Циклопарафинлар ва аренлар



Download 483,5 Kb.
bet2/8
Sana24.02.2022
Hajmi483,5 Kb.
#188676
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-дарс (Циклопарафинлар, Араматик углеводородлар ва СНларнинг галогенли бирикмалари)

Физик хоссалари. Циклоалканларнинг дастлабки вакиллари газсимон, циклопентандан бошлаб суюқлик. Уларнинг қайнаш, суюқланиш ҳароратлари, зичликлари тегишли тенг сонли алканларникига нисбатан катта. Ҳалқадаги углеродларнинг сони ортиб бориши билан циклоалканларнинг қайнаш ҳароратлари ортиб боради.

Бирикма

t°пл.,
°С

t°кип.,
°С

d 420

Циклопропан

-126,9

-33

0,6881

Метилциклопропан

-177,2

0,7

0,69122

Циклобутан

- 80

13

0,7038

Метилциклобутан

-149,3

36,8

0,6931

Циклопентан

- 94,4

49,3

0,7460

Метилциклопентан

-142,2

71,9

0,7488

Циклогексан

6,5

80,7

0,7781



Кимёвий хоссалари. 3-аъзоли циклоалканлар галогенлаш, гидрогалогенлаш, гипогалогенлаш каби кимёвий жараёнларга осон кириша оладилар. Реакция вақтида С – С боғи узилади ҳалқа очилади.
1) Галогенлаш. Циклопропанга бром билан таъсир этилганда 1,3-дибром пропан ҳосил бўлади:

Циклопропанни хлорлаш реакциясида 1,3-дихлорпропан билан бирга хлор циклопропан ҳам ҳосил бўлади:

Циклобутан ва унинг гомологлари бром билан қийинчилик билан юқори ҳароратда реакцияга киришадилар.
Циклопентан ва циклогексанга галогенлар билан таъсир этилганда, ҳалқа очилмайди ва алмашиниш реакцияси содир бўлади.

2) Галоидводородлар таъсири. Циклопропан ва циклобутанга галоидводородлар, айниқса водород билан таъсир этилганда бирикиш реакцияси содир бўлади ва ҳалқа очилади:

Юқори аъзоли цикллар галоид водородлар билан реакцияга киришмайдилар.
3) Водороднинг таъсири. Водород циклопропан ва унинг гомологларига этилен углеводородларига қараганда қийинчилик билан бирикади. Бу реакция юқори ҳароратда платина, палладий ёки никел катализаторлари иштирокида боради. Реакция натижасида тўйинган углеводородлар ҳосил бўлади:
(циклопропан) + H2 ––120ºC,Ni CH3–CH2–CH3(пропан)



Циклобутанга водороднинг бирикиши циклопропанга нисбатан юқори ҳароратда боради. Яна ҳам юқори ҳароратда водород циклопентанга ҳам бирикиши мумкин.
4) Оксидловчилар таъсири. Оксидлаш реакцияси ёрдамида циклопарафинларни тегишли этилен углеводородларидан фарқлаш мумкин. Циклопропан ва унинг гомологлари одатдаги ҳароратда ишқорий муҳитда калийперманганат иштирокида жуда секин оксидланадилар. Циклобутан ва юқори цикллар калий перманганат иштирокида оксидланмайдилар ва бу билан улар тўйинган углеводородларни эслатадилар. Циклопарафинларни кучли оксидловчилар ёрдамида оксидлаш натижасида икки асосли кислоталар ҳосил бўлади:

Бу реакция ёрдамида нефт таркибида учрайдиган циклогександан фойдаланиб капролактам, найлон-4,6 ва гексаметилендиамин учун зарур бўлган адипин кислота олинади.
5) Нитролаш. 5 ва юқори аъзоли циклларни нитролаш тўйинган углеводородларни нитролашдаги каби юқори ҳароратда суюлтирилган нитрат кислота ёрдамида амалга оширилади.
6) Изомерланиш ва диспропорцияланиш реакциялари. Уч аъзоли циклоалканлар юқори ҳарорат таъсирида этилен углеводородларига изомерланади:

Тўрт аъзоли цикллар этилен углеводородлари ҳосил қилиб парчаланадилар:

Саккиз ва ундан юқори аъзоли цикллар юқори ҳароратда беш ва олти аъзоли цикллар ҳосил қилиб изомерланадилар. Беш ва олти аъзоли цикллар энг барқарор ҳисобланадилар. Циклопентаннинг алкилалмашган ҳосилалари юқори ҳарорат, катализатор ва босим остида олти аъзоли ҳалқа ҳосил қилиб изомерланадилар. Бу реакциядан саноатда метилциклопентандан циклогексан ҳосил қилишда фойдаланилади:

Олти ва етти аъзоли ҳалқалар юқори ҳарорат, босим ва катализатор иштирокида ҳалқани кичрайтириб ёки кенгайтириб изомерланишлари мумкин:

Уч ва тўрт аъзоли ҳалқаларнинг беқарорлик, беш, олти ва юқори аъзоли ҳалқаларнинг барқарорлик сабабларини Байёр ўзининг кучланишлар назариясида қуйидагича тушунтиради. Ҳалқа қанчалик кичик бўлса, цикл юқори кучланиш остида мавжуд бўлади. Ҳалқа катталашиши билан кучланиш камайиб боради. Байер углеводородларнинг очиқ зангжир ҳосил қилгандаги фазода жойлашишида углерод ва водород орасидаги боғлар орасидаги бурчак (109028’) ва ёпиқ занжир ҳосил қилгандаги ҳолати орасидаги фарқни Байер кучланишининг мезони сифатида қабул қилади. Масалан, пропандаги углерод ва водород атомлари орасидаги бурчак (109028’) га тенг. Циклопропандаги углерод ва водород атомлари орасидаги бурчак (109028’ – 600):2 = 24044’ га тенг. Шунинг учун циклопропандаги 3 та углерод атоми битта текисликда ётади ва катта кучланиш остида бўлади.
7) Дегидрирлаш.



––300ºC,Pd

(бензол)

 + 3H2

ИШЛАТИЛИШИ
Циклоалканлар орасида метилциклопентан ва циклогексаннинг аҳамияти каттадир. Метилциклопентан катализатор, босим ва ҳарорат таъсирида циклогексанга айлантирилади. Циклогександан эса циклогексанон ва адипин кислота олинади. Циклогексанон ва адипин кислоталар асосида гексаметилендиамин, капролактам, капрон ва нейлон-4,6 толалари олинади.



Download 483,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish