ШОИРНИНГ ФОЖИАВИЙ ТАҚДИРИ
Машҳур рус шоири Сергей Есенин 1895 йили деҳқон оиласида туғилди.
1904 −1912 йилларда Константиновскдаги билим юрти ва Спас-Клепиковск
мактабида ўқиди. Ўша даврларда 30 дан зиёд шеърлар ёзди. 1912 йилдан
Есенин отаси билан Москвада яшаб дўконда бирга ишлашди. 1913 йили Сергей
нашриётга мусаҳҳиҳ ёрдамчиси бўлиб ишга жойлашди. Шу ерда мусаҳҳиҳ
Анна Изрядновага уйланди. Есенинни ҳеч ким тушунмасди ва шеьрларини
босишни хоҳлашмасди. Ниҳоят, 1914 йили унинг сара шеьрлари “Нов”
газетасида ва “Заря” журналида чоп этилди. Уни тушунгандай бўлишди. Ан-
нага уйланиб хато қилганлигини кеч бўлса-да, тушуниб етди.
1915 йили ўғли бўлишига қарамай, хотини Анна билан ажрашди. Москвадан
Петроградга қараб йўл олди. У ерда А. Блок билан учрашди. Сергей
Петроградга келиб катта обрў-эътиборга сазовор бўлди. Худди шу ерда шоир
Зинаида Райх деган аёл билан танишди. Есенин у билан кўп яшамаган бўлса-
да, Зинаидадан икки фарзанд − ўғил ва қиз кўрди. 1918 йили Есенин яна Мос-
квага қайтиб келди. Орёлдан Сергейни излаб Зинаида қизчаси билан келишди.
Зинаида билан бошқа яшаёлмаслигини унга айтди ва яқин ўртоғи М. Молабух-
дан хотинини кузатиб қўйишни илтимос қилди. Есенин хотини билан
ажрашганидан сўнг ичкиликка ружу қўйди ва ичиб олиб тўполон қиладиган
одат чиқарди. У уйсиз-жойсиз эди. Ана шундай қийин бир пайтда унинг
ҳаётида Айседор Дункан пайдо бўлади. Америкалик таниқли раққоса А. Дункан
қизлар учун рақс мактаби очиш учун бу ерга ташриф буюрганди. Айседор ва
Сергей биринчи кўришгандаёқ бир-бирларини ёқтириб қолишади. У шоирни
кўрибоқ унга қиё боқди. Шоир русча сўзлашса, Айседор эса инглизча,
французча, немисча гапирарди. Улар бир-бирларини таржимонсиз ҳам бемалол
тушунишарди. Дастлаб А. Дунканга рақс мактаби очишга рухсат тегмади.
Кейин эса ижозат беришди. У маблағ топиш мақсадида Европага кетиб қолди.
264
Есенинга визани тезлатиш ва никоҳдан ўтиш ҳам режалаштирилди. Шундай
қилиб Есенин Айседор билан бирга Берлинга боришди. Уларнинг Берлинда
анча вақт туришларига тўғри келди. Кейин биргаликда Америкага кетишди.
Айседорнинг кўпгина штатларда рақс кечалари уюштириш учун шартномаси
бор эди. Адабий кечалардан бирида саҳнага Есенин таклиф этилди. Унга “ик-
кинчи Пушкин” дея таъриф берилди. Шоир кечада шеьрлар ўқиб ҳаммани лол
қолдирди. Бироқ кеча жанжал билан тугади. А. Дунканнинг Америкада юриши
қийин бўлиб қолди. Шундан сўнг, Сергей ва Айседор 1923 йили Россияга
қайтиб келишди. Москвага келиб рақс мактабининг аянчли аҳволини кўриб ҳай-
ратдан ёқа ушлашди. А.Дункан ташкил этган рақс мактабини абгор
қилишганди.
