Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  Олий таълим тизимининг ижтимоий-иқтисодий



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

10.2. 
Олий таълим тизимининг ижтимоий-иқтисодий 
кўрсаткичлари.
Жаҳон иқтисодиётининг жадал суръатлар билан ривожланиши 
барча мамлакат хукуматлари олдига ўз халқи ва давлатининг 
бундай шароитда муносиб ўрин эгаллашини таъминловчи сиёсат 
олиб боришга ундайди. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 
замонавий 
босқичида 
иқтисодий 
тараққиёт 
иқтисодий 
кўрсаткичларнинг ўсиши билан хусусиятланмай, балки ахолининг 
турмуш даражасининг юксалиши, муносиб ҳаёт кечириши ва 
меҳнат қилиши учун шарт-шароитларнинг мавжуддиги, ўз 
иқтидори ва қобилиятларини намоён этиш учун имкониятларнинг 
такдим этилганлиги билан хусусиятланмокда десак, муболага 
бўлмайди.
Ижтимоий-иқтисодий 
тараққиёт 
ва 
мамлакатнинг 
ҳамжамиятдаги рақобатбардошлик даражаси табиий бойликлар ва 
моддий активлар билан эмас, балки шулар билан бир қаторда 
номоддий активлар ёки ушбу мамлакатда тўпланган инсон 
капиталининг ривожланганлик даражаси. яъни ахолисининг 
таълим, малака даражаси ва уни амалиётда самарали равишда 
қўллай олиши билан белгиланмокда.
Ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишининг 
замонавий 
боскичига хос иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар бандликнинг 
соҳа ва касблар бўйича ўзгаришини тақозо этиб, олий таълимга
176


бўлган талабни оширмокда. Ривожланган давлатлар тажрибаси 
кўрсатишича, илгари юқори малакани талаб этмаган ишчи 
лавозимлар ҳам, бугунги кунда олий маълумотли мутахассислар 
томонидан амалга оширилиши талаб этилмоқда.
Иқтисодий 
ривожланишининг 
янги 
босқичида 
олий 
маълумотли, балки бир нечта йўналиш ихтисослик бўйича олий 
маълумотга ва шунга мос малакага эга бўлган кадрларга талаб 
ошади. Бугунги кунда энг юқори иш хақи белгиланган 20 та 
касбнинг барчаси олий маълумотли бўлиш, камида бакалавр 
даражасини талаб этмокда. Шунингдек, агар 1980 йилларнинг 
бошларида олий маълумотли ва ўрта маълумотли кадрларнинг 
ойлик иш хақи ўртасида ўртача фарқ 38% ни ташкил этган бўлса, 
бугунги кунда 80% га яқинлашган.
Шу ўринда республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар 
самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг хар томонлама 
жадал 
ривожланиши 
учун 
шарт-шароитлар 
яартиш, 
мамлакатимизни модернизация қилиш хамда ҳаётнинг барча 
соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни 
амалга 
ошириш 
мақсадида 
ишлаб 
чиқилган 
Узбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар 
стратегиясида ахолини ижтимоий соҳани ривожлантириш, ҳаёт ва 
ахолининг муносиб турмуш тарзини таъминлаш, таълимнинг 
барча босқичларида сифатини ошириш устувор йўналишларидан 
бири сифатида белгиланди.
Республикада 
инновацион 
иқтисодиётни 
шакллантириш 
борасида амалга оширилаётган тадбирлар, хусусан Узбекистон 
Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги « 2019- 
2021 
йилларда 
Узбекистон 
Республикасини 
инновацион 
ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» фармонида 
мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги даража- 
сини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи 
асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш 
белгиланиши олий таълим тизимига муайян вазифаларни 
юклацди.
177


Шу билан бирга сўнгги йилларда республикада инвестиция 
муҳитини яхшилаш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни 
жалб этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жутмладан 
давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 июлдаги «Жаҳон банки ва 
халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик 
ҳисоботида 
Ўзбекистон Республикаси рейтингини 
янада 
яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида»ги кдрорида белгиланган 
2022 йилгача мамлакатимиз ушбу рейтингда жаҳон мамлакат- 
ларининг биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган энг 
қулай шарт-шароитларни яратиш каби вазифалар ҳам олий 
маълумотли ва юкори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини 
жаҳон талаби даражасида янада таклмиллаштиришни талаб этади.
Олий таълим билан қамров кўрсаткичларининг пастлиги, 
тайёрланаётган олий маълумотли кадрларнинг меҳнат бозоридаги 
талабга тўлиқ жавоб бермаслиги инновацияларнинг жорий 
қилиниши, технологияларнинг мослаштирилиши билан боглиқ 
равшцда мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини чекловчи омил 
сифатида юзага чиқиши мумкин.
Инновацион иқтисодиёт шаклланиши кадрларни тайёрлаш- 
нинг янги концепциясини ишлаб чиқишни талаб этади. Унинг 
асосида қуйидаги тамойиллар қуйилиши керак:
- ижодкор шахсни шакллантириш, ривожлантириш ва узини 
намоён қилиши учун шароит яратиш;
- юқори малакали ва юқори интеллектуал салоҳиятли 
мутахассисларни тайёрлашга йўналтириш;
- узлуксго 
таълим 
ва 
кадрлар 
малакасини 
ошириш 
тизимларининг инновахдион махсулот ишлаб чиқариш тизимга 
интеграциялашган тизимини ташкил этиш;
- ОТМларнинг инновацион лойиҳаларни амалга ошираётган 
ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорликни кенгайтириш.
Респ\'бликада олий маълумотли кадрлар тайёрлаш сохасида 
бир катор туб ислохотларнинг кейинги боскичи бошланди. 
Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан тасдикланган 2017-2021 
йилларда Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
б>йича Харакатлар стратегиясида таълим тизими устувор
178


йуналишлар сифатида ажратилган. 
Хусусан, олий таълим 
сохасида:
- таълим ва укитиш сифатини бахолашнинг халкаро 
стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари 
фаолиятининг сифати хамда самарадорлигини ошириш, олий 
таълим муассасаларига кабул квоталарини боскичма боскич 
купайтириш; 
илмий-тадкикот 
ва 
инновацион 
фаолиятини 
рагбатлантириш;
- илмий ва инновацион ютукларини амалиётга жорий 
этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий укув юртлари 
ва илмий-тадкикот институтлари хузурида ихтисослаштирилган 
илмий-экспериментал 
лабораториялар, 
юкори 
технология 
марказлари ва технолпаркларни ташкил этиш каби тадбирлар 
белгиланган.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish