Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш йўналишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси бюджет амалиётида мавжуд бўлган қатор муаммоларни аниқлашга ва уларни ҳал этишга қаратилган тегишли хулосалар ишлаб чиқиш имконини берди:
1. Маҳаллий бюджетлар бириктирилган даромадлари кўламининг пастлиги ва ҳудудлараро нотекислиги ҳамда тартибга солувчи даромадларнинг жорий мақсадларгагина асосланиши улар имкониятлари шаклланишига салбий таъсир этаётганлиги мазкур муаммони ижобий ҳал этиш учун маҳаллий бюджетларнинг бириктирилган даромадлари базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида ушбу манбани қуйидагилар ҳисобига тўлдириш лозим:
маҳаллий мулкни бошқаришдан олинадиган даромадлар;
муниципал қимматли қоқозларни муомалага чиқариш ва сотишдан олинадиган даромадлар;
ҳудудга ҳайрия мақсадларида қўйилган молиявий активлардан иборат даромадлар.
2. Маҳаллий бюджетларни ўрта муддатли режалаштириш амалиётига ўтилаётган ҳозирги даврда улар имкониятлари асосларининг нисбатан барқарорлаштиришга эришиш мақсадида маҳаллий бюджетлар даромадлари шаклланишида тартибга солувчи даромадлар барқарор меъёрларини камида 5 йил муддатга ўзгармас тарзда белгилаш зарур.
3 Маҳаллий бюджетлар имкониятини мустаҳкамлаш мақсадида қонуний тарзда фақат маҳаллий солиқ ва тўловларнинг таркибини аниқ белгилаб қўйиш, балки республика аҳамиятидаги умумдавлат солиқларининг маҳаллий бюджетлар даромадларидаги улушлари динамикасини таҳлил қилиш ва янада такомиллаштириш ҳам зарурдир. Мазкур масаланинг ечимини таъминлашда, бизнинг фикримизча, қуйидаги жиҳатлар албатта эътиборга олиниши муҳимдир:
давлат солиқ сиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш унинг ҳудудлардаги ижтимой-иқтисодий ҳолат ва бюджет мажбуриятларининг динамикасини, яъни маҳаллий бюджетлар имкониятларининг истиқболлари билан бевосита ҳисоблашиши ва мувофиқлаштирилиши лозим;
маҳаллий бюджетлар солиқли даромадлари аҳамиятининг ўсиб бориши шароитида уларнинг ортириб бажарилишидан солиқ органлари қаторида молия органларининг ҳам бирдай манфаатдорликларини ошириш зарур;
маҳаллий бюджетлар имкониятларини оширишнинг истиқболдаги вазифаларини белгилашда солиқ омилларининг барқарор ва муҳим манба эканлигини, солиқли даромадларнинг мукаммал нисбатларини таъминлаш даркор.
4. Маҳаллий бюджетлар имконияти улар зиммасидаги мажбуриятлар ижроси билан боғлиқлиги туфайли жорий молия йили давомида харажат ваколатларининг тақсимланиши тизимидаги ўзгаришларнинг киритилиши маҳаллий бюджетлар тараққиётига салбий таъсир этиб, улар имкониятлари яхшиланишига ғов бўлмоқда. Умумдавлат дастуридаги тадбирларни молиялаштиришнинг маҳаллий бюджетлар зиммасига юклаш ва шу билан бирга улар молиявий таъминотида маҳаллий бюджетлар иштирокини талаб этиш ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётига салбий таъсир этиши муқаррардир. Шу боисдан, бизнинг фикримизча, маҳаллий бюджетлар харажатларига қаттиқ бюджет чекловларини қўллаш бир вақтнинг ўзида, солиқ тушумларининг ўсишини ҳам ҳисобга олиши ва етарлича бюджет мустаҳкамлиги ҳамда шароитга мослашувчанликни ҳам талаб этади.
Умуман, худудлар молиявий имкониятларини ривожлантириш стратегияси юзасидан юқорида келтирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсияларнинг ҳисобга олиниши давлатнинг маҳаллий бюджетларни самарали бошқариш сиёсатидаги вазифаларнинг ўз вақтида ва тўла амалга оширилишини таъминлайди ҳамда мамлакатимизнинг жаҳон молиявий инқирози шароитида республикани бу ҳолатдан ҳимояланишида муҳим илмий-услубий кўрсатмаларни бера олади.