10.5.
Олий таълим тизимини ривожлантириш учун
бюджетдан гашкари маблаглардан фойдаланиш.
Ўкув юртига тушадиган маблағларнинг манбалари бюджет ва
бюджетдан ташқари манбаларга ажратилади.
Бюджетдан ташқари молиялаштириш - бюджетдан ташқари
манбалардан олинган маблағларни сарфлаш. Бюджетдан ташқари
185
маблағларнинг асосий манбаларини аниқлаш талаб этилади.
Булар.
1) таълим хизматлари - шартномалар бўйича (пулли асосда)
талабаларнинг ўқишга қабул қилиш;
2) қўшимча таълим хизматлари - пулли тайёрлов курслари,
чет тилларини ўрганиш бўйича курслар, бухгалтерия курслари ва
б.
3) чет эллик талабаларга таълим бериш;
4) таълим муассасасининг асосий фондлари ва мол-мулкини
реализация қилиш ва ижарага бериш;
5) товарлар, асбоб-ускуналар билан савдо қилиш;
6) воситачилик хизматлари кўрсатиш;
7) бошқа (шу жумладан таълим) муассасалар ва ташкилотлар
фаолиятида ўз улуши билан иштирок этиш;
8) акциялар, облигациялар, қимматли қоғозлар харид қилиш
ва уларга даромадлар (дивидендлар, фоизлар) олиш.
Таснифнинг
базавий
элементлари
сифатида
фаолият
хусусияти, молиявий натижа ва эҳтимол тутилган солиқ
оқибатларини белгиловчи икки асосий гуруҳ танланиши мумкин.
Бу гуруҳларга қуйидагилар киради:
1. Асосий фаолият:
- бир ёки бир нечта таълим дастурларини амалга ошириш,
таълии олувчиларга таълим ва тарбия бериш;
- илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш;
- таълим ва илмий-тадқиқот жараёнини таъминлаш ва унга
хизмат кўрсатиш борасидаги фаолият.
2. Бошқа фаолият, шу жумладан бошқа хил тушумлар, яъни
таълим муассасаларига рухсат этилган, даромад келтирадиган ва
асосий фаолиятнинг кўрсатилган турларига мансуб бўлган
фаолият.
1. Асосий фаолиятдан олинадиган даромадлар
1.1. Таълим хизматлари:
• маҳаллий ва хорижий талабаларга таълим бериш;
• аспирантлар ва докторантлар тайёрлаш;
• иккинчи (ва кейинги) ихтисосликлар бўйича таълим бериш;
186
• тайёрлов курсларида таълим бериш;
• ўқувчилар ва абитуриентларни тестлаш;
• ўқув фанлари бўйича маслаҳатлар бериш;
• репетиторлик;
• айрим фанлардан курсларда таълим олиш;
• қайта тайёрлаш ва малака ошириш;
• ўқув дастурларидан ташқари айрим фанларни чуқурроқ
ўрганиш;
• кўшимча таълим, шу жумладан тўгараклар, секциялар,
клублар, жамоалар ва б.;
• бошқа таълим хизматлари.
1.2. Илмий (шмий-техника) фаолияти:
• илмий (илмий-техникавий) маҳсулот, интеллектуал мулк
объектларини яратиш ва топшириш, ш\' ж\'младан экспортга
чиқариш;
• илмий хизматлар кўрсатиш - маслаҳат бериш, экспертиза,
патент ишлари, тақризлаш ва б.;
• танлов асосида илмий-тадқиқот ишларини бажариш, шу
жумладан грантлар.
1.3. Ўқув юртининг таълим ва шмий-тадцикот жараёнини
таъминлаш борасидаги фаолияти:
• ўқув-ишлаб чиқариш фаолияти (яъни ишлаб чиқариш
амалиёти);
асбоб-ускуналарга
хизматлар
кўрсатиш
ва
уларни
таъмирлаш ишлари;
• талабаларни овқатланиш, яшаш, тиббий ва маданий
хизматлар билан таъминлаш борасидаги фаолият;
• таълим муассасаси ходимларининг яшашини таъминлаш
борасидаги фаолияти;
• кутубхоналар, транспорт, спорт иншоотлари, ҳисоблаш
техникаси, ташкилий техника хизматларини кўрсатиш;
•
асосий
фаолият
доирасида
ахборот-коммуникация
хизматлари кўрсатиш;
187
• таълим ва илмий-тадқиқот жараёнини таъминлаш бўйича
бошқа хил хизматлар.
2.
Do'stlaringiz bilan baham: |