3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Цементнинг қотиш муддатини аниқлаш.
Лаборатория ишининг мақсади: Цементнинг хоссаларини аниқлаш.
Асбоб–ускуналар: Вика асбоби, торози, мой, халқача, шиша пластинка.
Умумий тушунча. Портландцемент эриш муддати 45 минутгача, 45 минутдан бошлаб калоит холатига ўтиш даври, яни 12 соатгача, сўнг кристалланиш 28 кун. Портландцемент, минерал қўшимчали портландцемент, тошлоқ портландцемент, пуццолан портландцемент хамири қорилган пайтдан хисобланганда 45 минутдан кейин қота бошлайди ва 10 соатдан кейин тошдай қотиб кетади.
Ишни бажариш тартиби:
Цемент хамирининг қотиш муддатлари ГОСТ 310.3-76 га мувофиқ, Вика асбоби ёрдамида аниқланади; лекин бунда стерженнинг пастки қисмига металл сопча ўрнига кўндаланг кесими 1 мм2 ва узунлиги 50 мм келадиган пўлат нина ўрнатилади. Сопча ўрнига нина ўрнатиш натижасида стерженнинг умумий массаси, яъни асбобнинг синаш чоғида цемент хамирига таъсир кўрсатадиган харакатланувчи қисмининг умумий массаси камаяди, шунга кўра стерженнинг ясси каллагига қушимча юк қўйиб, унинг массасини 300 г га тўғрилаш керак.
Юқорида айтиб ўтилган усулда қорилган хамирнинг қуюқлиги нормал бўлади; тайёр хамир дархол Вика асбобининг шиша пластинкаси устидаги халқага жойланади; хамир ичидаги хаво пуфакчаларини чиқариб юбориш учун халқа беш-олти марта силкитилади. Хамирнинг юзи халқанинг чети билан бир текисликда ётиши учун ортиқча хамир пичоқ билан сидириб ташланиб, юзи текисланади. Шиша пластинка халқа билан бирга асбоб столига ўрнатилади. Стержень пастга туширилиб, нинаси хамирга теккизиб қўйилади, сиқувчи винтни бураб, ўзак шу холатида махкамланади. Сўнгра винтни дархол бураб бўшатиш керак, шунда стерженнинг учидаги нина цемент хамирига бемалол ботади. Нинани хамирга аввало хар беш минутда (то хамир қота бошлагунча), кейинчалик хар 15 минутда (то хамир қотиб бўлгунча) ботириш керак. Нина хамирнинг фақат бир жойига эмас, балки турли жойларига ботирилиши, бунинг учун халқа суриб турилиши, нина эса хар гал ботириш олдидан хўл латта билан артилиши лозим.
Цемент сувда қорилган пайтдан то нина шиша пластинкага 1 - 2 мм етмай тўхтайдиган пайтгача ўтган муддат цемент хамири қота бошлаш вақти, деб қабул қилинади. Цемент сувда қорилган пайтдан то нина цемент хамирига 1 - 2 мм дан сал кўпроқ ботган пайтгача муайян вақт ўтади, ана шу вақт мобайнида хамир обдон қотади. Портландцемент, минерал қўшимчали портландцемент, тошқол портландцемент ва пуццолан портландцемент хамири қорилган пайтидан хисоблаганда, фақат 45 минутдан кейин қота бошлайди ва 10 соатдан кейин тошдек қотиб қолади.
Цемент массаси-……..г;
Сув миқдори -…….% ёки ……см3;
Сув билан аралаштирилган вақти……соат….дақиқа.
Тажриба
|
Вақт
|
Асбобни курсаткичи, мм
|
Тажриба
|
Вақт
|
Асбобни курсаткичи, мм
|
соат
|
дақиқа
|
соат
|
дақиқа
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
қотишни бошланиши…… …дақиқа
қотишни тугаши……..соат……….дақиқа
3-расм. Қотиш муддатинианиқловчи Вика асбоби (стерженнинг пастки қисмига металл сопча ўрнига кўндаланг кесими 1 мм2 ва узунлиги 50 мм келадиган пўлат нина ўрнатилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |