607
тузилишида барча органеллалар қатори ядро атрофида ва десмосома
соҳасида жойлашган тонофибриллалар яққол кўзга ташланади. Базал қаватда
кўплаб митоз йўл билан бўлинаѐтган ҳужайралар учрайди.
Эпидермис
ҳужайраларининг доимий янгиланиб туриши (физиологик регенерация)
асосан шу кератиноцитлар ҳисобига бўлади. Бу жараѐн давомида
кератиноцитларда турли механик ва химѐвий таъсирларга чидамли
махсус оқсиллар (кератолинин, филлагрин, инволюкрин) синтезланиши
билан бир қаторда кератин тонофиламентлари ва кератиносомалар
шаклланади.
Уларнинг
ядро
ва
органеллалари
парчаланиб,
ҳужайралараро бўшлиқлари липид табиатга
бой махсус цементловчи
модда билан тўлади. Шу сабабли эпидермис сувни ўтказмаслик
хусусиятига эга бўлади. Кератиноцитлар аста-секинлик билан пастдан
юқорига силжиб,
мугуз тангачаларига
айланади сўнгра улар юза
қаватдан тушиб кетади.
Меланоцитлар —
меланин синтез қиладиган ҳужайралардир. Улар
нерв тўқимасидан такомиллашади (расм 15.2).
Кумуш тузи билан
бўялганда (импрегнация қилинганда) уларда бир қанча тармоқланган
ўсимталар аниқланади. Қушни ҳужайралар билан десмосомалар ҳосил
қилиб туташмайди. Уларнинг цитоплазмаси тонофибриллалар тутмайди,
аммо кўп рибосома ва меланосомаларга эга. Меланосомалар Голжи
комплексида ҳосил бўлиб, овал шаклдаги тузилмалар ҳисобланади. Улар
ташқи томондан бир қават мембрана билан ўралган бўлиб, ичида
фибрилляр асосда ѐтувчи зич меланин доначалари бўлади. Меланин
тирозиназа ва ДОФА-оксидаза ферментлари
иштирокида тиразин
аминокислотасидан ҳосил бўлади. Базал эпидермотитларда ҳам пигмент
доначалари
бўлишн
мумкин,
бу
доначалар
ҳужайраларга
меланотитларнинг ўсимталари орқали ўтиб қолишидан юзага келади. Ўзи
пигмент ишлаб чиқармайдиган, лекин меланин тутувчи бундай
ҳужайралар
меланофорлар
деб аталади.
Меланин
пигменти
УБ-нурларни
608
ушлаб қолиб, ички аъзоларга зарарли таъсирдан ҳимоя қилади. Пигмент
синтези ултрабинафша нурлари, меланотропин таъсирида кучаяди. УБ-
нурлар бундан ташқари кератиноцитларда витамина D ишлаб
чиқарилишини
кучайтиради.
Глюкортикоидларнинг
ажралиб
чиқишининг бузилиши ўз навбатида
гипофиздан АКТГ ажралишини
кўпайтиради ва натижада меланоцитларнинг фаолиятини ошади. Мисол
қилиб, Аддисон касаллигини келтириш мумкин.
Расм 15.2. Эпидермисдаги
меланоцитнинг
тузилиши
схемаси.
1-меланоцит ўсимталари
2 - комплекс Голжи
3 - премеланосомалар
4 - меланосомалар
5
-
эпидермис
базал
мембранаси
Do'stlaringiz bilan baham: