Бюджет тизимида маҳаллий бюжетларнинг даромадларидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш


-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларда 2008-2010 йилларда режалаштирилган даромадларининг тақсимланиши



Download 299,19 Kb.
bet13/17
Sana25.06.2022
Hajmi299,19 Kb.
#701498
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
КУРС ИШИ ЗИЯЕВА Г

3-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларда 2008-2010 йилларда режалаштирилган даромадларининг тақсимланиши



Ҳудудлар номи

2018 йил

2019 йил

2020 йил

Минг сўм

Жами даромадларга нисбатан (%)

Минг сўм

Жами даромадларга нисбатан (%)

Минг сўм

Жами даромадларга нисбатан (%)

1.

Коракалпогистон Республикаси

175507.094

5,6

261616,942

5,4

347957,663

5,5

2.

Андижон вилояти

223084.207

7,1

334305,755

7,0

441842,010

7,0

3.

Бухоро вилояти

241642.921

7,7

360394,191

7,5

457097,435

7,2

4.

Жиззах вилояти

70809.536

2,2

166175,919

3,4

220771,615

3,5

5.

Кашкадарё вилояти

381314.790

12,1

564703,631

11,7

711579,061

11,3

6.

Навоий вилояти

151410.736

4,8

217029,540

4,5

306430,281

4,8

7.

Наманган вилояти

127280.950

4,0

165412,854

3,4

248038,590

3,9

8.

Самарканд вилояти

270081.527

8,6

407371,905

8,4

550355,544

8,7

9.

Сурхондарё вилояти

129282.217

4,1

196495,683

4,0

398009,389

6,3

10.

Сирдарё вилояти

91122.140

3,0

125953,334

2,6

159917,883

2,5

11.

Тошкент вилояти

346705.705

11,0

528557,643

11,0

641721,993

11,2

12.

Фаргона вилояти

434205.547

13,8

669067,798

14,0

820466,758

13,0

13.

Хоразм вилояти

144944.466

4,6

220361,312

4,6

292186,072

4,6

14.

Тошкент шахри

341102.805

11,0

577322,884

12,0

675326,191

10,7


Жами ҳудудлар бўйича даромадлар

3128494.641

100.0

479769,391

100.0

6271700,485

100.0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.
Шунинг учун унинг бюджети ҳам, солиқлари ҳажми ҳам салмоқли бўлиши шарт. Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)дан, жисмоний шахслар даромадидан олинган солиқлар республика бюджетига тушади. Умумдавлат солиқларининг муҳим хусусияти шундаки, республика бюджетига тушадиган солиқлардан маҳаллий бюджетлар даромадлилик даражасини тартибга солиб туриш мақсадида ажратмалар ажратилиши мумкин. Умумдавлат солиқларининг айримлари (масалан, сув ресурслари учун солиқ, ер остидан фойдаланганлик солиғи, божхона божлари ва ш.к.) маҳаллий бюджетларнинг даромад базаларини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий бюджет даромадларига тўлиқ ҳажмда бириктириб қўйилади. Борди-ю, умумдавлат даромадларидан ажратмалар эвазига ҳамда бошқа умумдавлат солиқларининг тўлиқ бириктириб берилиши эвазига ҳам маҳаллий бюджетларнинг харажатлари қопланмаса, у ҳолда бюджетлараро муносабатларнинг шакллари бўлган субвенция ёки дотациялаш механизмлари қўлланилади.
Умумдавлат солиқлари давлат бюджети даромадларининг асосий қисмини эгаллайди. Умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради: - юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

  • қўшилган қиймат солиғи;

  • акциз солиғи;

  • божхона божи;

  • жисмоний шахслардан ягона бож тўлови;

  • ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

  • устама фойда;

  • бошка даромадлар.

Умумдавлат солиқлари таркибида олдин экология солиғи ҳам мавжуд эди. 2006 йилдан бошлаб бу солиқ тури бекор қилинди. Умумдавлат солиқлари таркибидаги яна бир ўзгариш бу 2007 йилдан бошлаб респуликадаги йирик иккита корхона учун “устама фойда солиғи” солиғи жорий қилинди.
Маҳаллий солиқлар маҳаллий ҳукуматлар бажарадиган вазифаларига қараб белгиланиб, уларга доимий ва тўлиқ бириктириб берилади. Маҳаллий ҳукуматлар асосан меҳнаткашларга яқин бўлганлигидан улар ижтимоий масалаларни - маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, шаҳар ва қишлоқлар ободончилиги каби вазифаларни бажаради. Лекин одатда бу солиқлар ва йиғимлар улар бюджетлари харажатларининг 30-40 фоизини қоплайди, холос. Маҳалий бюджетлар даромадларини кўпайтириш энг долзарб масалалардан биридир. Фақат ўз даромад манбаига тўлиқ эга бўлган маҳаллий ҳукуматгина ўз фаолиятларини тўлиқ амалга ошириши мумкин. Маҳаллий солиқларнинг муҳим хусусияти шундаки, улар фақат шу ҳудуднинг бюджетига тушади.
Маҳаллий бюджетнинг солиқ даромадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • мол мулк солиғи;

  • ер солиғи;

  • жисмоний шахслар томонидан машиналар учун бензин, дизель ёкилғиси ва газ учун олинадиган солиқ;

  • ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

  • савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ялпи даромадларига солиқ;

  • микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ;

  • тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларига қатъий белгиланган солиқ.

Бу маҳаллий солиқлардан ташқари маҳаллий бюджетга тартибга солувчи солиқ даромадлари бўйича ҳам тушумлар келиб тушади. Улар маҳаллий бюджетнинг иқтисодий потенциалидан келиб чиққан ҳолда умумдавлат солиқларининг маълум фоизини ажратиш ҳисобланади.
Маҳаллий солиқларнинг 2016 – 2019 йиллардаги таҳлилини қуйидаги 4-жадвалда кўриб чиқамиз:
Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, маҳаллий солиқлар бўйича давлат бюджетига тушум 2016 йилдаги 702027,7млн. сўмдан 2017 йилда 923386,4млн. сўмга, 2018йилда 1223225,4млн. сўмга, 2019йилда 1896691,6млн. сўмга етган. Давлат бюджетининг жами даромадларида тутган улуши 2016 йилда 16,9 % бўлган бўлса, 2017 йилда 18,1 %, 2018йилда 17,2% ,2019йилда 18,2% бўлган. Маҳаллий солиқлар бўйича тушумнинг сумма ва давлат бюджетида даромадларида тутган улушининг ортишига қуйидагилар таъсир қилган:

    1. Мол-мулк солиғиниинг ошиши: мол-мулк солиғи бўйича тушум 2016 йилда 142580 млн. сўмга, 2017йилда эса 191400,0млн. сўмга ,2019йилда эса 319045,7млн. сўмга етган.Давлат бюджетининг жами даромадларида тутган улуши 2016 йилда 3,5% ни, 2007 йилда 3,7 % ни, 2008йилда эса 3,0%ни ташкил қилган.

    2. Ер солиғининг ошиши: Ер солиғи бўйича тушум 2016 йилда 1385541,7 млн. сўмдан, 2017 йилда 180300,0 млн. сўмга, 2019 йилда 275098,8 млн. сўмга етган. Давлат бюджетининг жами даромадларида тутган улуши 2006йилда 2,6 % , 2017 йилда 3,5 %, 2019 йилда 2,6% ни ташкил этган.


Download 299,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish