this.Width = 240;
this.Height = 240;
Сўнгра Rasm объекти ҳосил қилиниб, “d:\rasm.png” расм файли унга юкланган. Кейинги қадамда ушбу расм формадаги (5,5) координатага жойлаштирилган. Дастурнинг интерфейси 5.1-расмда келтирилган.
5.1-расм. Формага расмни юклаш
Графика билан ишлашда бошқа усуллар ҳам мавжуд. Ушбу усул 5.2-листингда келтирилган.
5.2 листинг. Формага расмни юклаш (2-вариант)
|
// Дастур график файлдаги растворли расмни формага юклайди
using System;
using System.Drawing;
using System.Windows.Forms;
namespace SimpleImage2
{
public partial class Form1 : Form
{
public Form1()
{
InitializeComponent();
}
private void Form1_Paint(object sender, PaintEventArgs e)
{
this.Text = "Rasm";
// Расмни намойиш килиш учун объект хосил киламиз
var Rasm = Image.FromFile(@"d:\rasm.png");
// Расмни формага юклаш
e.Graphics.DrawImage(Rasm, 5, 5);
}
}
}
|
Графика билан ишлашнинг яна бир усули 5.3-листингда келтирилган. Ушбу мисолда формадаги тугма босилганда Graphics классига мансуб объекти ҳосил қилинади.
5.3 листинг. Формага расмни юклаш (3-вариант)
|
// Дастур график файлдаги растворли расмни формага юклайди
using System;
using System.Drawing;
using System.Windows.Forms;
namespace SimpleImage3
{
public partial class Form1 : Form
{
public Form1()
{
InitializeComponent();
}
private void Form1_Load(object sender, EventArgs e)
{
// Форма юклангандаги ходиса:
this.Text = "Расм";
button1.Text = "Расмни курсатиш";
}
private void button1_Click(object sender, EventArgs e)
{
// "Тугма" босилганда
var Rasm = new Bitmap(@"D:\rasm.png");
// График объектни хосил килиш:
var Grafika = this.CreateGraphics();
// или var Grafika = CreateGraphics();
Grafika.DrawImage(Rasm, 5, 5);
}
}
}
|
PictureBox'>PictureBox_бошқарув_элементи_орқали_растворли_файлни_прокрутка_орқали_намойиш_қилиш_Кўп_ҳолларда_графикли_файллар_билан_ишлашда_BMP,_JPEG,_GIF,_PNG'>36-мисол. PictureBox бошқарув элементи орқали растворли файлни прокрутка орқали намойиш қилиш
Кўп ҳолларда графикли файллар билан ишлашда BMP, JPEG, GIF, PNG форматдаги файллардан фойдаланилади. Ушбу файллар билан ишлашда PictureBox бошқарув элементидан фойдаланиш мумкин. Баъзи ҳолларда расм катта ўлчовли бўлиб, бошқарув элементи ёки формага сиғмаслиги мумкин. Ушбу ҳолда SizeMode хусусиятдан фойдаланиб, StretchImage қийматини танлаш лозим. Натижада расм файли кенгайтирилади ёки қисқартирилади. Бапзи ҳолларда дастурчи (фойдаланувчи) учун ушбу ҳол мос келмаслиги мумкин. Шунинг учун прокрутка (AutoScroll) орқали ушбу ишни амалга ошириш мумкин. Аммо PictureBox бошқарув элементида бундай имконият мавжуд эмас. Аммо бундай хусусият Panel бошқарув элементида мавжуд. PictureBox ни Panel га жойлаштириб, AutoScroll хусусиятини true га тенглаштирамиз. Бунда, PictureBox.SizeMode=AutoSize қийматни бериш лозим.
Ушбу масалани ҳал қилиш учун VS 2012 муҳитини ишга туширамиз. Сўнгра янги Windows Forms Application (Приложение Windows Forms) лойиҳасини ҳосил қилиб, унга ScroolImage номини берамиз.
Сўнгра форма дизайнерида ToolBox панелидан Panel ва унинг ичида PictureBox бошқарув элементларини жойлаштирамиз. Қуйидаги 5.4-листингда ушбу дастурнинг коди келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |