Пейер пилакчалари организм иммун системасининг 
муҳим қисми бўлиб, антигенлар билан алоқа қилишда ва секретор 
иммуноглобулинлар ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайди. 
Шиллиқ парданинг 
хусусиймушак қавати
икки қават: ички-айлана, 
ташқи — бўйлама йўналган силлиқ мушаклардан ташкил топган. Ички 
мушак қаватидан ворсинка ва крипталарнинг хусусий қаватига қараб айрим 
мушак толалари йўналади. Бу ерда мушак толалари ворсинка стромаси ва 
базал мембрана билан боғланувчи аргирофил толалар билан ўралган бўлади. 
Ушбу мушак толаларининг қисқариши ворсинкаларнинг калталашиши ва 
сўрилган модданинг шиллиқ парда томирлари томон сўрилишини 
таъминлайди. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish