Битумнинг юмшаш ҳароратини аниқлаш.
Лаборатория ишининг мақсади: Битумнинг хоссаларини аниқлаш.
Битумнинг юмшаш ҳароратини аниқлаш учун «ҳалқа ва шар” асбоби.
3-нчи иш. Битумни юмшаш хароратини аниқлаш
Таъриф: Битумнинг иссиқликка нисбий чидамлилигига ҳамда иссиқликдан юмшаш даражасига баҳо бериш учун унинг қандай ҳароратда юмшашини билиш керак. Асбоб ва ускуналар: ―Ҳалқа ва шар‖ усулига доир асбоб, диаметри 90 мм, баландлиги камида 115 мм бўлган шиша идиш, диаметри 9,5 мм ли пўлат шар, латун ҳалқа, асбест тўр, пичоқ, симобли термометр, сопол коса, дистилланган сув ёки глицерин.
Ишлаш тартиби: Битумнинг юмшаш харорати «Ҳалқа ва шар» асбоби (10.3 - расм) ёрдамида аниқланади. Бу асбоб бир-биридан муайян масофада ўзаро бириктирилган учта металл пластинка 5 дан ташкил топган; пластинкаларни тешиб ўтган металл стерженлар шу пластинкаларнинг ўзига бириктирилган. Пастки иккита пластинка оралиги 25,4 мм га тенг. Ўртадаги пластинканинг иккита тешиги бор; ҳар тешикка ички диаметри 15,88 мм, баландлиги 6,25 мм ва деворчасининг қалинлиги 2,38 мм келадиган жез халқа ўтказилади. Энг устки ҳалқанииг қоқ ўртасидаги тешикка термометр 4 ўрнатилади. «Ҳалқа ва шар» усули қуйидагидан иборат: жез халқалар металл пластинка устига қўйилади ва 1:3 нисбатда тальк аралаштирилган глицерин билан мойланади. Эритилган ва 15 минут давомида қориштириб-турилган битум 2 ҳалқаларга ортиғи билан тўлдирилади, совуганидан кейин унинг ортиқча қисми қиздирилган пичоқ тиғибилан сидириб ташланади. Шундан кейин ҳалқаларни асбобнинг ўрта пластинкасидаги тешикларгача ётиқ ҳолатда ўтказиш, устки пластинканинг ўртадаги тешигига эса термометрни ўрнатиш керак, бунда термометрнинг симобли пастки учи жез ҳалқанинг пастки сатҳи билан бир текисликда ётиши лозим. Ҳалқалар ўрнатилган асбоб 5°С гача совитилган дистилланган сув тўлдирилган стакан 6 га туширилади ва 15 минутдан кейин стакандан чиқариб олиниб, ҳар бир ҳалқадаги битумнинг қоқ ўртасига диаметри 95 мм, массаси 3,45 - 3,55 г келадиган пўлат шарча қуйилади; шундан кейин асбобни яна стаканга жойлаш, стаканни эса шу ҳолатда асбест тўр устига қyйиш ва тагидан газ горелкаси ёки спиртли лампа билан қиздириш керак. Стакандаги сувнинг харорати минутига 5°С кўтарилиши лозим. Битум иссиқдан эриб, юзидаги пўлат шарча билан бирга ҳалқанинг тешигидан ўтиб кетади. Эриб юмшаган битум шарча оғирлиги таъсирида ҳалқадан ўтиб, асбобнинг пастки пластинкаси (диски) га тегади, шу пайтдаги харорат (3-расм) битумнинг эриб юмшаш харорати ҳисобланади. «Ҳалқа ва шар» усулида битумнинг эриб юмшаш харорати 70°С бўлса, буни қисқачагина, «70°Ҳ ва С» шаклида ёзиш мумкии. Ҳарорат 80°С дан ошиб кетганда асбоб стаканига сув ўрнига глицерин тўлдирилади; синаш олдидан битум намунасини 32°С ли муҳитда 15 минут сақлаш керак. Синов икки марта ўтказилади ва битумнинг юмшаш ҳарорати синов натижаларининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади. Олинган натижалар ёзиб борилади ва ДСТ билан таққосланади.
Асбобдаги ҳалқани улчами:
|
а) ташқи диаметри
|
мм
|
б) ички диаметри
|
мм
|
в) баландлиги
|
мм
|
шарчани диаметри -….мм; Шарчани массас -.....г; сувни бошланғич ҳарорати- ... 0С;
бошланғич ҳароратда ушлаб туриш вақти - ….. мин; иситиш тезлиги - …. мин.
Юмшаш ҳарорати: а) 1-нчи ҳалқа бўйича - …
б) 2-нчи ҳалқа бўйича-...... Ўртача қиймат - .......
8.3.2. Определение температуры размягчения битума Температура размягчения битума является условной характеристикой перехода битума из полутвердого в текучее состояние. Чем выше температура размягчения, тем больше прочность пленки битума. Для определения температуры размягчения используют прибор "кольцо - шар" (рис. 28). Предварительно расплавленный битум заливают с некоторым избытком в два латунных кольца с внутренним диаметром 17,7 мм. После охлаждения избыток битума срезают нагретым ножом вровень с краями колец. Кольца с битумом устанавливают в отверстия среднего диска прибора, помещают прибор в химический стакан, наполненный водой. На каждое кольцо пинцетом устанавливается стальной шарик (диаметром 9,5 мм, массой 3,5 г). Если температура размягчения 80...110 °С, то стакан заполняют смесью воды и глицерина, если более 110 °С - то глицерином. Жидкость в стакане подогревают на электроплитке так, чтобы скорость подъема температуры составляла 5 °С в минуту. Температура, при которой битум под действием шарика коснется нижнего контрольного диска подставки прибора, соответствует температуре размягчения битума. 5 3 2 1 4 6 Рис. 28. Определение температуры размягчения битума: 1 – кольцо с битумом; 2 – стальной шарик; 3 – термометр; 4 – контрольный диск; 5 – стакан с водой; 6 – электроплита 65 За показатель температуры размягчения принимают среднее арифметическое по результатам 2-х определений
Лаборатория ишлари бўйича билимларни чуқурлаштириш учун
адабиётлар рўйхати:
Қосимов Э. Қурилиш ашёлари. Олий ўқув юртларининг талабалари учун. - дарслик. Т.:«Mehnat».–2004, - 512 б.
Попов Л.Н. ―Қурилиш материаллари ва деталларидан лаборатория ишлари‖. Тошкент, ―Ўқитувчи‖ 1992й.
3.Қосимов Э. ―Қурилиш материалларидан лаборатория ишлари‖. Тошкент ―Ўқитувчи‖ 1985й.
Do'stlaringiz bilan baham: |