6-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Цемент ҳажмини бир текисда ўзгаришини аниқлаш.
Лаборатория ишининг мақсади: Цементнинг хоссаларини аниқлаш.
Цементнинг қотиш жараёни қотувчи тизимлар ҳажмининг ўзгариши билан бирга давом этади. Портландцемент қотиши жараёнида ҳажмининг бироз камайиши кузатилади. Агар цемент клинкерида калцийнинг эркин оксиди СаО (1%дан ошиқ) ва магний оксиди MgO (5%дан ошиқ) ҳаддан ошиқ бўлса, унда цементни қотиш жараёнида ҳажм катталашиб, натижада цемент тошининг деформациясига ва ёриқлар пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабабли цемент хамиридан тайёрланган намуналарни сувда қайнатиш усули билан қотиш жараёнида цементлар ҳажмини бир текисда ўзгариши аниқланади. Бунда СаО ва MgO сўниш интенсивлиги ошади ва синов ишларини тезлаштиради.
Синов ишларини ўтказиш учун 150 г цемент олинади ва ундан нормал зичликдаги хамир тайёрланади, улардан ҳар қайси 75 г дан иборат иккита шарсимон намуна олинади. Шарсимон намуналар усти олдиндан мойланган шиша пластинкага жойлаштирилади. Шиша пластинкалар қаттиқ юза устига бир неча маротаба секин уриб тақиллатилади ва натижада диаметри 7...8 смли ва қалинлиги 1 см ли лепёшкасимон шакллар тайёрланади. Сувга ботирилган пичоқ учи билан лепёшкалар юза қисмини чет жойидан марказга қараб силиқланади. Тайёр бўлган лепёшкалар (24±2) соат вақт мобайнида гидравлик затворли ваннада сақланади. Шундан сўнг лепёшкалар ванадан чиқарилади ва шиша пластинкадан олинади, кейин сув билан тўлидирилган бачокга тагига сув туби сатхидан 5 см баландликда жойлашган махсус тўр устига қўйилади. Бачокдаги сув сатҳи лепёшкалар устидан 4...6 см баландликда тўлдирилган ҳолда вақт давомида сув қайнатилади. Бачокдаги сувнинг доимий сатҳи регулятор ёрдамида сақланади. Бачокдаги сув 30...45 мин ичида қайнатилган ҳолатга келтирилиб, шу аснода 3 соат сақланади. Шундан сўнг лепёшкалар совутилади ва бачокдан олинган захотиёқ уларни ташқи кўриниши кўздан кечирилади.
7 6 5
6.1-расм. Қайнатиш орқали синовдан ўтказиш бачоги:
1 — сув сатҳини сақловчи регулятор; 2 — трубка; 3 — қопқоқ; 4 — бачок; 5 — тўр;
6 — цемент хамиридан лепешкалар; 7 — шланг
Агар цемент лепёшкалар юза қисмида ҳеч қандай ўзгаришлар ёки бирор бир ёриқлар, деформациялар, ҳажмида ўзгаришлар кузатилмаса унда ушбу цемент ҳажмини бир текисда ўзгариши белгиланган стандартларга жавоб беради.
Рис. 4.12. Лепешки, испытанные на равномерность изменения объема:
а, б — выдержавшие испытания (о — дефектов нет, б — трещины усадки); в—д — не выдержавшие испытания (в — разрушение, г — радиальные трещины, д — искривление)
Образцы лепешек, выдержавших испытание на равномерность изменения объема, приведены на рис. 4.12, а,б, а не выдержавших — на рис. 4.12, в—д.
В том случае, если в испытуемом цементе содержание оксида магния MgO более 5% и цемент выдержал испытания методом кипячения лепешек, дополнительно его испытывают на равномерность изменения объема в автоклаве.
После этого лепешки извлекают из автоклава, охлаждают и оценивают их внешний вид, делая заключение о равномерности изменения объема цемента.
7-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Do'stlaringiz bilan baham: |