Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузиладиган ходимларнинг тоифалари рўйхати жамоа шартномасида белгилаб қўйилади, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Агар, иш берувчи ходим талабгор бўлаётган иш (лавозим) тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузишни талаб қилса, ходим эса бундай шартнома тузишга рози бўлмаса, иш берувчи уни ишга қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.
Бюджет ташкилотларида камомадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашувлар назорати
Иш берувчининг мулкига етказилган зарар ҳажми, зарар учун ходимнинг моддий жавобгарлик чегаралари ва тартибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солинади.
Бир ойлик ўртача иш ҳақидан ошмайдиган етказилган зарар суммасини айбдор ходимдан ундириш иш берувчининг фармойишига мувофиқ амалга оширилади. Фармойиш етказилган зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмасдан чиқарилиши мумкин. Бунда зарар ҳажми инвентаризация ўтказиш даврида мазкур жойда амал қилаётган бозор баҳолари бўйича ҳисобланади.
Агар ходимдан ундирилиши лозим бўлган етказилган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан юқори ёки зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтган бўлса, ундириш суд орқали амалга оширилади.
Иш берувчининг мулки ўғирланганда, кам чиққанда, қасддан йўқотиш ёки қасддан бузиш натижасида ҳамда бошқа ҳолларда етказилган зарар ҳажми бозор қиймати бўйича ҳисобланади.
Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
а) ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ва уларнинг расмий дилерларидан, товар хом ашё биржаларидан, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар;
б) Марказий банкнинг камомад (ортиқча) аниқланган санадаги ва тегишли мулкни сотиб олиш санасидаги курсларнинг нисбати шаклида аниқланган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда сотиб олиш санасидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) мол-мулкларнинг эркин конвертацияланадиган валюта (ЭКВ) даги қиймати тўғрисидаги маълумотлар;
в) тегишли давлат идораларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
г) инвентаризация ўтказилаётган даврда оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда
эълон қилинган нарх даражалари тўғрисидаги маълумотлар;
д) тегишли мол-мулкнинг қиймати тўғрисида баҳоловчининг эксперт хулосаси.
Бюджет ташкилотларида камомадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашувлар назорати
170 «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётида ходимлар билан камомадларга доир ҳисоб-китоблар олиб борилади.
Камомадлар бўйича ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби 292- сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да ҳар бир айбдор шахс бўйича уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қарзнинг вужудга келган санаси ҳамда камомад суммаси кўрсатилган ҳолда, шунингдек бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларга ажратилган ҳолда юритилади.
Бюджет ташкилотларида камомадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашувлар назорати
170 «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётида камомадлар, талон-торож қилинган пул маблағлари ва моддий қимматликлар қиймати, шунингдек, айбдор шахслар ҳисобига ёзилган ва ўрнатилган тартибда ундириб олиниши лозим бўлган моддий қимматликлар қиймати ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳоллар ҳисоби олиб борилади.
Аниқланган камомадлар, талон-торожлар,
нобудгарчиликлар ва шу кабилар
Етказилган зарарни қоплаш учун
ташкилотга кирим қилинган суммалар
Do'stlaringiz bilan baham: |