Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  Таълимда менежмент тармоқ менежментининг бир



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

3.2. 
Таълимда менежмент тармоқ менежментининг бир 
тури сифатида. Билимларни бошқариш жараёнлари интеллектуал 
капитални 
бошқариш 
жараёнлари 
билан 
узвий 
боғлиқ. 
И нтеллект уал капитал - компания барча ходимларининг 
билимлари йигиндиси ва билимларни ошириш имкониятини 
берувчи ташкиллаштириш воситалари мажмуи.
Интеллектуал капитални бошқариш 
жараёни ташкилот 
хусусияти - унинг катта-кичиклиги, фаолияти ва ҳоказоларга 
қараб ўз хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Т.Стюарт фикрига 
кўра, интеллектуал капитал уч элемент: инсон капитали, таркибий 
капитал ва истеъмол капиталини ўз ичига олади.
И нсон капитали - мижозларга ечимларни таклиф қилиш 
қобилияти. 
Бу билимлар 
мавжудлигини ва мижозларнинг 
эҳтиёжларини қондириш учун улардан фойдаланиш кўникмасини 
англатади. “Интеллект” ва “интеллектуал капитал” тушунчалари 
бир-биридан фарқ қилади. Интеллект - ақлий фаолият, тўпланган 
билимлар. Интеллектуал капитал муайян билимлар мавжудлиги, 
акдий фалият билан шуғулланишга қодирликнигина эмас, балки 
интеллектдан 
фойдаланиш 
йўли 
билан 
даромад 
олиш 
қобилиятини ҳам назарда тутади.
Инсон капиталининг асосий вазифаси - бойликларни бевосита 
яратиш. Инсон капитали бутун компанияга эмас, балки айрим 
ходимга тегишли бўлади. Шу сабабли ҳар бир ходимнинг уқув ва 
кўникмаларини билиш ва улардан м\'мкин қадар кўпроқ фойда 
олиш муҳимдир.
43


Инсон капитали айрим ходимга қарашли билим ва тажриба 
бўлса, ташкилотнинг билим ва тажрибаси таркибий капитални 
ташкил этади.
Таркибий капитал корхонанинг бозор талабларига жавоб 
бериш таппсилий қобилиятини англатади. У ходимларнинг мавжуд 
билимларини тизимга солиш, улардан мумкин қадар самарали 
фойдаланиш, айрим ходимларнинг билимларидан бошқалар хдм 
баҳраманд бўлиши учун имконият яратади. Уларнинг баҳамжиҳат 
фаолияти натижасида синергетик самарага эришилади - одамлар 
баҳамжиҳат 
ишлаш 
орқали 
ўз 
индивидуал 
ҳаракатлари 
йиғиндисидан кўпроқ самара оладилар.
Таркибий капитални бошқаришнинг асосий вазифаси -
ходимларнинг билимларини ташкилот мулкига айлантириш ва 
уни шу сифатда сақлаб қолиш. Таркибий капитал - интеллектуал 
капиталнинг ходим кетганидан кейин фирмада қоладиган қисми.
Таркибий капитал ранг-баранг шакл касб этиши мумкин. 
Унинг 
таркибига 
технологиялар, 
ихтиролар, 
маълумотлар 
базалари, 
эълон 
қилинган 
асарлар, 
стратегиялар, 
меҳнат 
маданияти ва маънавий қадриятлар кириши мумкин. Қоида 
тариқасида, буларнинг барчаси ҳужжатли расмийлапггирилиши 
лозим.
Таркибий 
капиталнинг 
асосий 
вазифаси 
-
ходимлар 
индивидуал меҳнатининг самарадорлиги ва унумдорлигини 
синергетик самара ҳисобига ошириш.
Ташкилот ва унинг ходимларининг истеъмолчилар билан 
муносабатларида интеллектуал капитал пулга айпанади, амалда 
даромад келтиради - истеьмол капиталига айланади. Мазкур 
муносабатларга куйидаги кўрсаткичлар ёрдамида баҳо берилиши 
мумкин:
- мижознинг қониқиш даражаси;
- мижознинг ташкилот билан ҳамкорлигидан олинадиган 
фойда;
- мижознинг содиқлиги.
Янги мижозни қўлга киритиш учун зарур харажатлар эски 
мижозни сакдаб қолиш учун зарур харажатлардан анча кўп.
44


Иқтисодиётда кучли рақобат шароитида доимий истеъмолчиларни 
сақлаб қолиш энг мақбул стратегия ҳисобланади. Т.Стюарт 
фикрига кўра, истеъмол капиталида энг муҳими - ўзаро тил 
топиш, ишонч ва очиқликдир.
Истеъмол капиталини ташкилот интеллектуал капиталининг 
мустақил 
қисми 
сифатида 
ажратиш 
бозор 
иқтисодиёти 
шартларига мувофикдир.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish