9
.
6
.
Олий ўқув
юртида
таълим-тарбия
жараёнини
бошқариш ва лойихалаш воситалари.
Педагогик лойиҳалаш - талабалар ва педагоглар, баъзан ота-
оналар бўлғуси фаолиятининг асосий жиҳатларини
олдиндан
ишлаб чиқиш. Лойиҳалаш ҳар қандай раҳбарнинг муҳим
функцияларидан бири ҳисобланади.
Олий ўқув юртида таълим-тарбия жараёнини лойиҳалаш
бўлғуси фаолиятнинг тахмини вариантини
яратишни
назарда
тутади. Олий ўқув юртида лойиҳалаш объектлари:
1. Педагогик вазият.
2. Педагогик жараён,
3. Педагогик тизим.
Педагогик вазият лойиҳалаш объекти сифатида педагогик
жараён доирасида ҳдр доим мавжуд бўлади. Педагогик вазият -
таълим-тарбия
жараёнининг
таркибий
қисми.
У
мазкур
жараённинг муайян даврдаги ҳолатини тавсифлақди.
Педагогик
вазият таркиби жуда содда. Унга фаолиятнинг икки ёки бир нечта
субъегти ва уларнинг ўзаро муносабатлари усуллари киради.
Сиртдан педагогик вазият ҳар доим содда, лекин \тода эмоциялар,
куч-ғайрат мажмуи мужассамлашади. Вазиятнинг мураккаблиги
одамларнинг
ички
маънавий
маданияти
савияси
билан
белгиланади. Педагогик вазиятлар стихияли
тарзда юзага келиши
ёки олдиндан режалаштири.тиши мумкин. Ҳар қандай ҳолда улар
оқилона ҳал қилиниши лозим.
Таълим-тарбия жараёнини лойиҳалаш уч босқичдан таркиб
топади:
• моделлапггириш;
• лойиҳалаш;
. конструкциялаш.
моделлаштириш
лойиҳалаш
конструкциялаш
1 этап
18-расм. Т а ъ л и м -т а р б и я ж а р аё н и н и л о й и қ а л а ш б о с қ и ч л ар и
170
Моделлаштириш (моделни яратиш) - тизимни ёки жараённи
яратиш мақсадини (умумий ғоясини) ва уларга эришишнинг
асосий йўлларини ишлаб чиқиш.
Лойиҳалаш (лойиҳани яратиш) - яратилган моделни янада
ривожлантириш ва уни амалда
фойдаланиладиган даражага
етказиш.
Конструкциялаш - яратилган лойиҳани муайян шароитда реал
иштирокчилар томонидан фойдаланиш учун янада муфассал-
лаштириш.
Таълим-тарбия жараёнини лойиҳалаш шакллари - тизимни,
жараёнларни ёки вазиятларни яратиш ва уларнинг амал қилиши
тавифланган ҳужжатлар. Уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз:
. Концепция - асосий нуқтаи назар, етакчи ғояни баён этиш
шакли. Одатда, концепция замирида илмий тадқиқотларнинг
натижалари ётади. Концепциянинг асосий мақсади - назарияни
конструктив амалий шаклда баён этиш. Масалан, ўрта
махсус
касб-ҳунар таълими концепцияси мазкур таълимнинг республика
узлуксиз таълим тизимидаги ўрни ва ролини кўрсатувчи умумий
методология принципларини ўз ичига олади.
Шунингдек,
концепцияга
қуйидагилар
киради:
мақсадлар,
вазифалар,
принциплар, мўлжалланган тузилма, кадрлар, ҳуқуқлар ва
бурчлар, молиялаштириш, моддий-техника ва ўқув-услубий
таъминот, бошқарув тузилмасининг тавсифи.
• Режа - тадбирлар рўйхати, уларни
амалга ошириш тартиби
ва жойи кўрсатилган хужжат. Лойиҳалаш жараёнида режалардан
жуда кенг фойдаланилади: ўқув режаси, таълим-тарбия иши
режаси, дарс режаси ва ҳ.к. Бу режаларнинг ҳар бири ўз вазифаси
ва тузилишига эга.
Таълим-тарбия жараёнини лойиҳалаш - бошқарув
назарияси
ва амалиётида технологияни ишлаб чиқиш механизми.
Таълим-тарбия
жараёнини
лойиҳалашнинг
асосий
принциплари:
1.
Инсонга - тизим ёки вазият иштирокчисига қараб мўлжал
олиш
принципи.
Лойиҳаланаётган
тизимлар,
жараёнларни
171
ходимларнинг реал эҳтиёжлари, манфаатлари ва имкониятларига
бўйсундириш лозим.
2.
Лойиҳаланаётган тизимлар, жараёнларнинг ўзини ўзи
ривожлантириш принципи уларни фаол, ўзгаришларга, қайта
қуришга қодир қилиб яратишни назарда тутади. Бир лойиҳа билан
кифояланиш ярамайди, захирада бир нечта лойиҳалар
туриши
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: