ишқимда жуда кўп йигитлар парвона эди. Владимир шундай деганини аниқ
эслайман: “Эй, худо севги бобида ошиқлар қийналишса, рашк қилишса менга
ёқади”.
Унинг бу сўзлари Лиля билан муносабатида, ўз ҳаётида рўй берди.
1915 йилдан бошлаб унга бағишлаб поэмалар ёза бошлади. 1928 йили биринчи
асарлар тўплами Л.Ю.Б.га деб аталди. У Лиляни астойдил севарди, бошқа-
лардан рашк қиларди. Лилянинг эри Брик, Владимир бир хоналик уйда
яшашарди. Шоир бу ҳақда “Яхши” поэмасида батафсил баён қилиб беради.
Лиля Владимирнинг ёзган асарлари тарғиботи билан шуғулланарди. Эр-хотин
шоирга ҳар томонлама ёрдам беришга ҳаракат қилишарди.
1921 йилнинг 26 октябрь куни Маяковский шундай ёзганди:
“Менинг энг азиз ва ҳурматли севгилим Лисик! Бу хатни чопар орқали жўнатишга
тўғри келяпти, биров ўқиб қолишидан қўрқаман . Винокуровский ёрдамида кўнглим ту-
бидаги сўзларимни ёзмоқдаман. Мен сенсиз зерикаяпман, соғинаяпман, қаерда бўлмай
сен хаёлимдан кетмайсан. Дунёга сиғмай кетяпман. Йиғлайман, ҳозир ҳам йиғлаяпман.
Мен сени унутишингни асло хоҳламайман. Ҳаётда сенинг васлингдан ўзга завқ
қолмади. Сенинг келишинг мени ғоятда қувонтиради. Мени севгин қўғирчоғим, ўзингни
асра дўмбоғим. Сенинг севгилинг. 26. Х. 1921 й.
Ўзинг ҳақингда ҳеч нарса ёзмасанг ақлдан озишим ҳеч гапмас. Севишни эсдан
чиқарма. Сенга атир юборяпман. Ўзингни буюмларингдан биронтасини юборгин. Бу
менга сени эслатиб туради”.
260
Бундай илтифотлар Лиляни чарчатди. У шоирдан ўзини қўлга олишни, бу
ўтли чорловларга тўла жавоб қайтара олмаслигини ўтиниб сўради. 1922 йили
Лилянинг кўнглидан бошқаси жой олди. Бироқ шоир билан илгариги
муносабатлари сақланиб қолди. 1924 йили эса Лиля энди Владимирни сева
олмаслигини билдириб хат ёзди:
“Шундай бўлса ўйлайманки, сен энди мени
камроқ ўйлайсан, озроқ қийналасан”.
1924 йили Маяковский Парижга кетади.
Бир ҳафтадан сўнг Брикка мактуб йўллайди. У Лиляни ҳамон севишини ва усиз
қийналаётганини айтади. Америкадан келганидан сўнг уларнинг муно-
сабатлари янги поғонага кўтарилади.
“Бизнинг муносабатларимиз бутунлай ўз-
гарди”,
деб ёзганди Брик. 1926 йили Лиля, унинг эри ва Владимир
Гендриковск кўчасидаги уйда яна бирга яшай бошлашди.
1928 йили кузда Маяковский яна Парижга кетади. У ерга боришдан мақсад
бор эди. 20 октябрь куни шоир Ниццуни кўриш учун унинг дугонаси Элли
Жонс қизи билан дам олаётган жойга борди. Шоир Элли Жонс қизини ўз қизи
деб ўйлар эди. Элли Жонснинг Владимирга ёзиб берган хатини Ниццу қабул
қилмади. Учрашув самарасиз тугади. Владимир Парижда зерикди. Лилянинг
опаси Элза Луи Арагоннинг бўлажак хотини Владимирни 1925 йили Парижга
келган ёш рус қизи Татьяна Яковлева билан таништиради. Улар учрашгач, Тат-
яна Владимирнинг кўпгина шеърларини ёддан айтиб беради. Бу эса шоирни
қойил қолдиради.
“Албатта Маяковский мени шеърларини билганим учун
яхши кўриб қолди деб айтолмайман, −
деб ёзганди Татьяна Яковлева.
− Мен
жуда чиройли эдим, уни севишига кўникдим. Унга бу шаҳарда русча
сўзлайдиган одам билан суҳбатлашиш мароқли эди. Мен шу пайтда Арагон
билан дўстлашгандим, уни шу даврнинг энг таниқли шоири деб билардим...”
1929 йили февраль ойида Маяковский Парижга қайтиб келиб олти ҳафта
яшади. У жуда кўп вақтни Татяна билан бирга ўтказди.
“Владимирнинг аёлларга
хушомад қилишда таланти бор эди”,−
деб ёзганди Татьяна. Гуллар, дераза
олдида туриб шеър ҳақида суҳбатлар... Маяковский Татьяна ҳақида онасига
261
шундай мактуб битганди.
“Мен уни ҳар куни кўриб турардим ва биз дўстлашдик.
Агар унинг мухлисларидан кимдир унга яхши муносабатда бўлса, демак бу унинг
талантига берилган баҳодир. Бу яна менга бўлган илиқ муносабатдир. Менинг ҳаё-
тимда из қолдирган биринчи инсон ҳам Татьянадир. Рассом В. Шухаев бу ҳақда шундай
деганди: “Маяковский назарида у жимгина севганди. Татьяна уни талантидан
мағрурланарди”.
Шоирнинг виза муддати тугаб, Россияга қайтиш зарурияти туғилганда,
Владимир Татьянадан унга турмушга чиқишни сўради. Татьяна эса ўйлаб
кўришим керак деб жавоб берди. Шоир ўзининг иккита машҳур шеърини
Татьяна Яковлевага бағишлаганди. Унда шундай сўзлар бор эди:
“Мен сени
қачон бўлмасин барибир Париждан олиб кетаман”.
Лиля Брикка бу шеърлар ёқмаганди. Айрим маълумотларга қараганда,
Владимир Парижга Татьяна учун бормоқчи бўлганда Бриковлар бунга халақит
берган экан. Т. Яковлева шундай эслайди, Лиля Брик ўлимидан олдин
Татьянага шундай хат ёзади:
“Володяни Татьяна Яковлевага бағишланган
шеърларини ўқиб қолсам, уйдаги барча нарсаларни синдирардим
”. Лиля шоир
билан бирга яшашни хоҳламаган, уни кўпроқ қийнашни яхши кўрган ва
Владимирни ягона маъшуқаси бўлишни истаган. Шундан сўнг Татьянага
бретонлик граф дю Плесси кўнгил қўяди. Бу танишувдан Яковлевалар оиласи
жуда хурсанд бўлади. Т. Яковлева кўп ўйламасдан унга турмушга чиқишга
рози бўлади. Маяковский Элзи Триоленинг Лиля Брикка ёзган хатидан
Татьяна графга никоҳланганини билиб олади. Бу нохуш хабардан шоир ўзини
йўқотиб қўяди. Орадан анча вақт ўтгач, Т. Яковлева Владимирга бўлган
муносабатини билдиради:
“Мен унинг машҳурлиги учунгина севмаслигимни у
тушунарди. Мен таниқли инсонлар − ёзувчилар, артистлар, рассомлар
орасида вояга етгандим. Масалан рассом Мане, Маяковскийдан ҳам таниқли
эди. Владимир ҳам эркак, ҳам шоир сифатида менга ёқиб қолганди. Уни ту-
шунардим, севардим...”
262
Владимир оила қуришни жуда-жуда истарди. Лекин ҳеч бир аёл Лиля билан
алоқани узмагунча, унга яқинлашолмасди. Шоир уйланмоқчи бўлган аёллар
бу ҳақда эшитишарди-да, ўз тақдирини хавф остида қолдиришни хоҳлашмасди.
Маяковский актриса Вероника Полонскаяни яхши кўриб қолади. Аммо
унинг оиласи бор эди. Вероника Лиля бу ҳақда эшитиб қолса, у нима деб
ўйлашини сўраганда Владимир шундай дейди:
“Верочка билан яшаяпсанми?..
Нима ҳам қилардим, табриклайман”.
Владимир ўзини отиш олдидан
Полонскаяни уйига кетишга рухсат бермайди. “Эрингга ўзим бориб тушунти-
раман” дейди шоир. Бунга эса 22 ёшли актриса шундай жавоб беради:
“Мен
уни севаман, у билан бирга бўламан. Бу жойда бошқа қололмайман. Мен уни
инсонларча яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Унинг юзига оёқ босолмайман”.
Бироқ кечқурун келишга ваъда беради. Энди бутунлайига келишини айтади.
Бу ваъдалар Маяковскийни қаноатлантирмайди. У барча нарса ҳозир содир
бўлишини истарди. Бир вақтнинг ўзида эса ҳеч нимани хоҳламасди ҳам.
Шундай қилиб улар хайрлашишди. У Вероникани ўпади ва хавотирланма деб
чўнтагига йигирма рубль солиб қўяди.
Вероника кўчага чиқишга улгурмаёқ ўқ овози эшитилади. У катта фожиа
содир этилганини сезиб, оёқларида жон қолмайди. Ўзини йўқотиб қўйиб уй
йўлаги бўйлаб, чопиб бақиради. Югуриб уйга кирганда, ҳали ўқнинг тутуни
тарқамаганди. В. Маяковский гилам устида қўллари ҳар томонга чўзилган
ҳолда ётган бўлади. Кўкрагида қон излари ҳам бор эди.
У қолдирган мактуб, йирик ҳарфлар билан “
БАРЧА”
га деган сўзлар билан
бошланарди. Унинг учинчи хатбошисида учта сўз:
“Лиля − мени сев”,
сўзлари
ёзилганди. Машҳур шоирнинг ҳаёти ана шундай фожиали тугаганди.
263
Do'stlaringiz bilan baham: |