Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

77


4.8. 
Таълим тизимида менежер 
ахлоқининг асосий 
принциплари.
Раҳбар ахлоқий хулқ-атвори меъёрлари - раҳбар ўз ходимлари 
ва ташқи муҳитга ҳурмат билан ёнданшшини белгиловчи ахлоққа 
оид билимлар ва кўникмаларга асосланган қоидалар.
Уз касбий ва умуминсоний хулқ-атворида раҳбар ходимлар 
учун ўрнак бўлиши керак. Бунда менежер қуйидаги фазилатларга 
эга бўлиши даркор:
- меҳнат жараёни ташкилотчиси;
- билимдон мутахассис;
- ишга доир 
муносабатлар одоби соҳасида билим ва 
кўникмаларга эга бўлган юксак маданиятли инсон.
Ҳар қандай раҳбар маълум даражада психолог бўлиши лозим. 
Бу турдаги билимлар одатда бошқарув жараёнида намоён бўлувчи 
шахслараро муносабатларнинг асосий қонуниятлари ҳақвдаги 
тасаввурларни ўз ичига олади. Менежер буйруқ, илтимос, йўл- 
йўриқ орқали кўрсатилган бир хил таъсирларга турли одамлар ҳар 
хил муносабатда бўлиши мумкинлигини билиши керак. Кўпинча 
бунга раҳбар 
ходимларга таъсир 
кўрсатишнинг уларнинг 
қобилиятлари ва мотивацияларига мувофиқ келмайдиган таъсир 
кўрсатиш усулини танлаши мумкинлиги, ходимлар эса ҳимоя 
воситаси сифатида уларга ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаш 
имкониятини берувчи ҳар қандай усулларни танлаши сабаб 
бўлади.
Шуни қайд этиш лозимки, шахсни камситиш низолар ва 
стрессларга тўғридан-тўғри йўл очади. Бу айрим ҳолларда раҳбар 
ўз ёзма ва оғзаки кўрсатмалари замирида нима ётиши хусусида 
ходимларига тўғри тушунтиришлар беришини талаб этади.
Раҳбар ҳар бир инсон ёши ўтиши билан ўзгаришини, яъни 
ходим интеллектуал, эмоционал, жисмоний ва ижтимоий ҳолат ва 
ривожланишнинг турли даражасида бўлиши мумкинлигини ёдда 
тутиши керак. Демак, ходим фаолиятининг натижалари, касбий 
хулқ-атвори ва шахсий фазилатларига ходим томонидан берилган 
баҳо узил-кесил бўлиши мумкин эмас, чунки ҳар қандай одам 
муттасил ривожланиш жараёнида бўлади.
78


Менежернинг касбий хулқ-атвор маданияти унинг акд- 
заковати умумий даражаси, зеҳни, маълумот ва тарбия умумий 
даражаси билан белгиланади. Умумршсоний хулқ-атвор қоидалари 
ва меъёрлари, ахлоқ асослари ишлаб чиқариш фаолиятида ҳам, 
кундалик ҳаётда ҳам амал қилади. Аммо раҳбарнинг касбий хулқ- 
атвори ундан 
аксарият ҳолларда ходимлар 
билан ўзаро 
муносабатларда конфликт ёки стресс вазияти юзага келишининг 
олдини олиш имкониятини берадиган муайян билимлар ва 
кўникмаларни талаб этади. Ишга доир муносабатлар ахлоқи 
раҳбар қуйидаги билимларга эга бўлишини назарда тутади:
- биринчи -низоларнинг олдини олиш ва бартараф этиш 
йўлларини билиш, шунингдек улардан амалда фойдаланиш 
кўникмаларига эга бўлиш;
- иккинчи - иш юзасидан мулоқотни тўғри олиб бора билиш;
- учинчи - раҳбар қўл остидаги ходимлар фаолиятини 
танқидий таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши лозим. 
Ходимларни танқид қилиш - ҳар қандай раҳбар ишида объектив 
зарурият. Аммо бунда у вазиятга тўгри, конструктив муносабат 
борасида шахсий ўрнак кўрсатиши, ходимнинг шахсий мақоми ва 
қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги керак;
- тўртинчи - раҳбардан иш фаоллигини дам олиш билан 
уйғунлаштириш, эришилган ютукдарга ходимлар билан бирга 
севиниш ва муваффақиятсизликларни улар билан бирга баҳам 
кўриш талаб этилади. Бу одамларнинг руҳини кўтаради, ўзаро 
муносабатларда кескинликни бартараф этишга ёрдам беради.
Уз-ўзидан равшанки, яхши раҳбар ходимларга ҳамма нарсада 
ўрнак бўлиб хизмат қилади.
4.9. 
Ж амоа 
ф аолиятининг мазмуни 
ва 
психологик 
механизмлари.
Ж амоа - ўзаро боғланган одамлар гурухдари ва айрим 
шахслар тўпламидан иборат бўлган мураккаб тизим. Ш ахс - ўз 
ижтимоий муносабатлари, руҳий ва физиологик хоссалари билан 
тавсифланадиган, индивидуаллиги ички маънавий дунёсида акс 
этадиган муайян инсон.
79


Ишлаб чиқариш жамоаси жамият бўғини сифатида ўзаро 
боғланган икки функцияни бажаради. Булар иқтисодий ва 
ижтимоий функциялардир. Ицтисодий функция шу билан 
белгиланадики, жамоа бойликлар яратишга қаратилган қўшма 
меҳнат фаолиятини амалга оширади. Иқтисодий функция жамоа 
фаолиятида етакчи ўрин эгаллайди. Ижтимоий функция жамоа 
аъзоларининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришни назарда 
тутади. Булар меҳнат қилиш, моддий ҳақ олиш, жамоа аъзолари 
билан мулоқот қилиш, бошқарувда иштирок этиш имконият- 
ларида намоён бўлади.
Жамоанинг шаклланиш ва ривожланиш жараёни бир неча 
босқичдан ташкил топади. Жамоани бошқариш учун менежер 
жамоа ҳозирги вақтда ривожланишнинг қайси 
босқичида 
эканлигини 
билиши 
лозим. 
Биринчи 
босцич 
жамоанинг 
шаклланиш жараёнидан иборат. Бунда раҳбар вазифалар билан 
жамоани 
таништиради, 
мажбуриятларни 
тақсимлайди, 
иш 
режимини белгилайди, вазифаларни бажаришни ташкиллаш- 
тиради. Мазкур босқичда раҳбар ўз буйрукдарининг бажарилиши 
устидан назоратга алоҳида эътиборни қаратиши лозим. Бу 
келгусида ишларни бажаршпда аникдикни таъминлайди Шувдай 
қилиб, жамоа ривожланишининг мазкур босқичида қатъий, шу 
жумладан ахлоқий талаблар фақат раҳбар томонвдан кўйилади.
Иккинчи 
босцичда 
жамоада 
шахсий 
хусусиятлар 
ва 
қизиқишларга мувофиқ кичик гурухдар шаклланади. Улар жамоа 
вазифалари ва раҳбарга ҳар хил муносабатда бўлишлари мумкин. 
Энг онгли, ташаббускор кишилар аниқланади ва улардан 
жамоанинг асосий мақсаддарига эришишда раҳбарга ёрдам 
бериши лозим бўлган актив таркиб топтирилади. Раҳбар активга 
таяниб виждонан ишлайдиган ходимларни рагбатлантириши ва 
айни вақтда интизомни бузувчиларга шафқатсиз бўлиши лозим. 
Бу босқичнинг хусусияти шундаки, раҳбар жамоани актив орқали 
бошқара бошлайди.
Учинчи босцич шу билан тавсифланадики, жамоанинг барча 
аъзолари бир-бирига ва ўз-ўзига талаблар қўяди. Бу жамоа 
ривожланишининг ҳар бир раҳбар интилиши лозим бўлган олий
80


босқичидир. Биринчи босқичда раҳбар асосан авторитар услубдан 
фойдаланса, 
учинчи 
босқичда у 
жамоа 
манфаатларининг 
ифодачиси сифатида демократик услубни қўллайди. Эцди у фақат 
жамоанинг ахлоқий ва ижтимоий ҳаётини тартибга солади, унинг 
ривожланиш йўлларини белгилайди.
Жамоанинг ривожланиши учинчи босқич билан тугамайди. Бу 
жараён тинимсиз давом этиши ва жамоа ижодий кучларининг 
ривожланиши, ўзини ўзи бошқариш, маънавий-руҳий муҳитнинг 
яхшиланишида намоён бўлиши лозим.
Жамоани шакллантиришда унинг ёш, жинс, малака ва 
маълумот даражасига кўра таркиби улкан аҳамият касб этади, 
шунингдек ходимларнинг руҳий хоссалари, мижози, тажрибаси ва 
билимларини ҳисобга олиш талаб этилади. Бу жамоада соғлом 
маънавий-руҳий муҳитни яратишга кўмаклашади.
Ж амоадаги 
маънавий-руҳий 
муҳит 
-
жамоа 
ички 
алоқаларининг барқарор ҳолати бўлиб, у жамоанинг руҳий-алоқий 
кайфиятқда, 
фаолиятининг 
натижаларида, 
жамоатчилик 
фикрининг шаклланишида намоён бўлади.
Жамоадаги маънавий-руҳий муҳит техник даража, интизом ва 
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этиш, 
моддий бойликларни тақсимлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, 
жамоанинг малака ва маълумот даражаси, ходимларнинг ижодий 
ва акдий салоҳияти, шахсларнинг ахлоқий, ижтимоий-руҳий 
хусусиятлари, жамоанинг дам олиш ва бўш вақтни ўтказиш 
шароитлари каби омилларга боғлиқ бўлади.
Меҳнат жамоасининг шахсга таъсири унинг аъзолари 
ўртасида шаклланган ахлоқий муносабатлар хусусияти билан 
белгиланади. Одамлар фаолиятининг натижаларига уларнинг 
кайфияти таъсир кўрсатади. Меҳнат жамоасида яхши кайфият 
ярата олиш - менежернинг муҳим вазифаларидан бири. У меҳнат 
унумдорлигини оширишнинг муҳим омилидир. Ўзаро ҳурмат ва 
ёрдам, жамоа аъзоси шахсига эътибор нормал маънавий-руҳий 
муҳитни тавсифлайди ва шахслараро муносабатларнинг ахлоқий 
меъёри ҳисобланади.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish