Информатика фанининг мазмуни
Информатика бу ахборотнинг нафақат умумий хусусиятлари, балки унга автоматлаштирилган ишлов беришнинг услублари, жараёнлари ва техник воситаларини ўрганувчи фандир.
Ҳозирги вақтда информатика ва ахборот технологияларидан фойдаланилмайдиган бирор бир соҳа йўқ. Жумладан тиббиётнинг барча йўналишларида ахборот технологияларининг роли кундан кунга ошиб бормоқда.
Ахборот сўзи тўла маънода француз тилида ишлатилувчи “informatiuquc” сўзи га мос тушади.
Автоматлаштирилган ишлов бериш жараёнларининг асосини ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш ташкил қилади. Бу жараёнлар ҳисоблаш техникаси, жумладан ЭҲМ лар ёрдамида амалга оширилади.
Ўтган асрнинг 40-йилларидан бошлаб универсал ЭҲМ ларнинг даври бошланди деса бўлади. Уларнинг тараққиётини авлодларга бўлиб ўрганиш тажрибаси кенг қўлланиб келинган. Айни пайтда ЭҲМда қўлланилган радиотехник элементлар базаси ҳамда дастурий таъминоти каби тасниф белгилари бўйича авлодларга ажратишдан ҳам фойдаланилган. Лекин яна бир тасниф белгиси – ЭҲМ нинг архитектурасидаги фарқига қараб ҳам у ёки бу авлодга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Бунга оид гапни «базавий ЭҲМ» нинг архитектураси, яъни абстракт моделидан бошлаймиз.
Информатиканинг ахборотлашган жамиятдаги ўрни
Ахборот ва компьютер технологиялари атамалари кундалик турмушда энг кўп қўлланадиган тушунчалардир. Чунки ҳаётнинг қайси соҳасини олмайлик, қандай амалларни бажармайлик, албатта ахборотлар билан иш кўрамиз. Яъни ахборотлардан фойдаланиш ва алмашиш, уларни узатиш, ўзлаштириш инсон фаолиятининг асосий негизини ташкил этади.
Ахборот технологияси инсоният тараққиётининг турли босқичларида ҳам мавжуд бўлган бўлсада, ҳозирги замон ахборотлашаган жамиятнинг ўзиги хос хусусияти шундаки, цивилизатция тарихида биринчи марта билимларга эришиш ва ишлаб чиқаришга сарфланадиган куч энергия, хомошё, материаллар ва моддий истеъмол буюмларига сарфланадиган ҳаражатлардан устунлик қилмоқда, яъни ахборот технологиялари мавжуд янги технологиялар орасида етакчи ўринни эгалламоқда.
Жамиятни ахборотлаштириш деганда, ахборотдан иқтисодни ривожлантириш мамлакат фан-техника тараққиётини жамиятни демократлашириш ва интеллекттуаллаштириш жараёнларини жадаллаштиришни таъминлайдиган жамият бойлиги сифатида фойдаланиш тушунилади.
Жамиятни ахборотлаштириш жараёнини 5 та асосий йўналишдан иборат.
меҳнат, технологик ва ишлаб чиқариш жараёни воситаларини комплекс автоматлаштириш;
илмий тадқиқотлар, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини ахборотлаштириш;
ташкилий-иқтисодий бошқаришни автоматлаштириш;
аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини ахборотлаштириш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ахборотлаштириш;
Билим олишда, яъни маълум турдаги ахбортларни ўзлаштиришда компьютер тизимининг ёрдами бениҳоя каттадир. Ахборот қандай кўринишда ифодаланишидан қатъий назар, уни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва фойдаланишдан компьютер техникасининг ролини қуйидагилар белгилайди:
1.Ўқитишда янги ахборот технологияларидан фойдаланиш стандарт тизимга нисбатан ўқув жараёнини жадаллаштириб, тангловчида илмга қизиқишни оширади, улар ижодий фаолиятини ўстиради. Билим беришда диффененциал ёндошиш, олинган билимларни такрорлаш, мустаҳкамлаш ва назорат қилишни енгиллаштиради.
2. янги ахборот технологияларидан таълим-тарбия жараёнида қуйидаги шаклларда фойдаланиш мумкин бўлади:
муайян предметларни ўқитишда компьютер дарслари;
компьютер дарслари кўргазмали материал сифатида;
тингловчиларнинг илмий ишларини ташкиллаштиришда;
Do'stlaringiz bilan baham: |