М-(микробурмали)ҳужайралар
энтероцитларнинг бир тури бўлиб,
якка ѐки гуруҳ бўлиб жойлашган (пейер пилакчалари) лимфоид
фолликулалар юзасини қоплаб турувчи эпителийда учрайди.Улар баланд
призматик шаклга эга бўлиб уларнинг апикал юзасида гликокаликс
бўлмайди, микроворсинкалар деярли учрамайди, фақат ҳар хил бурмалар ва
майда ўсиқчалар бўлади. Терминал тўр яхши ривожланмаган. М-
ҳужайраларнинг ядро усти қисмида силлиқ эндоплазматик тўрнинг
найчалари ва пуфакчалари, майда митохондриялар ва тонофибриллалар
кўплаб учрайди. Ядро овал шаклида бўлиб, ҳужайранинг баъзал қисмида
жойлашган. Баъзан бу ҳужайралар цитоплазмасида мультивезикуляр
681
таначалар ҳам учрайди. Апикал плазмолеммасининг микробурмалари орқали
ичак бўшлиғидан макромолекулалар (масалан, антигенлар), реовируслар ва
бактериялар қамраб олинади ва эндоцитоз пуфакчалар шаклланади.
Пуфакчалар ҳужайранинг базолатерал қутбларига транспорт қилинади.
Шиллиқ парданинг хусусий пластинкасидаги лимфоцитларга ушбу
антигенлар ҳақидаги информация узатилади. Иммун жараѐн ѐқилади.
Қадаҳсимон ҳужайралар(экзокриноцитлар)
ичакнинг бошланишидан
охиригача мавжуд бўлиб, призматик ҳужайралар орасида якка-якка жойлашган.
Ўн икки бармоқ ичакдан ѐнбош ичакка қараб уларнинг сони ортиб боради.
Қадаҳсимон ҳужайралар карбоксил тутувчи, сульфатланган, кислотали
гликозамингликанлар, сиаломуцин ва нейтрал гликозамингликанлар
комплексларидан иборат шиллиқ секрет ишлаб чиқаради. Секрет тўплаш
вақтида ҳужайраларнинг апикал қисми кенгайиб, ―қадаҳсимон‖ шаклга
келади, ядро ва органеллари ҳужайранинг базал қисмига сиқилади. Секрет
ажралгач, ҳужайра асл цилиндрсимон шаклга қайтади.
Эндокрин ҳужайралар
махсус кумуш тузлари ѐрдамида бўялганда
кўринади. Бу ҳужайралар асосан крипталарда учрайди. Эндокрин
ҳужайраларнинг секретор доначалар тутган асоси кенг, апикал қисми эса тор
бўлиб, эпителий юзасига етиб бормайди. Шунинг учун улар
базал донадор
(Кульчицкий) ҳужайралари
деб ҳам номланади. Эндокрин ҳужайраларнинг
сони крипталарда ворсинкаларга нисбатан кўп бўлади. Ичакдаэндокрин
ҳужайраларнинг бир неча тури учрайди. Уларнинг кўпчилигини серотонин,
мотилин ва Р-моддани ишлаб чиқарувчи ЕС- ҳужайралар ташкил қилади.
Энтероглюкагон ишлаб чиқарувчи А-ҳужайра-лар кам учрайди. Секретин
ишлаб чиқарувчи S-ҳужайралар ичакнинг ҳар хил бўлимларида бир хил
тарқалмаган. Бундан ташқари, ичакда холецистокинин ва панкреозимин
ишловчи I-ҳужайралар, гастрин ишловчи G- , ҳамда актив пептидлар
(соматостатин ва вазоактив интестинал пептид – ВИП) ишлаб чиқарувчи D ва
D1 ҳужайралар топилган.
682
Do'stlaringiz bilan baham: |