Айседор Сергей билан Москвада бир қанча вақт бирга бўлишди. Сўнгра
шоир бир неча ҳафтага қаёққадир йўқолиб қолди. Раққоса эса бундан қаттиқ
хавотирланди. Миш-мишлар, ғийбатлар авжига чиқди. Бу бир неча ойгача да-
вом этди. Сергей Айседор олдига пули тугасагина келарди. Ичувчи эрни
қутқаролмаслик аёл киши учун қандай шармандалик. Лекин Айседор бағри-
кенглик билан шоирнинг барча эркаликларига чидарди. Уни кўкрагидан
итармас эди. Сергей ҳар келганида уни илиқ кутиб олар, эркалар, бу қалтис
йўлдан қайтишни илтижо қилиб сўрарди. Шоир севгилисининг бу илтижоларга
қулоқ солгандай бўлар, лекин дўстлари даврасига бориб яна ўша ҳол
такрорланаверарди. Ниҳоят, Сергей ва Айседор ажралишди.
Айседор Дункандан кейин ботқоққа ботаётган шоирни икки аёл қутқаришга
ҳаракат қилишди. Бири севса, бири эса унинг хотини эди. Шоир хориждан
қайтгандан сўнг синглиси билан унга яқин ҳамроҳ, дўст, ёрдамчи бўлиб қолган
Галина Бениславская уйига жойлашишди. Бу аёл бутун ҳаёт-мамотини
Сергейга бағишлаб унинг учун яшади. 1924-1925 йиллар Г. Бениславская шоир-
нинг Москвада яшаган йиллардаги ижодини тўплаб борди.
“Мен сизникиман
ва Сизни доимо севаман”,
у Есенинга ёзган хатларини шундай тугатарди. Шоир
265
эса бунга жавобан унга топшириқлар берар ва илиқ муносабатлар билан жавоб
қайтарарди.
“Сиз менга шундай яқинсизки, бунга сўз топиш ҳам қийин”,
−
деганди шоир. Шундан сўнг Есенин Лев Толстойнинг набираси Софя Толстаяга
уйланди. У шоирни чинакамига севарди. Софя Толстая ўз бобосининг ҳақиқий
невараси эди. Бу аёл С. Есенин юрагига йўл топа олганди. Бироқ шоирни асл
ҳолига қайтариш унинг учун энди анча кеч бўлганди. Шундай бўлса-да, шоир ўз
бахтини топгандай бўлди. Шоир бу кечиккан қувончни кўтара олмади. Декабрь
охирида на хотинига, на дўстларига бир оғиз сўз айтмасдан Москвадан Санкт-
Петербургга қочиб кетди. Бундан Софя Толстая жуда қаттиқ изтироб чекди. У
Сергей билан тўрт йил бирга турмуш қуришди. Софя ниҳоят, бу азоб-
уқубатлардан, кутишлардан зерикиб касал бўлиб қолди. Есениндан эса ҳамон
дарак йўқ эди.
Софя Толстояга Есенин вафот этганини айтишганда, у ҳушидан кетиб қолди.
Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас дея ҳеч ишонмади. Аммо бу ҳаёт ҳақиқати
эди.
Москвадаги Ваганковск қабристонидаги Сергей Есенин қабрига унинг
хотини ва жазманлари Анна Изряднова, Зинаида Райх, Галина Бениславская,
Софя Толстаялар тўпланишди. Айседор Дункан эса хориждан телеграмма жў-
натди.
Бир йилдан сўнг Галина Бениславская Сергей Есенин қабри устида ўзини-ўзи
отиб ўлдирди. 1927 йили Ниццеда Айседор Дункан вафот этди.
Софя Толстая эрига содиқ қолиб шоир билан боғлиқ барча нарсаларни
сақлаб, шеърларини нашрга тайёрлади. Никоҳ узуги ёнига шоир ҳазиллашиб
совға қилган мис узукни тақиб юрди.
Сергей Есенин ўлими билан боғлиқ жуда кўп тахминлар мавжуд. Айрим
манбаларда ўзини-ўзи отган дейишса, айримларида эса бошқача фикрлар
айтилади. Нима бўлганда ҳам буюк шоирнинг ўлими ҳамон сирлилигича
қолмоқда. Ҳаёт йўли ҳар қанча фожиаларга бой бўлмасин, гўзал ва дилбар
266
шеьрлари шеьрият ихлосмандларини тилидан тушмай келаётир. Буюклар ҳар
куни туғилавермайди деб бекорга айтишмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |