Буюклар муҳаббати


ЖАН-КЛОД ВАН ДАММ: У ҲАЁТИМ МАЗМУНИ ЭДИ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ЖАН-КЛОД ВАН ДАММ: У ҲАЁТИМ МАЗМУНИ ЭДИ...
Дунёга машҳур актёр Жан-Клод Ван Даммнинг кинода ўйнаган ролларини
барчамиз бирдек мириқиб томоша қилганмиз. Бироқ актёрнинг ижоди ва
оилавий ҳаёти ҳақида аксариятимиз тўлиқроқ маълумотга эга эмасмиз. Асли 
келиб чиқиши белгиялик бўлган киноактёр Жан-Клод Ван Даммнинг ҳақиқий
фамилияси Ван Варенбургдир. Жан-Клод Ван Дамм роль ўйнаган бир неча ўнлаб 
жангари фильмлар кимларни ҳайратга солмаган, дейсиз? У суратга тушган 
ўнлаб фильмларни қизиқиб томоша қилганмиз. Мисол учун, “Безорилар кўчаси”, 
“Қонли спорт”, “Қора бургут”, “Олий табақа”, “Рухсатсиз кетиш”, “Икки 
томонлама зарба”, “Универсал солдат”, “Қочишга жой йўқ”, “Қийин 
мўлжал”, “Вақт патрули”, “Кўча жангчиси” ва бошқа фильмларда
қойилмақом қилиб роллар ижро этган. “Рухсатсиз кетиш” ва “Икки 
томонлама зарба” фильмлари сценарийларига эса ҳаммуалифлик ҳам қилган.
Жан-Клод Ван Дамм замонавий киножангари дунёсида ноёб истеъдод 
соҳиби ҳисобланади. Ғарб социологларининг олиб борган тадқиқотлари кўра, бу 
актёр ўйнаган жангари роллари билан тенги йўқ актёр дея эътироф этишган. 
У ўзига топширилган ролларини маромига етказиб ижро этган.
Машҳур актёр 1960 йили 18 ноябрда зиёли оиласида Брюсселда туғилган. У
ёшлигида фортепиано чалишни яхши кўрарди. Бундан ташқари, классик
ўйинларни ўйнаш ва расмлар чизиш унга завқ бағишлаган. Актёр киноларда
роллар ижро эта бошлаши билан спортга қизиқиши пайдо бўлди. 1972 йили
бутун дунёда Брюс Ли номи баралла жаранглай бошлагандан кейин 11 ёшли 
Жан-Клодни отаси карате бўлими олиб келади. Дармонсиз, катта кўзойнак
тақиб олган болакай, эрталабдан кечгача фильмларни томоша қиларди. Балки
ўшанда унинг ёш мурғак қалбига киноларда роллар ижро этиш муҳрланиб
қолгандир. Нима бўлганда у энг қийин ва машаққатли йўлни танлади. 
287


Боланинг спортга ниҳоятда кучли қизиқишини сезган мураббийи Гетцу унга 
жуда кўп вақтини ажратадиган бўлди. Бу албатта бежиз эмасди. Шогирдлари
орасида бу боладан нимадир чиқишини сезарди. Шу боис ҳам унга алоҳида 
меҳр билан қарайдиган бўлди. Бунинг учун эса Ван Дамм ўз мураббийидан ҳар 
қанча миннатдор бўлса арзийди. 1978 йили Ван Дамм қора белбоғ имтиҳонини
муваффақиятли топширди. 1980 йили саралаш бўйича ўтказилган мусобақада
германиялик Дитрих Таргиллзани нокаутга учратди. Натижада профессионаллар 
ичида ғолиб бўлиб, Европа чемпиони деган номга сазовор бўлди.
