ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
“МОЛИЯ-КРЕДИТ” кафедраси
“Давлат бюджети” фанидан КУРС ИШИ
МАВЗУ:“Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетларни самарали бошқариш”
Бажарди: Сиртқи бўлим факултети 4-босқич, 64-2 гурух талабаси Зияева Гулноза Нарзикуловна Курс иши раҳбари: катта ўқитувчи Ш.Маннапова
ТОШКЕНТ 2021
МУНДАРИЖА
Кириш
боб. Маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатларини иқтисодий мохияти ва назарий асослари
1.1 Бюджет тизимида маҳаллий бюджетларни роли ва иқтисодий аҳамияти
1.2 Маҳаллий бюджет даромадларини шаклланиш манбалари
1.3 Маҳаллий бюджетлар харажатларининг гуруҳланиши: мезонлари, амойиллари ва услублари
боб. Маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатларини амалдаги холати таҳлили
2.1 Маҳаллий бюджет харажатлари таркиби ва уларнинг асосий кўрсаткичлари таҳлили
2.2 Маҳаллий бюжетларни молиявий имкониятларини амалдаги холати таҳлили
2.3 Махаллий солиқларни иқтисодий холати тахлили
боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларининг самарали бошқариш йўллари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш Ишнинг долзарблиги. Мамлакатимиз молия-бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳудудлардаги молиявий муаммоларининг кескинлашуви шароитида ҳамда бугунги кундаги иқтисодиётни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларининг самарали бошқаришни кўрсатмоқда. Мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорликка эришиш йўлида хукумат томонидан ўрта ва узоқ келажакка мўлжалланган давлат дастурини амалга оширишда, иқтисодий ислохотларнинг чуқурлашуви ва бозор муносабатларининг янада ривожланиш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари алоҳида мухим ахамият касб этади.
Маҳаллий бюджетлар даромадлари таркибини барқарорлаштириш, тўлов интизомига риоя этиш, солиқларнинг бюджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимланиш механизмини такомиллаштириш, солиққа оид қонунбузарликларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш, жаҳон молиявий инқирози шароитида маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш жараёнини самарали бошқаришнинг асосий йўналишларини ёритиш каби масалалар ҳамон ўзининг мукаммал ечимини кутмоқда.
Юқоридаги мазкур ҳолатлар маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини самарали бошқаришни тақоза этади.