Спорт соҳасида эришган катта муваффақиятлари унга куч ва илҳом
бағишлади. У бундан илҳомланиб Брюсселда “Калифорния” спорт клубини 
очди. Бу билан у ёшлар орасида анча обрў-эътиборга ҳам эга бўлди. Спорт 
бизнеси унга яхшигина омад келтирди. Унинг яшаши учун уй-жойи ҳам йўқ 
эди. У уй, машина сотиб олди. Устига-устак банкда мўмайгина даромадга ҳам
эга бўлди. Ҳаётдаги бундай муваффақиятлар уни янги-янги марралар сари 
етаклади. Бироқ ҳаётда шунча муваффақиятлар эришган бўлса-да, киноларда
роль ўйнаш унинг бирдан-бир орзуси бўлиб қолаверди. Хоҳ маҳаллий ва 
европа чемпионатларидами ёки машқ майдонларидами, хуллас қаерда бўлмасин 
фикри-хаёли фақат кино бўлиб қолди. У бутун мол-мулкини сотиб голливудни
забт этиш учун у томонга қараб йўл олди. Ван Дамм барча кўчмас мулк 
маблағини банкка қўйиб, ўзи озгина маблағ билан Америкага келди. 
Аммо Голливудда уни ҳеч ким кутиб турмаганди. Биринчидан, у инглиз 
тилини ҳам унча яхши билмас эди. Бундан ташқари, бегона бир мамлакатда
бирорта ҳам таниши йўқ. Шундай бир қийин шароитда катта муваффақиятларга
эришишнинг ўзи бўладими. Чўнтагидаги бор маблағи ҳам тезда тугаб қолди. 
Шундан сўнг Ван Дамм дуч келган ишда ишлай бошлади. Дастлаб официантлик
қилди, кейин пицца тарқатувчи, сўнгра ҳайдовчилик ва кечки клубда ишлаб 
умргузаронлик қилди. Шу билан бирга шахсий продюссерлик рекламаларида
ўз актёрлик маҳоратини ва мускулини ҳам кўз-кўз қилишни унутмади.
288


Ниҳоят, 1986 йили продюссер “Кэннон фильмз” Мена Хем Голлан ўзининг 
маҳоратини намойиш қила олган бу “сурбет” йигитни синаб кўриш учун унга 
миллион доллар маблағ ажратди. Бир куни продюссер кинокомпания раҳбари 
“Беверли Хиллз” ресторанидан чиқиб кетаётганида икки нафар безори унга
ҳужум қилиб қолади. Шунда Ван Дамм безориларни ер тишлатади. Шу 
баҳонаи сабаб йигитдаги маҳоратни сезган Голлан уни кинога ишга таклиф 
қилади...
Шундан сўнг кетма-кет киноларда унинг жаҳоншумул роллари пайдо 
бўла бошлайди. “Қонли спорт” кейинроқ эса “Қора бургут” фильмларида Ван 
Дамм қаҳри қаттиқ хавфсизлик хизмати ходими ролини ўйнайди. Хуллас, 
кинода унинг омади келиб машҳурлик чўққисига эришди. Ван Даммнинг 
биринчи жангари фильмлардаги муваффақиятлари дастлаб Европа ва Осиёда 
кейин бутун дунё бўйлаб тарқалди.
Ван Дамм ўйнаган киноларни ошкора эмас яшириб сотишарди. Актёр 
кўпдан-кўп интервьюларида “Мен фақат шу ҳолатдагина эмас, бошқа 
аудиторияларни ҳам забт эта оламан. Майли менинг янги фильмим тарихнинг 
очилмаган саҳифаси бўла қолсин” деганди. Ван Дамм ҳаётининг юқори
поғоналарга кўтарилишида аёллар фақатгина томошабин эмас, балки асосий 
ролни ҳам ўйнаб келишди. Интервьюларидан бирида у аёллар баъзи 
эркаклардан ҳам ақллироқдирлар. Аммо ҳақиқатан ҳам севиб қолганларидан 
сўнг ақлларини йўқотиб қўйишади, деб айтганди.
Европалик ва голливудлик гўзаллар билан актёр ҳақидаги миш-мишлар 
спортчи Ван Даммни киноюлдузга айлантирди. Ван Дамм кино соҳасида 
яхшигина танила бошлаган бўлса-да, лекин ҳали уйланмаганди. У клубда бирга 
қатнайдиган Мария Родригес билан яқиндан танишиб қолади. Улар оила 
қуришга аҳду паймон қилишади. 1980 йили уларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. 
Ўша йиллари Ван Дамм кино соҳасида юқори чўққиларга эришиб, жуда машҳур
бўлиб кетганди. Унга турмушга чиқишни хоҳловчилар ниҳоятда кўп эди. Шу 
289


боис ҳам у бу машҳурликдан боши айланиб қолди. Уни бироз бўлса-да, тинч 
қўйишмас эди. Бундай шон-шуҳратни тушида ҳам кўрмаган бечора болакай
лолу ҳайрон эди. Кечагина бир тийинсиз, таниш-билиши йўқ эди. Бугун эса 
дунёга машҳур бир инсон. Киноларда роль ўйнаш унга куч-қувват завқ
бағишларди. Чунки унинг орзуси ушалганди-да. Тўйларидан бир йил ўтгандан
кейин у Парижда таниқли актриса Жаклин Биссе билан танишади. У аёл кино 
соҳаси билан жиддий шуғулланишни маслаҳат беради. Балки худди шу нарса
унинг Мария билан ажрашиб Голливудга йўл олишига туртки бўлгандир. 1985 
йили унинг Голливудга доимий яшаб ижод қилиб қолиши учун ўйинчи қиз
Сенти Дердерян сабабчи бўлади. Улар биргаликда оила қуришади. Бироқ 
хотинининг ўта рашкчи эканлиги, уйда доимий жанжаллар туфайли у билан 
ажралишга мажбур бўлади.
Ниҳоят, унинг ҳаётига мускулист спорти бўйича АҚШ чемпиони Глэдис
Португес кириб келди. У бу аёлни ўзининг ҳаётим мазмуни деб айтганди. Актёр 
бу аёл билан оила қургандан сўнг ростдан ҳам ҳаётда бахтини топгандек бўлди. 
У ўз эрини қўллаб-қувватлади, унга ҳар томонлама ёрдам берди, қийин 
вазиятларда ёнида мададкор бўлиб, керак бўлса маблағ ва зарур
маслаҳатларини аямади. Улар икки нафар фарзандли бўлишди. Ван-Даммни
намунали оила деб аташадиган бўлишди. У ўз хотини ҳақида соатлаб сўзлаши 
мумкин эди. Мабодо кўзлар бир-бирига тўқнаш келганда юраклар олов бўлиб 
ёнарди. Бир-бирига сўз тополмай қолишарди. 
1992 йили Жан Клод ўз хотини Глэдис билан Канн фестивалига ташриф 
буюради. Унда йиғилган бутун омма уларни омадли жуфтлик дея олқишлайди. 
Бир йилдан сўнг яна худди шу фестивалда хотининнинг энг қадрдон дугонаси 
Дарси Лальерга ишқий муносабатлари бошланди. У Фрэн Синатр уюштирган
зиёфатда оилали аёлни севиб қолади. Зиёфатга Дарси эри ва Жан Клод ҳам 
оиласи билан боришганди. Тақдирни қарангки улар битта столда ўтиришарди. 
290


“Мен ўзимга қадалган ўтли нигоҳлардан аввалига ниҳоятда қўрқиб кетдим.
Гўёки худди электр токи ургандек бўлдим. Барча йиғилганлар шоуни
кўраётган бўлишса, биз бир-биримизга еб қўйгудек боқардик. Гладис ва Дарси 
гўёки тасодифий бир-бирига ўхшаб қолгандек эди. Улар бир хил кўйлак кийиб 
олишганди. Мен ўзимча ўйлардим. Йўқ бундай бўлиши мумкин эмас, деганди
кейинчалик актёр. Глэдис жуда ажойиб аёл. Аммо негадир мен унга муносиб
эмасдек туюлаётганди. “Муаммо шунда эдики, биз ҳар доимо ҳам бир-
биримизни тушуниб етавермасдик. Мен аввалига биз бир-биримизни севгандик 
деб ўйлагандим. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Аммо наилож бунақа 
бўлиши кимнинг ҳам хаёлига келибди, дейсиз...
Мен Дарсининг қалбига йўл топа олдим. У ақлли аёл... ҳар дақиқада мени
лол қолдиради. Менинг барча истакларимни сўзсиз бажарарди... Мен биламанки 
ҳар доимо Глэдисга ёрдам бераман. Биз танишиб оила қурганимиздан кейин
шундай қийин вазиятларда бир тийинсиз дамларда ҳам бир-биримизни тушуниб 
етгандик. Биз биргаликда энг оғир ва қувончли дамларимизни ҳам бирга 
ўтказдик. Буларни ҳеч қачон унутиб бўлмайди”. 
Жан-Клод ва Дарсининг ишқий муносабатлари барчадан яширин содир 
этилди. Улар аввалида Гонконгда кейин эса Парижда яширинча учрашишди. 
Бундай учрашувлар тўхтаб қолмаслиги учун улар жуда эҳтиёткорлик билан иш 
тутишди. Бироқ ҳиссиётлар булардан устун келарди. Улар бир-бирларисиз бир
кун ҳам туролмайдиган бўлиб қолишди. Телефон қўнғироқларику асло 
тинмасди. Гўёки мана буни севги деса бўларди. Мафтункор қалблар бир-
бирига талпинарди. Бироқ учрашувлар ҳар доим ҳам улар кутгандек 
бўлавермасди. 
1992 йил сентябрь ойида матбуотда уларнинг чўмилиш ҳавзасида бирга 
бўлганликлари ҳақидаги сурат босилиб чиқди. Шундан сўнг можаро бошланди.
Голливуд юлдузи бунга чидаб туролмади. Ажралиш ҳақида ариза берди. Улар 
ажралишди.
291


Севишган қалблар тўйларини Лос-Анжелесда ўтказишни мўлжаллашди. 
Бироқ актёр янги фильмни суратга олиш учун Таиландга боришига тўғри келиб 
қолди. Шундан сўнг режалар ўзгариб кетди. Жан-Клод ундан кўйлагининг 
ўлчамини билиб олди-да бўлғуси қайлиғига кутилмаган совға тайёрлаб
қўйишни режалаштирди. Ўша мамлакатнинг миллий кийимини бир ўртоғи унга
совға қилиб келтирди. Никоҳланадиган кун Ван Дамм қайлиғига қабул кунида 
уларнинг маҳаллий кийимини кийишни таклиф қилди. Ибодатхонага борганда
уларни лол қолдириш учун шуни ўйлаб топишганди. У ерда ўзининг энг яқин 
дугонасини кўргандан кейин гап нимада эканлигини тушуниб етди. Актёр 
Оргиондан гувоҳ бўлиш учун уни чақириб келганди. Унга ниҳоятда чиройли
марваридлар билан безатилган кўйлакни кийдиришгандан сўнг Дарсини
қўлини сўради. Шундай кейин уларнинг тўйлари бўлиб ўтди. 
Ҳаёт тасодифларга тўла. Бу никоҳ қанчалик тез бошланган бўлса шунчалик
тезда барҳам топди. Бу никоҳ бор-йўғи тўққиз ойгина давом этди.
Айтишадику, бировнинг бахтига қурилган никоҳ узоққа бормайди деб. Ўртада
икки оила барбод бўлди. Начора ғарбда оилага муқаддас деб қаралмайди. Шу 
боис ҳам оилалар барқарор эмас.
1994 йилнинг охирида Ван Даммнинг тўртинчи хотини ажралишга ариза 
берди. Унинг мунтазам хотинига ишончсизлиги, ўта рашкчилиги ва бошқа ҳар 
хил баҳоналар тегиб кетди. Шундай кичкина баҳоналар сабабли Дарси
ажралишга қарор қилди. Улар ажралишди. Бу эса Ван Даммга жуда қаттиқ 
таъсир қилди. Бу ҳақда у шундай деганди: 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish